276-модда. Солиқ ставкасини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний шахслар солиқ солиш объектларидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланганда ёхуд бу объектлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган бинолар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ юридик шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади ҳамда ушбу Кодекснинг 275-моддасида кўрсатилган имтиёзлар уларга нисбатан татбиқ этилмайди, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(276-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Жисмоний шахс ёки оилавий корхона турар жойдан унда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, мол-мулк солиғи жисмоний шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси.
(276-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
277-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъи назар, солиқ солиш объекти жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(277-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Ушбу Кодекснинг 275-моддасида кўрсатилган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар имтиёзларни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси мол-мулкнинг 1 январга бўлган ҳолатига кўра кадастр қийматидан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
(277-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси.
Бир нечта мулкдорнинг умумий улушли мулкида бўлган иморатлар, бинолар ва иншоотлар учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мулкдорларнинг ҳар бири томонидан уларнинг ушбу иморатлар, бинолар ва иншоотлардаги улушига мутаносиб равишда тўланади.
Мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи календарь йил мобайнида бир мулкдордан бошқасига ўтган тақдирда, жисмоний шахсларнинг мулкига солинадиган солиқ аввалги мулкдор томонидан шу йилнинг 1 январидан эътиборан у мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини йўқотган ойнинг бошланишига қадар, янги мулкдор томонидан эса унда мулк ҳуқуқи вужудга келган ойдан эътиборан тўланади.
Янги иморатлар, бинолар ва иншоотлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ улар барпо этилган йилдан кейинги йил бошидан эътиборан тўланади.
Мерос бўйича ўтган мол-мулк учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ меросхўрларда мулк ҳуқуқи вужудга келган ойдан эътиборан тўланади.
Солиқ солиш объекти йўқ қилинган, вайрон бўлган, бузиб ташланган тақдирда, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ундириш мол-мулк йўқ қилинган, вайрон бўлган ёки бузиб ташланган ойдан эътиборан тўхтатилади. Солиқ суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган йўқ қилинганлик, вайрон бўлганлик, бузиб ташланганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Календарь йил мобайнида имтиёз ҳуқуқи вужудга келган (амал қилиши тугаган) тақдирда, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш ушбу ҳуқуқ вужудга келган (амал қилиши тугаган) ойдан эътиборан амалга оширилади.
(277-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ тўловчиларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади.
(277-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни солиқ даври учун тўлаш ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар амалга оширилади.
(277-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |