Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш



Download 0,86 Mb.
bet70/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

96-модда. Солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш фақат суд қарори асосида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш аниқланган шунингдек ушбу модданинг учинчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(96-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш солиқ тўловчи томонидан рад этилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Давлат солиқ хизмати органи қуйидаги ҳолларда солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли:
солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаганда;
солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганда.
Давлат солиқ хизмати органининг солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори вужудга келгунига қадар банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар тўхтатилган шарт-шароитларни ўз ичига олиши керак.
Давлат солиқ хизмати органи товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишни кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини беш банк кунигача бўлган муддатга вақтинча тўхтатиб туришга ҳам ҳақли.
(96-модданинг иккинчи — тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан иккинчи — бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни (ишларни, хизматларни) кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан реализация қилиш деб ушбу моддани қўллаш мақсадида қуйидагилар эътироф этилади:
камерал назорат жараёнида аниқланган, кирим қилинган ва реализация қилинган (сарфланган) товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларининг мос эмаслиги, худди шунингдек банк операцияларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг хусусияти ва турига мос эмаслиги;
солиқ текшируви жараёнида аниқланган, товарлар (ишлар, хизматлар) кирим қилинганлиги факти тўғрисида далолат берувчи ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги, алмаштириб қўйилганлиги, қалбакилаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги, реализация қилинмаган товарлар сифатида ҳисобга олинган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги;
хўжалик юритувчи субъектларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан реализация қилаётганлиги ҳолларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг жисмоний ва юридик шахслар томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилиши.
(96-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish