Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби



Download 0,86 Mb.
bet30/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

45-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан ушбу Кодексда белгиланган муддатларда тақдим этилади.
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Айрим турдаги солиқлар бўйича солиқ ҳисоботи ҳам ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда объектлар бўйича ҳисобга қўйилган жой бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади.
(45-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Жисмоний шахслар солиқ декларациясини яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 191, 192-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчилар, агар ушбу модданинг бешинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўз хоҳишларига кўра қуйидагича тақдим этишга ҳақли:
(45-модда тўртинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
шахсан олиб бориб бериш тартибида;
почта орқали буюртма хат билан;
телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектлари солиқ ҳисоботини телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.
(45-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Солиқ ҳисоботини давлат солиқ хизмати органига тақдим этиш санаси қуйидагилардир:
солиқ ҳисоботи шахсан олиб бориб бериш тартибида тақдим этилганда — солиқ ҳисоботи давлат солиқ хизмати органи томонидан қабул қилиб олинган сана;
солиқ ҳисоботи почта орқали буюртма хат билан тақдим этилганда — алоқа ташкилотининг тамғасида кўрсатилган, почта жўнатмаси жўнатилган сана;
солиқ ҳисоботи электрон ҳужжат тарзида тақдим этилганда — электрон ҳужжат давлат солиқ хизмати органи томонидан олинган сана.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этишнинг тартиби тўғрисида»ги низом 15-банди (рўйхат рақами 2808, 12.07.2016 й.).
Давлат солиқ хизмати органи шахсан олиб бориб бериш тартибида тақдим этиладиган солиқ ҳисоботини қабул қилиб олишни рад этишга ҳақли эмас ҳамда солиқ тўловчининг талабига биноан солиқ ҳисоботининг нусхасига ҳисобот қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйиши шарт.
Солиқ ҳисоботи телекоммуникация алоқа каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида қабул қилиб олинганда давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига электрон тарзидаги ҳисобот қабул қилиб олинганлиги тўғрисида тасдиқнома юбориши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этишнинг тартиби тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами 2808, 12.07.2016 й.) 8-банди.
Солиқ ҳисоботи дастлабки тарзда камерал назорат қилинмасдан ва унинг мазмуни муҳокама этилмасдан қабул қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 70-моддаси.
Солиқ ҳисоботи қуйидаги ҳолларда давлат солиқ хизмати органига тақдим этилмаган деб ҳисобланади, агар унда:
солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган бўлса;
солиқ даври ва (ёки) солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси кўрсатилмаган бўлса;
ушбу Кодекснинг 43 ва 44-моддаларида солиқ ҳисоботини тузишга доир белгиланган талаблар бузилган бўлса.
Белгиланмаган шаклдаги солиқ ҳисоботи тақдим этилганда давлат солиқ хизмати органи ҳисобот олинган кундан эътиборан уч кун ичида бу ҳақда солиқ тўловчига ёзма билдириш юборади ва аниқ фикр-мулоҳазаларни кўрсатган ҳолда уни маромига етказиш учун қайтаради.
Камчиликлари тузатилган солиқ ҳисоботи уни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугагунига қадар тақдим этилган тақдирда, солиқ тўловчига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 115-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 175-моддасининг биринчи-иккинчи қисмлари.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish