Цемент турлари, характеристикаси.
Цементлар стоматология амалиётида қуйидаги мақсадлар учун
ишлатилади:
1. тишларни пломбалаш учун
2. олиб қўилмайдиган протезлар ва ортодонтик аппаратларни маҳкамлаш
учун;
3. Тиш пульпасини ҳимоя қилиш мақсадида, пломба ости таглик учун.
Цементлар асосан ўз таркибидаги бириктирувчи моддларга кўра қуйидаги
гуруҳларга бўлинади:
1. цинк-фосфат цементлар
2. цинк-силикатнофосфат цементлар
3. цинк-поликарбоксилат цементлар
4. шиша иономер цементлар
5. полимер цементлар
Цинк фосфат цементлар.
Цинк фосфат цементлар кукун ва суюқликдан ташкил топган. У доимий полмбалар остида таглик сифатсиз, ортодонтик аппаратлар ва қопламаларни маҳкамлаш учун ишлатилади. Цинк фосфат цементлар қотиш вақти хона хароратида 3-9 дақиқа ташкил этади. Қулайлиги: Цинк фосфат цементлар осон аралашади, тез қотади, юқори мустахкамлик ва адгезияга эга.
Етишмовчилиги: Цинк фосфат цементлар пульпани таъсирлаши мумкин, чунки у кислотали мухитга эга, антибактериал таъсири ва адгезия хусусияти йук.
Цинк фосфат цементларга қуйидагилар:
Висфат-цемент, Унифас, Диоксивисфат, Цегал-НВ ва Цегал-БВ (оддий ва тез қотувчи цинк фосфат цементлар, олиб
қўйилмайдиган протезлар фиксациясида ишлатилади), Поскал (жуда юпқа бўлиб, осон аралашади ва юқори пластикликга эга. Таглик ва олиб қўйилмайдиган протезлар фиксациясида ишлатилади), Адгезар.
Цинк фосфат цементларининг хосилаларига қуйидаги цементлар кириши
мумкин:
1. мис ёки кумуш таркибли. Аргил - бактериостатик таъсирга эга. 4 та рангда: оқ, сарик, кулранг-кўк ва
жигаррангларда чиқарилади.
2. фторли ўзидан фтор чиқариб туради.
Унифас-2 – ишқорий мухитга эга ва уни изоляцияловчи ва таглик сифатида
ишлатишга қулай.
Адгезар – «Спофа Дентал» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
Аралаштириш учун 5томчи суюқлик ва 1 та ўлчагичда кукун қўшилади.
Ишлаш вакти 8 мин, қотиш вакти 2 минут.
Тиш қаторлари нуқсонларида клиник ва функционал ўзгаришлар
Тиш қаторлари нуқсонлари таснифи.
Жавоб:
Тиш каторлари нуксони(адентияси)нинг турлари:
I. 1. Бирламчи адентия.
2. Иккиламчи адентия.
II. 1. Кисман (бирламчи, иккиламчи) адентия.
2. Тулик (бирламчи, иккиламчи) адентия.
III. 1. Хақиқий адентия.
2. Сохта адентия (ретенция).
IV. 1. Орттирилган адентия.
2. Tyғмa адентия (наслдан-наслга утган адентия).
Тиш қаторлари нуқсонларини шартли равишда кичик (жағда 1 тадан 3 тагача тиш йўқ ҳолатда), ўртача (жағда 4 тадан 6 тагача тиш йўқ ҳолатда) ва катта (жағда 6 тадан кўпроқ тиш йўқ ҳолатда) нуқсонларга бўлиш қабул қилинган.
Қисман тишсизлик клиникаси.
Жавоб:
Тиш қаторлари нуқсонларида клиникадаги етакчи симптомлар қуйидагилардан иборат:
1. Тиш қатори узлуксизлигининг бузилиши.
2. Тиш қаторининг мустақил амал қилувчи икки турдаги – ишлайдиган ва ишламайдиган тишлар гуруҳига бўлиниши.
3. Қолган тишлар пародонти функционал ортиқча юкланиши.
4. Тиш қаторлари окклюзион юзасининг шакли ўзгариши.
5. Чайнаш ва сўзлаш функциялари бузилиши.
6. Чакка-жағ бўғимида тишлар йўқотилиши билан боғлиқ ўзгаришлар.
7. Чайнаш мушаклари функциялари бузилиши.
8. Эстетик меъёрлар бузилиши.
Хусусан, 1, 2, 5-симптомлар ҳар доим тишлар қисман йўқотилиши билан бирга кечади. Бошқа бузилишлар тишлар йўқотилиши давом этиши ёки пародонт касаллиги туфайли дарҳол пайдо бўлмаслиги мумкин.
Тиш қатори узлуксизлигининг бузилиши нуқсонлар пайдо бўлиши билан боғлиқ. Тиш қаторида биттадан 13 тагача тиш йўқлиги тиш қатори нуқсони деб ҳисобланиши керак. Ҳар бир нуқсон унинг тиш қаторидаги ҳолати билан тавсифланади. Агар у икки томондан тишлар билан чекланган бўлса – қўшилган нуқсон, агар фақат мезиал томондан бўлса – охирги нуқсон ҳисобланади. Битта, иккита ва ҳ.к. тишлар йўқотилганда эҳтимолий вариантлар сонини аниқлашга уринишда, Eichner маълумотларига кўра, аниқланган вариантлар сони 4 294 967 864 миқдорига тенг бўлган. Кўплаб таснифлар, шу жумладан, Е.И. Гаврилов томонидан тасниф тузилган (263-расм). Бироқ ҳатто назарий жиҳатдан ҳам барча мавжуд аломатлар ҳисобга олинган ҳолда тасниф тузишнинг имконияти бўлмаган.
Шунга асосланиб, амалий эҳтиёжлар ҳисобга олинган ҳолда, клиника шифокорлари учун энг муҳим аломатлар, айнан эса: нуқсоннинг тиш ёйида жойлашиши (топографияси); унинг бир ёки икки томондан тишлар билан чекланганлиги; қарама-қарши (антагонист) тишлар мавжудлиги асосида оддийроқ таснифлар тузилган.
Ғарбий Европада, Америкада ва мамлакатимизда Kennedy таснифи кенг тарқалган (264-расм).
Муаллиф тиш қаторлари барча нуқсонларини тўртта асосий тоифага ажратган:
I тоифа. Икки томонлама охирги нуқсонлар.
II тоифа. Бир томонлама охирги нуқсон.
III тоифа. Ён бўлимдаги қўшилган нуқсон.
IV тоифа. Ушбу тоифа қўшилган нуқсонни ўз ичига олиб, бунда тишсиз участка қолган тишларнинг олд томонида жойлашган бўлади ва жағнинг ўрта чизиғини кесиб ўтади.
Кеннеди таснифининг асосий устунлиги нуқсон турини ва унга мувофиқ протез тузилишини дарҳол тасаввур қилиш имконини берадиган мантиқийлиги ва оддийлигидан иборат. Биринчи учта тоифа тиш қаторининг қўшимча нуқсонлари сони билан белгиланадиган, яъни асосий тоифа ҳисобга олинмаган ҳолда, кичик тоифаларга бўлиниши мумкин.
Повов-Годон феноменида тиш-жағ системасидаги ўзгаришлар
Жавоб:
Хозирга кадар хам кисман нуксон пайтида тиш каторларида учрайдиган иккиламчи деформациялар
Попов-Гадон феномени номи билан юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |