Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари



Download 0,86 Mb.
bet97/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

143-модда. Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига қуйидагилар киради:
1) ҳақиқатда бажарилган иш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг қабул қилинган шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган иш ҳақи;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 153-моддаси.
2) илмий даража ва фахрий унвон учун устамалар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган «Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 декабрдаги 578-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиялари аъзоларининг гонорарлари, докторантлар ва аспирантларнинг стипендиялари микдорини ошириш тўгрисида»ги қарори.
3) предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўланадиган тўловлар, бундан якка тартибдаги тадбиркорлар билан тузилган шартномалар мустасно;
4) юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар;
5) рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар:
а) йиллик иш якунлари бўйича мукофот;
б) юридик шахснинг мукофотлаш тўғрисидаги локал ҳужжатларида назарда тутилган тўловлар;
в) касб маҳорати, мураббийлик учун тариф ставкаларига ва мансаб маошларига устамалар;
г) кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар;
д) рационализаторлик таклифлари учун тўловлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар;
(143-модданинг бешинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонунига асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) таътилга қўшимча ҳақлар ва ушбу Кодекснинг 173-моддасида назарда тутилган моддий ёрдам;
(143-модданинг 5-банди «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
6) компенсация тўловлари (компенсация):
а) қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ қўшимча тўловлар (иш стажи учун устамалар, баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловлар);
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 153-моддасининг тўртинчи, бешинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 апрелдаги 200-сонли «Навоий вилояти халқ хўжалига тармоқлари ходимларининг иш ҳақини ҳудудий тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 декабрдаги 462-сонли «Дўрмон-Қайнарсой» комплексларининг хўжалик ҳисобидаги бирлашган дирекциясини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича оғир, зарарли, ўта зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан шундай шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун иш ҳақига устамалар;
в) технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, иш вақтидан ташқари дам олиш кунларида ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишлаганлик учун тариф ставкаларига ҳамда мансаб маошларига устамалар ва қўшимча тўловлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157, 158-моддари.
г) кўп сменали режимда ишлаганлик, шунингдек бир неча касбда, лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун устамалар;
LexUZ шарҳи

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish