Қопламалар билан протезлашда оғиз бўшлиғини махсус тайёрлаш.
Жавоб: Тишларни кисман йукотганда протезлаш олдидан огиз бушлигини махсус тайёрлаш, тузилган ортопедик даволаш режасига мувофик олиб борилади. У терапевтик, жаррохлик, ортодонтик ва ортопедик стоматологик тадбирлардан иборат. Ўзакли (штифт) конструкциялар билан протезлашда оғиз бўшлиғни махсус тайёрлаш.
Жавоб: Штифтли протезланадиган тиш илдизларига қуйидаги талаблар қўйилади:
1) парадентал тўқималар соҳасида кўзга кўринадиган патологик ўзгаришлар бўлмаслиги керак;
2) тиш илдизлари чеккалари милк чеккаси билан бир хил даражада бўлиши ёки унинг баландлиги устидан чиқиб туриши керак;
3) тиш илдизлари учлари букилган ҳолда қийшайган бўлмаслиги ва етарлича чуқур каналларга эга бўлиши керак (канал узунлиги ўрин тўлдирадиган қоплама баландлигидан кўпроқ бўлиши керак);
4) тиш илдизи ва тишлар туташганда антагонист тишнинг кесувчи чеккаси ўртасидаги масофа етарлича бўлиши, яъни тишлов ўртача чуқурликда бўлиши керак;
5) тиш илдизи деворлари зич бўлиши, кариес жараёни билан ейилиб кетмаган бўлиши керак.
Тиш қопламаси тўлиқ нуқсони ўрнини штифтли тиш билан тўлдириш фақат юқори жағнинг фронтал тишлар илдизлари ва биринчи премолярларида амалга оширилиши мумкин. Пастки жағнинг фронтал тишлари ва юқориги иккинчи премолярларига келсак, улар фақат ўтувчи ва кенг каналлар мавжуд бўлган ҳолатдагина штифтли тишларни мустаҳкамлаш учун ишлатилади. Бошқа тишлар илдизларидан анатомик хусусиятларига кўра (илдизлар торлиги, деворлар юпқалиги) штифтли протезлаш учун фойдаланиб бўлмайди.
Тишларнинг табиий қопламалари тўлиқ парчаланиб бузилганда, тишлар қаторлари нуқсонларини ва деформацияларини профилактика қилиш, жағ суякларида тиш илдизлари ўрнашган уялар (альвеолалар) ўсимталари атрофияси олдини олиш мақсадларида уларнинг протезлаш учун яроқли илдизларини сақлаб қолиш муҳим аҳамиятга эга. Эстетик талабларга кўра олд тишлар илдизлари алоҳида қимматга эга. Илдиздан фойдаланиш – микропротезлашнинг сўнгги имконияти ҳисобланади.
Штифтли тиш штифт ёрдамида илдиз каналида маҳкамланадиган ва табиий тиш қопламаси субтотал ёки тўлиқ парчаланиб бузилганда мустақил протез сифатида, шунингдек бошқа олиб қўйилмайдиган протезлар, масалан, кўприксимон протезларни маҳкамлаш учун қўлланадиган конструкцияни ўз ичига олади.
Тавсиялар:
1. Кўпинча штифтли тишлар эстетик жиҳатдан тўлақонли пломбалар, қўшимчалар ёки тўлиқ қопламалар билан тикланиши мумкин бўлмайдиган даражада парчаланиб емирилган юқориги олд тишлар нуқсонлари ўрнини тўлдириш учун қўлланади. Тааллуқли равишда, штифтли конструкциялар асосан катта нуқсонларга эга тиш қопламаларини тиклаш учун қўлланади.
2. Баъзан хунук ёки ёйдан ташқарида жойлашган олд тишлар ўрнини босиш учун ишлатилади, бироқ дастлаб улар пульпасизланади ва қопламалар протез тузилишига мувофиқ талаб қилинадиган даражага қадар қирқиб ташланади.
3. Келгусида қоплама тайёрлашни ўз ичига оладиган “қопламали” деб номланадиган штифтли тиш культили қўшимча.
4. Кўприксимон протез таянчи сифатида штифтли тиш.
5. Пародонт касалликларида тишларни шиналаш учун бошқа қисмлар билан комбинацияда штифтли конструкциялар.
6. Тиш илдизининг ички альвеолалар синишларини маҳкамлаш учун штифтли конструкциялар.
7. Реплантацияланган тишлар учун штифтлар.
Бундай протезнинг илдиз ва илдиздан ташқари қисми ўртасидаги асосий маҳкамлагич штифт бўлиб, у илдиз деворига босим узатади, шу туфайли сўнггиси ҳолатига қўйиладиган қуйидаги умумий клиник ва техник қоидалар мавжуд:
- тиш илдизи милк устидан чиқиб туриши ёки бир хил даражада бўлиши керак (ушбу талаб нисбий ҳисобланади, чунки бошқа ҳолатларда милк даражасидан пастроқ тиш культи мавжудлигида даволаш имконини берадиган ўзга штифтли конструкцияни танлаш керак бўлади);
- тиш катагида мустаҳкам;
- периапикал ва унинг атрофидаги бошқа тўқималарда патологик ўзгаришларга эга эмас; илдиз деворлари етарлича қалинликка эга бўлиши ва кариес ёки бошқа ва патологик жараён билан шикастланмаган бўлиши керак;
- илдиз канали қоплама баландлигидан кам бўлмаган узунлик бўйича ўтувчи бўлиши керак;
- эмал-цементли бирикмадан ҳисобланганда ўз узунлигининг учдан икки қисми давомида қийшаймаган бўлиши керак;
- тишнинг шикастланмаган циркуляр пайига эга;
- илдиз канали юқориги тирқишнинг учдан бир қисмидан кам бўлмаган пломбалаш материали билан обтурацияланган бўлиши керак;
- агар тишнинг қоплама қисми қолдиқлари сақланиб қолган бўлса, унинг ички юзасига моделлаштиришдан сўнг штифт ушланиб қолмайдиган тарзда ишлов берилиши керак.
Ушбу шароитлар йўқлиги тавсия этилмайдиган ҳолатлар ҳисобланади.
Шифокор тиш илдизини пухта текшириб, илдиз қайд этилган талабларни қондиришига ишонч ҳосил қилгандан сўнг протезлашга киришади.
Штифтли тишлар бутун тиш қопламаси мавжуд бўлмаган ва илдиз пульпасизланган ҳолатларда қўлланади. Штифтли тиш олиб қўйилмайдиган протезнинг ягона тури ҳисобланиб, уни тайёрлаш учун тишнинг тирик соғлом тўқималарини препаратлаш талаб қилинмайди. Травматик окклюзия бу нима? Турлари, этиологияси ва клиникаси?
Травматическая окклюзия – это патологическое состояние смыкания зубных рядов, при котором возникает гиперфункциональное напряжение отдельных зубов или группы зубов, приводящее к изменениям в тканях периодонта, мышечным дисфункциям, заболеваниям височно - нижнечелюстных суставов.
В свою очередь длительно существующая травматическая окклюзия вызывает стойкие трофические нарушения тканей пародонта и ускоряет процессы деструкции, что ведет к значительному ухудшению клинической картины заболевания и прогрессированию патологического процесса
ВИДЫ ТРАВМАТИЧЕСКОЙ ОККЛЮЗИИ: По механизму развития различают: первичная окклюзионная травма, вторичная окклюзионная травма, комбинированная окклюзионная травма.
-Первичная окклюзионная травма – повреждение интактного периодонта под действием чрезмерной по величине или необычной по направлению окклюзионной нагрузки •
-Вторичная окклюзионная травма – повреждение ослабленного в результате заболевания периодонта под действием нормальной окклюзионной нагрузки •
-Комбинированная окклюзионная травма – повреждение ослабленного в результате заболевания периодонта под действием чрезмерной окклюзионной нагрузки.