Ўрта кариесни сурункали фиброз периодонтит билан қиёсий ташхиси. - Урта кариесни сурункали фиброз периодонтит билан киёсий ташхисланганда уларнинг умумийлиги шикояти йуклигини эсда тутиш керак. Фаркли томони урта кариесда кариоз бушликни чархлаганда сезувчанлик пайдо булса, периодонтитда пульпа некрозга учраганлиги сабабли хеч нарса сезилмайди. Урта кариесда тиш харорат ва кимёвий таъсирловчиларга таъсирланса, периодонтитда таъсирланмайди. Урта кариесда пульпа сезувчанлиги 2-6мкА, периодонтитда 100 мкА ошик. Рентгенограммада кариесда периодонт тукималари узгармаган, периодонтитда узгарган.
Do'stlaringiz bilan baham: |