Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Фақат якка тартибдаги тадбиркорлар амалга оширадиган биргаликдаги фаолиятга солиқ солиш



Download 0,86 Mb.
bet249/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   254
Bog'liq
солиқ кодекси

382-модда. Фақат якка тартибдаги тадбиркорлар амалга оширадиган биргаликдаги фаолиятга солиқ солиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолият фақат якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилган тақдирда, биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишни амалга оширувчи ишончли шахс мазкур маҳсулотни реализация қилишдан олинган, ушбу Кодекс 350-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида белгиланган миқдордан кам бўлмаган тушумдан ягона солиқ тўловини, шунингдек, агар биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот акциз тўланадиган маҳсулот бўлса, акциз солиғини тўлайди.
(382-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона солиқ тўлови биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот реализация қилинмасдан, биргаликдаги фаолият шериклари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаб олинган тақдирда ҳам тўланади. Бунда ягона солиқ тўлови суммаси биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш доирасида якка тартибдаги тадбиркорлар учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(382-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни асосида иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
61-боб. Деҳқон хўжаликларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
383-модда. Деҳқон хўжаликларига солиқ солиш тартиби
Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари ушбу Кодексда жисмоний шахслар — солиқ тўловчилар учун назарда тутилган тартибда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тўлайди.
Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда деҳқон хўжаликлари қуйидаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди:
1) жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 287 — 294-моддалари.
2) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 257 — 244-моддалари.
3) жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 272 — 277-моддалари.
4) божхона тўловлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 343-344-моддалари.
5) ушбу Кодекснинг ХVII бўлимида бошқача қоидалар назарда тутилган бўлмаса, давлат божи;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 326 — 342-моддалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим.
(383-модда иккинчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 320 — 325-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжалиги аъзолари ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш билан бир қаторда ушбу Кодекснинг 311-моддасида назарда тутилган тартибда ягона ижтимоий тўлов тўлайди.
(383-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжалиги аъзолари қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш, ўзлари етиштирган маҳсулотни қайта ишлаш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган фаолият билан шуғулланган тақдирда, улар якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтишлари ҳамда ушбу Кодекснинг 58-бобида назарда тутилган тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашлари шарт.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish