Чўгирли штифтлар (культяли штифт) тайёрлашга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.
Жавоб: Чўгирли қоплама билан протезлашга қарши бўлиб ҳисобланади: илдизнинг қийшиқлиги ва ўтишнинг қийинлиги, узунлиги ва қалинлигининг кичик хажмда бўлиши, II-III даражадаги ҳаракатчанлик, илдизнинг нотўлиқ пломбаланганлиги, патологик жараённи бартараф қилишнинг имкони бўлмаганда пародонт тўқимасидаги аҳамиятли даражадаги ўзгаришлар.Сақлаб қолинган тиш илдизлари протезлаш шароитини яхшиланишига олиб келмаганда бундай тиш илдизлари олиб ташланади.
Ўзакли конструкциялар тайёрланадиган тишларга қўйиладиган талаблар.
Жавоб: - тиш илдизи милк устидан чиқиб туриши ёки бир хил даражада бўлиши керак (ушбу талаб нисбий ҳисобланади, чунки бошқа ҳолатларда милк даражасидан пастроқ тиш культи мавжудлигида даволаш имконини берадиган ўзга штифтли конструкцияни танлаш керак бўлади);
- тиш катагида мустаҳкам;
- периапикал ва унинг атрофидаги бошқа тўқималарда патологик ўзгаришларга эга эмас; илдиз деворлари етарлича қалинликка эга бўлиши ва кариес ёки бошқа ва патологик жараён билан шикастланмаган бўлиши керак;
- илдиз канали қоплама баландлигидан кам бўлмаган узунлик бўйича ўтувчи бўлиши керак;
- эмал-цементли бирикмадан ҳисобланганда ўз узунлигининг учдан икки қисми давомида қийшаймаган бўлиши керак;
- тишнинг шикастланмаган циркуляр пайига эга;
- илдиз канали юқориги тирқишнинг учдан бир қисмидан кам бўлмаган пломбалаш материали билан обтурацияланган бўлиши керак;
- агар тишнинг қоплама қисми қолдиқлари сақланиб қолган бўлса, унинг ички юзасига моделлаштиришдан сўнг штифт ушланиб қолмайдиган тарзда ишлов берилиши керак.
Кўприксимон протезлар тайёрлашга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.
Тиш қаторининг, яъни икки томондан тишлар билан чекланган қўшилган нуқсонлари олиб қўйилмайдиган протезлар қўлланишига тавсиялар бўлиб хизмат қилади. Нуқсон давомийлиги ва топографиясига (олиб ташланган тишлар сони ва сақланиб қолган тишларнинг функционал қимматига) қараб, олиб қўйилмайдиган тиш протезларидан фойдаланиш имконияти белгиланади. Олиб қўйилмайдиган тиш протезлари қуйидаги ҳолатларда даволаш учун қўлланади: 1) битта-тўртта курак тиш йўқотилиши; 2) қозиқ тиш йўқотилиши; 3) премоляр ёки премолярлар йўқотилиши; 4) иккита премоляр ва биринчи моляр йўқотилиши; 5) жағнинг бир томонида иккита премоляр, учинчи моляр сақлаб қолинган ва яхши ривожланган ҳолатда биринчи ва иккинчи моляр йўқотилиши