Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш ҳисоби



Download 0,86 Mb.
bet33/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

49-модда. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш ҳисоби
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш ҳисоби солиқ тўловчилар томонидан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ юритилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни.
Солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органи билан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятлари бажарилишига доир солиштирма далолатнома тузишни талаб қилишга ҳақли. Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига солиштирма далолатнома тузишни рад этишга ҳақли эмас.
50-модда. Юридик шахс тугатилганда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш
Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ихтиёрий тугатиш ҳоллари бундан мустасно, тугатувчи беш кунлик муддат ичида бу ҳақда давлат солиқ хизмати органига ёзма шаклда маълум қилади. Юридик шахсни ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган бу ҳақда давлат солиқ хизмати органини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 54-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Юридик шахс давлат солиқ хизмати органига тугатиш балансини тақдим этиш билан бир вақтда ҳисоботларни ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиши шарт.
Юридик шахс тугатилган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ мажбурияти ушбу юридик шахснинг пул маблағлари, шу жумладан унинг мол-мулкини реализация қилишдан олинган пул маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган навбат тартибида тугатувчи томонидан бажарилади.
Юридик шахсни тугатиш даврида юзага келадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек пеня ва жарималарни тўлаш бўйича солиқ мажбурияти юзага келишига қараб, ушбу Кодексда белгиланган муддатларда ҳамда тартибда бажарилади.
Тугатилаётган юридик шахснинг ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ узилмаган солиқ қарзи умидсиз деб эътироф этилади.
Агар тугатилаётган юридик шахсда ортиқча тўланган солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловлар суммаси бўлса, мазкур суммалар ушбу Кодекснинг 10-бобида белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ёки қайтарилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс иқтисодий суд томонидан банкрот деб топилган тақдирда, тугатишга доир иш юритишнинг бутун даврида мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек аввал ҳисобланган ва ундирилмаган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади.
(50-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий суднинг юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарори мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек аввал ҳисобланган ва ундирилмаган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималар ҳисоблашни тўхтатиш учун асос бўлади.
(50-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс банкротлиги тўғрисидаги ишни юритиш тугатилган ва унинг тўлов қобилияти тикланган тақдирда, иқтисодий суднинг банкротлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиш ҳақидаги қарори қабул қилинган санадан эътиборан, ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш амалга оширилади.
(50-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Иқтисодий судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 42-бандининг биринчи хатбоши.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish