361-модда. Солиқни ҳисобга олиш Юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган тушум солиқ тўловчининг ялпи тушумига тўлиқ миқдорда қўшилади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган фойда солиғининг суммаси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида ягона солиқ тўловини тўлаш чоғида ҳисобга олинади.
Тўлов хабарномаси, чет давлат солиқ органининг маълумотномаси ёки чет элда солиқ тўланганлиги фактини тасдиқловчи бошқа ҳужжат чет элда тўланган фойда солиғининг суммасини ҳисобга олиш учун асос бўлади.
57-боб. Ягона ер солиғи 362-модда. Солиқ тўловчилар Ягона ер солиғини тўловчилар қуйидагилардир:
қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар;
қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари.
Олдинги таҳрирга қаранг. Агар ушбу модданинг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради:
(362-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда) ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар;
қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этадиган юридик шахслар.
Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган шартларга жавоб берадиган янгидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ягона ер солиғини тўловчилар бўлади.
(362-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда) Қуйидагилар ягона ер солиғини тўловчилар сифатида қаралмайди:
ўрмон ва овчилик хўжаликлари;
юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари.