Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси



Download 0,86 Mb.
bet160/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

219-модда. Ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси
Қуйидагилар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобга олинмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) 2019 йилнинг 1 январига қадар сотиб олинган асосий воситалар, номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича; тадбиркорлик фаолияти доирасида фойдаланилмайдиган ёки солиқ солинмайдиган айланма мақсадида фойдаланиладиган, сотиб олинадиган кўчмас мулк бўйича.
(219-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
2) қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган юридик шахслар томонидан, шунингдек ушбу Кодексга мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарувчи юридик шахслар томонидан фойдаланиш учун олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(219-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
4) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича;
5) текинга олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича, бундан олувчи томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ушбу Кодекснинг 218-моддаси биринчи қисмининг 3 ва 4-бандларида назарда тутилган тартибда ҳисобга олиниши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи тўланган ҳоллар мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) ушбу Кодекснинг 147-моддасига мувофиқ чегириб ташланмайдиган харажатларни амалга ошириш мақсадида олинган мол-мулк бўйича.
(219-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
220-модда. Ҳисобга олинадиган солиқ суммаларига тузатиш киритиш
Илгари ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи қуйидаги ҳолларда ҳисобга олишдан чиқариб ташланиши керак:
ушбу Кодексга мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш учун юридик шахслар томонидан фойдаланилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича;
ушбу Кодекс 218-моддасининг биринчи қисмида белгиланган қоидаларга риоя этилмаган тақдирда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланган нормалардан, бундай нормалар мавжуд бўлмаганда эса солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалардан ортиқча моддий ресурслар бўйича йўқотишлар ва бузилишлар.
(220-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
иссиқ сув таъминоти (ҳисобга олиш асбоблари мавжуд бўлмаган тақдирда) ва марказий иситиш учун тасдиқланган истеъмол нормаларидан ортиқ миқдорда аҳолига етказиб бериладиган иссиқлик энергияси бўйича.
(220-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчи солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига (қўшилган қиймат солиғи тўламайдиганлар тоифасига) ўтганда илгари ҳисобга олинган товар-моддий захиралар қолдиқлари, узоқ муддатли активлар, шунингдек тайёр маҳсулот қолдиқлари бўйича ҳисобга олишга киритилган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритилади. Қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича имтиёз берилганлиги муносабати билан солиқ солинмайдиган оборотлар юзага келган солиқ тўловчиларга ҳам тузатиш киритишнинг шунга ўхшаш тартиби татбиқ этилади.
(220-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Ушбу Кодекс 205-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳолларда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати ўзгарганда сотиб олувчи илгари ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига тегишли тарзда тузатиш киритади.
Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритиш ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган ҳоллар юзага келган солиқ даврида амалга оширилади.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish