Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Ялпи тушумга тузатиш киритиш



Download 0,86 Mb.
bet236/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

357-модда. Ялпи тушумга тузатиш киритиш
Солиқ тўловчида ялпи тушумга тузатиш киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
2) битим шартлари ўзгарганда;
3) баҳолар ўзгарганда, сотиб олувчи сийловдан (скидкадан) фойдаланганда;
4) бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ялпи тушумга тузатиш киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади.
Ушбу моддага мувофиқ ялпи тушумга тузатиш киритиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳоллар юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бунда товарни (ишни, хизматни) етказиб берувчи ялпи тушумга тузатиш киритишни ушбу Кодекснинг 222-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади.
(357-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
358-модда. Имтиёзлар
Ягона солиқ тўловини тўлашдан ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941—1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этадиган юридик шахслар озод қилинади, бундан савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти ҳамда лотереялар ташкил этиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар мустасно. Ушбу имтиёзни олиш ҳуқуқи белгиланаётганда ходимларнинг умумий сонига штатда бўлган ходимлар киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари — ягона ер солиғи тўловчилар, кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритилган кундан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромад турлари бўйича ягона солиқ тўловини тўлашдан беш йил муддатга озод этилади.
(358-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish