Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»



Download 0,86 Mb.
bet189/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

2691-модда. Солиқ ставкаси
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси солиқ солинадиган базанинг 2 фоизи миқдорида белгиланади.
Норматив муддатларда белгиланмаган жиҳозлар ва норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектларига мол-мулк солиғи, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, икки карра оширилган ставкада тўланади.
Норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар бўйича, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ушбу майдонлардан самарасиз фойдаланилаётганлиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чиқарилган хулоса асосида, оширилган ставкалар бўйича тўланади.
(2691-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
270-модда. Солиқ даври
Календарь йил солиқ давридир.
(270-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-343-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 584-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
271-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ушбу Кодекс 267-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда солиқ тўловчи — Ўзбекистон Республикасининг резиденти томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(271-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(271-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига йилда бир марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Агар кўчмас мулк солиқ тўловчининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида жойлашмаган бўлса, ҳисоб-китоб кўчмас мулк жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади.
(271-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Солиқ даври мобайнида солиқ тўловчилар юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар тўлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 10 январигача, янги ташкил қилинганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай, давлат солиқ хизмати органларига мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан (тегишли йил учун мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматидан (ўртача йиллик қийматидан) ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича мажбуриятлари солиқ даврида юзага келган солиқ тўловчилар юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани солиқ мажбурияти юзага келган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тақдим этадилар.
(271-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(271-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жорий тўловлар қуйидагича тўланади:
микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан — юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ йиллик суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан — юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай.
Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда солиқ тўловчи юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун жорий тўловларга юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.
Солиқ даврида тўланиши лозим бўлган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси жорий тўловлар ҳисобга олинган ҳолда, ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай бюджетга ўтказилади.
Солиқ даврида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар суммаси ҳисоб-китобга кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ камайтирилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жорий тўловларни юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
(271-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан йилда бир марта, солиқ ҳисоботи давридан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тўланиши керак.
(271-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-343-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 584-модда)

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish