“Кодекс Куманикус” топишмоқларининг ўзига хос ҳусусиятлари
Ботир Жафаров
РЕЗЮМЕ
Ушбу мақолада қадимий қўлёзмаларимиздан бири бўлмиш “Кодекс Куманикус”га киритилган топишмоқларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг инглизча, немисча, французча ва рус тилидаги таржималаридаги адекватлик муаммолари ва уларнинг тадқиқ этиш борасида амалга оришилган ишларнинг кўлами тўғрисида фикр юритилган.
Калит сўзлар: “Кодекс Куманикус”, фольклор, ёдгорлик, таржима, топишмоқ, қўлёзма, туркий халқлар, тарих.
Топишмоқ фольклорнинг энг қадимий жанрларидан биридир. Топишмоқлар азалдан инсонлар онги ва тафаккурини ҳар томонлама камол топтириш, уларни ўраб турган дунё тўғрисидаги тасаввурлари маҳсули сифатида кишиларнинг маънавий дунёқарашларнинг шакиллатириш образи сифатида реал турмуш тарзи билан жамбарчас боғлиқ жиҳатда вужудга келган жанр эканлиги билан баҳоланади.
Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов “Албатта, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда твсваввур этиб бўлмайди. Бу борада, табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади”[1.-Б.29] – деб бежизга такидламаганлар.
Топишмоқ жанри қадим-қадимдан нафақат болаларни балки, катта ёшдаги кишиларни ҳам маънавий камолоти учун ҳизмат қиладиган жанр сифатида этироф этиб келинган.
Топишмоқ айтиш қадим замонлардан бошлаб турли халқларнинг ижтимоий шарт-шароитлари, дунёқарашлари, урф-одатлари билан боғлиқ бўлган. Масалан, рус халқларини текширган олимлар фикрига кўра, руслар йилнинг бурилиш даври 25 декабрдан то 5-6 январгача топишмоқ айтишга алоҳида эътибор берганлар[2.-Б.525]. Рур фольклоршунос олими Ю.М.Соколовнинг ёзишича, топишмоқлар яқин ўтмишда удмурт халқида ҳам маълум бир вақтда айтилган. Удмуртлар топишмоқларни асосан куз фаслида, йиғим-терим тугаллангандан кейин токи баҳор фасли бошлангунга қадар айтишган. Бундай пайтларда кулбаларда махсус топишмоқ кечалари уюштирилиб, унда айтиладиган топишмоқлар тематик туркумларга бўлинган[3.-Б.217].
Таниқли фольклоршунос олима Зубайда Ҳусаинованинг ёзишича Ўзбек халқи орасида ҳам жуда қадимда бирор муайян вақтда, бирор маросимда топишмоқ айтишиш расм бўлган бўлиши мумкин. Лекин ҳозирги вақтда бундай айтишишларнинг излари сақланмаган[4.-Б.14].
Туркий халқларнинг муштарак обидаси бўлмиш “Кодекс Куманикус”га киритилган энг қадимий туркий топишмоқлар топишмоқчилик тарихидаги энг кўҳна топишмоқлар эканлиги билан жаҳон туркийшуносларини ўзига жалб этиб келган.
