14. Surunkali yuza karies. Klinika, qiyosiy tashxis.
Javob: Юза кариесни нооператив ва оператив-тиклаш усуллари орқали даволаш мумкин. Юза кариеснинг сурункали кечишида кўпинча оператив-тиклаш (жарроҳлик) даволаш усули қўлланилади. Юза кариесни жарроҳлик даволаш усули кўпинча чайнов ва аппроксимал юзаларда жойлашганда қўлланилади.
Клиникада юза кариеснинг сурункали кечишида эмальда нуқсон аниқланади. Субъектив ўзгаришлар кузатилмайди. Одатда молярлар ва премолярлар кўпроқ кариесга учрайди. Нуқсоннинг туб ива деворлари жигар рангда, қаттиқ, зондланганда оғриқсиз.
- Юза кариесни сурункали кечишида эмаль нуқсони жигар рангда бўлади.
-Кариоз бўшлиқнинг атипик жойлашиши – кесувчи ва қозиқ тишларнинг кесув юзасида, моляр ва премолярларнинг дўмбоқчалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |