Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Солиқ текширувларининг иштирокчилари



Download 0,86 Mb.
bet65/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

87-модда. Солиқ текширувларининг иштирокчилари
Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари ва солиқ тўловчи солиқ текширувларининг иштирокчиларидир. Солиқ текширувларида солиқ тўловчининг вакили иштирок этиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 13-моддаси биринчи, учинчи қисмлари.
Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда солиқ текширувига солиқ текшируви натижасидан манфаатдор бўлмаган эксперт, таржимон ва холислар жалб этилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 97 — 99-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг солиқ текширувлари тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг иштирокида амалга оширилиши мумкин.
(87-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-345-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 1-модда)
88-модда. Солиқ текширувини ўтказиш учун асос
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчи молия-хўжалик фаолиятининг текширувини ўтказиш (тафтиш қилиш) учун қуйидагилар асос бўлади:
тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг текширувни ўтказишга розилиги, ушбу розиликда текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсади, текширув ўтказиш муддатлари ва уни асословчи сабаблар кўрсатилади;
давлат солиқ хизмати органининг буйруғи, буйруқда текширувни ўтказиш мақсади, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилади.
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг текширувни ўтказишга бўлган розилиги жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида ўтказиладиган текшириш ёки тадбиркорлик субъектлари фаолияти таваккалчилигини таҳлил этиш натижаларининг якунлари бўйича давлат солиқ хизмати органлари ташаббусига кўра текширишни ўтказиш учун асос бўлади, ушбу розиликда текшириладиган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширувнинг мақсадлари, ўтказилиш муддатлари ва текширувни асословчи сабаблар кўрсатилади.
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор этиш тартибида текширувни ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органининг текширувни ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахслар таркиби кўрсатилган буйруғи асос бўлади.
Тугатилаётган юридик шахсни ва фаолияти тугатилаётганда ягона солиқ тўловини тўловчи бўлган якка тартибдаги тадбиркорни солиқ текширувидан ўтказиш учун:
тугатувчининг ёки юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг юридик шахс тугатилаётганлиги ва ягона солиқ тўловини тўловчи бўлган якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тугатилаётганлиги тўғрисидаги ёзма билдириши;
давлат солиқ хизмати органининг текширувни ўтказиш мақсадлари, муддатлари ва текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби кўрсатилган буйруғи асос бўлади.
(88-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish