15. Surunkali yuza kariesni davolash usullari .
Javob: Сурункали юза кариесни даволаш усуллари. - Юза кариеснинг сурункали кечишида кўпинча оператив-тиклаш (жарроҳлик) даволаш усули қўлланилади.
Қайси ҳолларда кўпинча юза кариесни жарроҳлик даволаш усули қўлланилади? -Юза кариесни жарроҳлик даволаш усули кўпинча чайнов ва аппроксимал юзаларда жойлашганда қўлланилади.
Юза кариесни жарроҳлик усули билан даволашда қайси пломба ашёларидан фойдаланилади? - Юза кариесни даволашда пломбаловчи материал сифатида цементлар, амальгамалар, композитлар ва бошқа гуруҳ материалларидан фойдаланиш мумкин. Кариес ковакнинг синфига қараб пломбаловчи материал танланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |