Назорат саволлари ва жавоблари.
Тиш тўқимаси ирсий касалликларини санаб беринг. Тиш тўқимаси ривожланишининг ирсий бузилишларига қуйидагилар киради:
тугалланмаган амилогенез, ткгалланмаган дентогенез,тугалланмаган остеогенез, Мармар касаллиги, Стенто-Кандепон синдроми.
Тугалланмаган амелогенез клиникаси -Тугалланмаган амилогенез-эмаль ривожланишининг бузилиши. Амилогенезнинг 4 та шакли фарқланади:
биринчи шаклида – унчалик катта бўлмаган миқдор ва сифат ўзгаришлар
(эманинг сариқ-жигарранг тусга кириши).
Иккинчи шаклида – яққолроқ кўринади. Тишлар чиққанидан 2-3 йил кейин эмал ўзгаришларга учрайди.(ранги,ёриқлар).
Учинчи шаклида – хамма тишларда эмаль емирилиб, жигарранг дентин очилиб қолади.
Тўртинчи шаклида – тишлар чиқиш давридан ялтироқлигини йўқотган, баъзи жойларда эмаль йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |