Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Солиқ текширувларини ўтказишга доир қўшимча шартлар



Download 0,86 Mb.
bet67/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

91-модда. Солиқ текширувларини ўтказишга доир қўшимча шартлар
Солиқ текширувлари фақат ушбу Кодекснинг 88-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ хизмати органи режали солиқ текшируви ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин тадбиркорлик субъектини текширувдан ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молия ва солиқ ҳисоботини, шунингдек тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида ўтказиладиган камерал назорат натижалари бўйича қоидабузарликлар аниқланган ҳоллардагина давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Cолиқ мониторинги амалга оширилган солиқ даври учун молия-хўжалик фаолияти бўйича режали текширувлар ўтказилмайди, бундан солиқ мониторинги муддатидан илгари тугатилган ҳоллар мустасно.
(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-455-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон)
Солиқ текшируви ўтказилиши солиқ тўловчининг фаолиятини тўхтатиб қўймаслиги керак, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан бошқа туманларда (шаҳарларда) давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектларида солиқ текширувлари ўтказиш, уларнинг ишлаб чиқариш бинолари, савдо нуқталари ва хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) жойи қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, такрорлашга йўл қўйилмаган ҳолда, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги тегишли давлат солиқ хизмати органлари билан бир вақтда амалга оширилади.
Солиқ текшируви давлат солиқ хизмати органи раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан тасдиқланган солиқ текшируви ўтказиш дастурига мувофиқ амалга оширилади.
Солиқ текширувини ўтказиш дастурида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
солиқ текшируви ўтказилаётганда ўрганиладиган масала ёки масалалар доираси;
солиқ текшируви солиқ тўғрисидаги қайси қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўрганиш учун ўтказиладиган бўлса, шу қонун ҳужжатларининг рўйхати;
текширув туридан келиб чиққан ҳолда бошқа маълумотлар.
Солиқ текширувини ўтказиш дастурини тузиш қоидалари назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(91-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(91-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ текшируви солиқ тўловчининг текширув ўтказилаётган йилдан бевосита олдинги кўпи билан беш календарь йилдаги фаолиятини қамраб олиши мумкин. Бунда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар фақат охирги режали текширишдан кейинги, лекин янги текшириш ўтказилаётган йилдан бевосита олдинги беш календарь йилдан кўп бўлмаган даврни қамраб олади.
(91-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Солиқ текширувлари ўтказилаётганда давлат солиқ хизмати органлари ушбу Кодексда белгиланган тартибда солиқ тўловчининг ҳудуди ва жойларини текширишга, мол-мулкни инвентаризация қилишга, ҳужжатларни талаб қилиб олишга, ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйишга, солиқ тўловчидан, шунингдек солиқ тўловчининг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарувини амалга ошираётган шахслардан, бошқа моддий жавобгар ходимларидан тушунтиришлар олишга, банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш чораларини кўришга, экспертни жалб этиш ва экспертиза тайинлашга, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишлари бартараф этилишини талаб қилишга, ушбу Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳақлидир.
Солиқ текширувлари ўтказилаётган даврда текширилаётган даврнинг солиқ ҳисоботига солиқ тўловчи томонидан ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish