23-модда. Участка сайлов комиссиясини тузиш
Участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида беш — ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 22-моддаси биринчи, олтинчи хатбошилари.
Агар комиссия етти нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади.
Зарур бўлган ҳолларда, участка сайлов комиссиясининг сон таркиби ўзгартирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналарида участка сайлов комиссияси раисининг вазифаларини ушбу ваколатхоналарнинг раҳбари амалга оширади.
Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиб, бу номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низом»нинг 1, 2-боблари, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 932-сон қарори билан тасдиқланган «Округ ва участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш бўйича йўриқнома».
24-модда. Участка сайлов комиссиясининг ваколатлари
Участка сайлов комиссияси:
участка бўйича сайловчиларнинг рўйхатини тузади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27, 28-моддалари.
сайловчиларни сайловчиларнинг рўйхати билан таништиради, рўйхатда йўл қўйилган хатолар ва ноаниқликлар тўғрисидаги аризаларни қабул қилади ҳамда кўриб чиқади ва рўйхатга тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 29-моддаси.
сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш ва овоз беришда иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилардан тўлдирилган сайлов бюллетенларини ёпиқ конвертларда қабул қилиб олади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 56-моддаси.
аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида хабардор этади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 51-моддаси биринчи қисми.
бинонинг яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари ва сайлов қутилари, шунингдек бошқа жиҳозлар билан тайёрлаб қўйилишини таъминлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 49, 50-моддалари.
сайлов куни участкада овоз беришни ташкил этади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 52, 54-моддалари.
овозларни санаб чиқади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 94-моддаси.
сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низом»нинг 3-боби.
Do'stlaringiz bilan baham: |