Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»



Download 0,86 Mb.
bet251/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   254
Bog'liq
солиқ кодекси

386-модда. Бошқа тушумлар
Бозорларнинг бошқа тушумлари жумласига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) ижара тўловидан олинган даромадлар. Ижара тўлови бозор маъмуриятининг тасарруфида бўлган бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа мол-мулкдан фойдаланганлик учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланади;
(386-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
2) сотувчиларга ва сотиб олувчиларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) бозор маъмурияти томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва реализация қилишдан олинган даромадлар (деҳқон бозорлари учун). Бунда реализация қилинган товарларнинг харид қиймати билан сотиш қиймати ўртасидаги фарқ даромаддир;
(386-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
4) қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижара тўловининг ва бозор маъмурияти кўрсатадиган хизматлар қийматининг миқдорлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.
(386-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари (рўйхат рақами 2412, 16.01.2013 й.).
387-модда. Бозорларга солиқ солиш тартиби
Бозорларнинг ушбу Кодекс 385 ва 386-моддаларида кўрсатилган даромадларидан ушбу Кодексда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилмайди.
Бозорлар зиммасида тўлов манбаида солиқлар ва мажбурий тўловларни ундириш бўйича мажбуриятлар ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига қуйидагиларни тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолади:
божхона тўловлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодесининг 320 — 325-моддаси.
ягона ижтимоий тўлов;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодеснинг 305-моддасининг биринчи қисми.
давлат божи;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодесининг 326-моддаси.
товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодесининг 345-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(387-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим.
(387-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 320-321-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бозорлар даромадларининг умумий суммасидан, 50 фоизи бозорлар жойлашган жойдаги тегишли маҳаллий бюджетларга белгиланган тартибда йўналтирилади. Қолган 50 фоизи бозорлар маъмурияти тасарруфида қолади ва улардан жорий харажатларни қоплаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, бозорлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг рўйхатини кенгайтириш, сифатини яхшилаш учун фойдаланилади.
(387-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият турлари бозорлар томонидан амалга оширилганда, бундай фаолиятдан олинган даромадларга ушбу Кодекснинг 58-бобига мувофиқ қатъий белгиланган солиқ солинади. Бунда мазкур даромадларга ушбу модда учинчи қисмининг қоидалари татбиқ этилмайди.
(387-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни бозорлар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқлаган шаклда тақдим этади.
Маблағларни бюджетга ўтказиш олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш муддатидан кечиктирмасдан бир ойда бир марта амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу боб қоидалари устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51 фоиздан кам бўлмаган юридик шахслар — савдо комплексларига татбиқ этилади.
(387-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish