364-модда. Махсус қоидалар
Ер участкалари ижарага (шу жумладан ички хўжалик пудратига) берилганида ягона ер солиғини тўлаш мажбурияти ижарага берувчининг зиммасида сақланиб қолади.
365-модда. Солиқ солиш объекти
Қонун ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалигини юритиш учун эгалик қилишга, фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкаси солиқ солиш объектидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 46-моддаси.
366-модда. Солиқ солинадиган база
Солиқ солинадиган ер участкаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган норматив қиймати солиқ солинадиган базадир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикасидаги қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчиларнинг қишлоқ хўжалик ерлари меъёрий баҳосини аниқлашнинг муваққат йўриқномаси» (рўйхат рақами 1563, 19.04.2006 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(366-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
Эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида вужудга келган ер участкалари учун солиқ солинадиган база ер участкаларига бўлган ҳуқуқ вужудга келган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҳисоблаб чиқарилади. Ер участкаси майдони камайтирилган тақдирда, солиқ солинадиган база ер участкаси майдони камайтирилган ойдан бошлаб камайтирилади.
Юридик шахсларда ягона ер солиғи бўйича имтиёзга бўлган ҳуқуқлар вужудга келганда солиқ солинадиган база бу ҳуқуқ вужудга келган ойдан бошлаб камайтирилади. Ягона ер солиғи бўйича имтиёзга бўлган ҳуқуқ тугатилган тақдирда, солиқ солинадиган база бу ҳуқуқ тугатилган ойдан кейинги ойдан бошлаб кўпайтирилади.
367-модда. Имтиёзлар
Ягона ер солиғини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(367-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан. Ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тугатилган ва фаолият қайта тикланган тақдирда ушбу имтиёз қўлланилмайди ҳамда солиқ суммаси имтиёз қўлланилган бутун давр учун тўлиқ миқдорда ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахслар, ер участкасининг қайси қисмида томчилатиб суғоришдан фойдаланилаётган бўлса, ўша қисмида томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган ойдан бошлаб беш йил муддатга.
(367-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар — ягона ер солиғи тўловчиларга ушбу Кодекс 282-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ер солиғи бўйича имтиёзлар ҳам татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |