Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»



Download 0,86 Mb.
bet188/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

269-модда. Имтиёзлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ солинадиган база қуйидагиларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади:
(269-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонуни итаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) коммунал хўжалиги объектларининг. Коммунал хўжалиги объектларига қуйидагилар киради: водопровод тармоқлари (сув чиқариш иншоотлари билан), канализация тармоқлари (тозалаш иншоотлари билан), газ ва иссиқликни тақсимлаш тармоқлари (улардаги иншоотлар билан), коммунал-маиший эҳтиёжлар учун қозонхоналар (шу жумладан асбоб-ускуналар);
(269-модданинг биринчи қисми 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот соҳасига кирадиган ижтимоий-маданий соҳа объектларининг;
(269-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(269-модданинг биринчи қисми 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(269-модданинг биринчи қисми 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
5) суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари объектларининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(269-модданинг биринчи қисми 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(269-модда биринчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) табиатни муҳофаза қилиш ва санитария-тозалаш мақсадлари, ёнғин хавфсизлиги учун фойдаланиладиган объектларнинг. Объектларни табиатни муҳофаза қилиш, санитария-тозалаш мақсадлари ва ёнғин хавфсизлиги учун фойдаланиладиган объектларга киритиш тегишли экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ёки давлат ёнғин назорати органининг маълумотномаси асосида амалга оширилади;
(269-модда биринчи қисмининг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
9) умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва автомобиль йўллари, магистраль трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линияларининг, шунингдек ушбу объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларнинг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) консервация қилиниши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектларининг;
(269-модданинг биринчи қисми 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган «Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида»ги низом 4-бандининг «а» кичик банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(269-модданинг биринчи қисми 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
12) солиқ тўловчининг балансида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектларнинг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(269-модданинг биринчи қисми 13-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(269-модданинг биринчи қисми 14-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(269-модданинг биринчи қисми 15-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(269-модданинг биринчи қисми 16-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан қуйидагилар озод қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ҳамда ижтимоий таъминот, таълим, маданият ва санъат ташкилотлари;
(269-модданинг иккинчи қисми 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)
2) уй-жой-коммунал хўжалиги ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжалиги корхоналари. Уй-жой-коммунал ва бошқа умумфуқаровий аҳамиятга молик шаҳар хўжаликлари жумласига уй-жой фондини бевосита бошқариш, сақлаш ҳамда ундан фойдаланишни амалга оширувчи ташкилотлар, санитария тозалаш ва йиғиштириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шаҳарлар ҳамда шаҳарчаларни ташқи ёритиш, водопровод сув олиш иншоотларидан, тақсимланадиган тармоқлардан (тозаловчи иншоотлари билан) фойдаланиш ва сувни тақсимлаш, канализация тармоқларидан фойдаланиш (тозалаш иншоотлари билан), газ тақсимланадиган тармоқлардан фойдаланиш ҳамда газни тақсимлаш, қозонхона, иссиқлик тақсимланадиган тармоқлардан фойдаланиш ва коммунал-маиший эҳтиёжларга ҳамда аҳолига иссиқликни тақсимлашни бевосита амалга оширувчи ташкилотлар, хизмат биноларининг хўжалик бошқармалари, ўт ўчириш командалари, уй-жой-коммунал хўжалигининг хўжалик бошқармалари, уй-жой-коммунал хўжалиги ва шаҳар хўжалигининг умумфуқаровий аҳамиятга молик бошқа корхоналари киради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(269-модданинг иккинчи қисми 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 685-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) янги ташкил этилган корхоналар — давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида. Мазкур имтиёз қайта ташкил этилган юридик шахслар негизида ташкил этилган корхоналарга, шунингдек бошқа корхоналар ҳудудида шу корхоналардан ижарага олинган асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятини амалга ошираётган юридик шахсларга нисбатан қўлланилмайди;
(269-модда иккинчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
5) ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектларини — юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан. Ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тўхтатилган ва фаолият қайта тикланган тақдирда, ушбу имтиёз қўлланилмайди ҳамда солиқ суммаси имтиёз қўлланилган бутун давр учун тўлиқ миқдорда ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахслар — давлат мулки объектларини сотиб олувчилар учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси давлат мулки объектларига тўғри келадиган солиқ суммасига камайтирилиб, бўшаган маблағлар хусусийлаштирилган объектларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уларни ривожлантиришга мақсадли тарзда йўналтирилади. Ушбу имтиёз олди-сотди шартномаси имзоланган пайтдан эътиборан 12 ой мобайнида қўлланилади.
(269-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддада назарда тутилган имтиёзлар норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектларига, бўш турган биноларга, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шунингдек қайси фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари бўйича улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хулоса чиқарилган бўлса, ўша объектларга нисбатан қўлланилмайди.
(269-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish