351-модда. Ягона солиқ тўловини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари Ушбу Кодекс 350-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 6-бандларида кўрсатилган солиқ тўловчилар ягона солиқ тўловини тўлашни назарда тутадиган солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини ёки умумбелгиланган солиқлар тўлашни танлашга ҳақли.
Ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчилар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши тўғрисида солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, ягона солиқ тўловини тўлашга ўтилаётган жорий ҳисобот даври биринчи ойининг 10-санасидан кечиктирмай хабардор қилади.
Янги тузилаётган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида танланган солиқ солиш тартибини кўрсатиш орқали ягона солиқ тўловини тўлаш тартибини танлаш ҳуқуқига эга.
Солиқ тўловчилар ягона солиқ тўловини тўлашдан ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда, ҳисобот даври тугаганидан сўнг ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилинадиган ёзма билдириш асосида кейинги ҳисобот давридан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади.
Солиқ даврида олинган ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошган ягона солиқ тўловини тўловчилар белгиланган чегаравий миқдор ошиб кетган ойдан кейинги ойнинг бошидан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади.
(351-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. (352-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) 353-модда. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш Олдинги таҳрирга қаранг. Турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) ягона солиқ тўлови ставкалари белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган ягона солиқ тўловини тўловчилар шу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тўловини тўлашлари керак. Бунда ушбу Кодекс 355-моддасининг иккинчи қисми 2-бандида кўрсатилган даромадларга асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари бўйича солиқ солинади.
(353-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. (353-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)