“Кодекс Куманикус” таркибидаги топишмоқлар жаҳондаги жуда кўплаб фольклоршунос ва тарихчи олимлар томонидан тадқиқ қилинган. Жумладан, қўлёзмадаги топишмоқларни 1880 йилда биринчи бўлиб венгер олими Геза Куун[5] нашр қилдирган бўлса, 1887 йилда рус олими Василий Радлов[6] бир нечта топишмоқларни немис тиладаги таржималари жаҳон илмий жамоатчилигига тақдим қилди. 1912 йилда Вильям Банг[7.-Б.334-353] томонидан немис тилига таржима ва талқинлари амалга оширилган бўлса, орадан бир йил ўтиб Юлий Немет[8.-Б.577-608] томонидан топишмоқларнинг немис тилидаги тўлиқ таржимаси ва Банг таржимасининг ўзига хос хусусиятлари тадқиқи этилди. Немет томонидан амалга оширилган тадқиқот Вильям Банг таржимасининг тўлдирилган нашри десак муболаға қилмаган бўламиз. 1930 йилда таниқли рус олими Сергей Малов[9.-Б.347] топишмоқларнинг баъзиларини инглиз тилида нашр эттирди. Бу мақола Радлов томонидан 1915 йилда амалга оширилган ва нашр этилмаган топишмоқларни қамраб олганлиги билан аҳамиятли эди. 1942 йилда даниялик туркийшунос олим Кааре Грёнбек[10] “Кодекс Куманикус”нинг лексик материалларини нашр қилди. Бу ўз навбатида топишмоқлар лексика билан ҳам боғлиқ бўлган мақола эди. 1966 йилда “Кодекс Куманикус” тарихида ундаги топишмоқлар тадқиқига бағишланган энг катта асар австриялик туркийшунос олим Андреас Тетза[11] томонидан “The konam riddles and Turkic folklore” (Қуманча топишмоқлар ва туркий фольклор) номи билан нашр этилди. Бу топишмоқларнинг илк бор тўлиқ инглиз тилига қилинган таржимаси бўлиб, у ўз навбатида Вильям Банг, Юлий Немат, Василий Радлов, Сергей Малов таржималари ҳамда бошқа туркий халқлар топишмоқларининг қиёсийланганлиги билан алоҳида ажралиб турарди. Шунинг учун ҳам бу асар мана бир неча йиллардан бери жаҳон туркийшунослигида ўзи қиммати ва нуфузини сақлаб келмақда. 1973 йилда руминиялик олим Владимир Дринба[12] томонидан қўлёзмадаги топишмоқлар илк марта француз тилига таржима қилинди, 1981 йилда венгриялик шарқшунос олими Лайос Лигети ўзидан бир аср муқаддам Геза Куун томонидан лотин тилида нашр қилинган “Кодекс Куманикус” асари инглиз тилидаги муқаддима билан нашр эттирди. Бу монографияда ҳам “Кодекс Куманикус” топишмоқларининг траслитерацияси берилган эди.
1992 йилда Туркиянинг Истамбул шаҳрида туркиялик тарихчи олим Хасан Паксой тахрири остида чиқадиган “Марказий Осий ёдгорликлари” номли журналда, америкалик тарихчи ва туркийшунос олим Питер Бенджамин Голден[13] томонидан “Кодекс Куманикус” номли мақола нашр этилди. Бу мақолада қўлёзма таркибидаги топишмоқларнинг баъзиларининг инглизча таржималари берилган эди.
2006 йилда украиналик олим Александар Николаевич Гаркавецнинг[14] “Кодекс Куманикус: қипчоқларнинг мадҳия, дуо ва топишмоқлари” номли монографиясини эълон қилинди. Бу монография жаҳон туркийшунослигида катта аҳамиятга эга асар сифатида алоҳида ажралиб туради. Гаркавецнинг мазкур тадқиқотида “Кодекс Куманикус”нинг топилиши ва ўрганилиш ҳамда қўлёзманинг иккинчи қисмидан ўрин олган дуо ва мадҳияларнинг ҳамда топишмоқларнинг русча таржималари ўрин олган эди.
Бу тадқиқотларни синчиклаб ўрганиш жараёнида уларнинг муаллифлари томонидан амалга оширилган таржималардаги хилма-хиллик эътиборимизни тортди.
Масалан:
“Кодекс Куманикус”да берилган топишмоқларнинг бешинчиси қўлёзмада шундай тарзда берилган.
Silovsin jagi silkib bolmas sirma tonu bugup bolmas. Ol Ju(….)[11-Б.15]
Ушбу топишмоқнинг жавоби қўлёзмада аниқ кўринмаган фақатгина икки ҳарфи “ju” ҳарфларини ўқиш мумкин.
Дринба нашридаги транслитерация:
Silowsin ya©ï silkip bolmaz sïrma tonum bügüp b(ol) maz
Ol y(ulduz)
Дринба таржимаси:
On ne peut pas secouer la fourrure de lynx,
on ne peut pas plier ma pelisse contre-pointee.
G’est sont les étoiles
Дринба мазкур топишмоқнинг биринчи қаторини аслиятдагидек таржима қилган:
On ne peut pas secouer la fourrure de lynx
Таржимаси:
Do'stlaringiz bilan baham: |