Керамерлар. Компомерлар.
Композитлар. Таснифи. ижобий ва салбий жихатлари.
Олиб қўйилмайдиган тиш протезларини облицовка қилишда
ишлатиладиган компазит полимерлар.
Композит полимерлар таркиби бўйича сополимерлар бўлиб, тишларни
анатомик шаклини тиклаш учун ишлатилади. Композит полимерлар
қуйидагича таснифланади:
1. Химик тузилиши буйича:
- Диметаакрилатлар асосида.
- Тўлдирувчилардан (гидролизли кварц, оксид, алюмин, алюмосиликатлар).
2. Полимеризация усули бўйича:
- Химик термополимерлар .
- Фотополимерлар
- Аралаш – яъни кимёвий+фотополимеризация.
3.Ишлаб чиқариш шакли бўйича:
- Асос пастаси ва катализатор пастаси.
- Кукун – мономер;
- паста мономер;
- Паста – паста холатларида ишлб чикарилиши мумкин.
Қўлланиши бўйича композит полимер хом ашёлар қуйидагича бўлади:
- Цементлаш учун.
- Адгезивлик учун.
- тиклаш учун.
- пломба учун.
- қоплаш учун қўлланилиши мумкин. (протезларни қоплаш учун)
Композит полимерларнинг яхши тарафлари:
- Эстетик чиройли.
- Бошқа пломбаловчи материалларга нисбатан тишни анатомик шаклини
осон тиклайди;
- Яхши герметик холатни хосил қилади;
Камчиликлари:
- Қўллаш технологиясини қийинлиги
- Эластиклик холатини пастлиги
- тиш тўқимасига нисбатан температура кенгайиш коэффецентини катталиги.
Қоплам учун ишлатиладиган композит полимерлар.
Бундай олиб қўйиладиган композит материаллар олиб қўйилмайдиган
металл протез асосларини қоплаш учун ишлатилади.
Бизга маълумки бундай полимер композит материаллар металл асос билан:
- механик.
- физик-химик.
- аралаш усуллари орқали бирикиши мумкин.
Хозирги вақтда ишлатиладиган композит полимер хом ашёлар тури
жуда кўп бўлиб, шулардан бири устида тухталиб ўтамиз.
Артлас полимер композит ашёси Германия фирмаларига қарашли
бўлиб, бир компонентли пастасимон фотополимер массадир. Уни таркибида:
- кесув қиррани хосил қилиш учун ишлатадиган тиниқ 4 хил масса;
- эмаль учун 3 хил рангли масса, милкни рангини берувчи 5 хил рангли масса
- рангсиз тиниқ бўлмаган грунт ва дентин массаси (16 хил рангли ) шкала А1,
А2, А3лардан ташкил топган.
Уларнинг технологик босқичлари қуйидагилардан иборат :
1.Олиб қўйилмайдиган тиш протезини метал асоси юзасини қум сочқич
апарати ёрдамида тозалаш. (10-11 минут)
2. Метал асос юзасига чётка ёрдамида 1-грунт қавати ва 2-адгезив массани
суриш.
3. Кетма – кет пастасимон массани қаватма-қават метал асос юзасига
сурилиб шакл берилади
4. Фотополимеризация. Аппаратда нур ёрдамида полимеризация қилиш
умумий олганда 8-10 мин. вақт кетади
5. Механик ишлов бериш, ялтиратиш.
6. Тайёр бўлган протез фосфат цемент ёрдамида қотирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |