Олинмайдиган тиш протезлари билан протезлашдаги хатоликлар ва уларнинг асоратлари.
Эзиб тайёрланган якка қоплама марказий окклюзия холатида тишловни кўтариб турган бўлса клиниканинг қайси босқичида хатолик қилинган ва қандай хато. Бартараф этиш йўли?
Марказий окклюзияни нотўғри аниқлаш натижасида қандай ўзгаришлар келиб чиқади?
Чинни қоплама билан протезлашда унинг синишига сабаблар?
Металлкерамик қоплама билан протезлангандан сўнг керамик қаватнинг кўчиши кузатилди. Қандай хатоликлар бунга сабаб бўлиши мумкин?
Қуйма қоплама билан протезлашда қоплама тишнинг клиник бўйирн қисмига 0,5 мм етмаслиги аниқланди. Бунга сабабларни кўрсатинг
Ўзакли конструкциялар билан протезлашда тиш илдиз қисмининг керагидан ортиқ (илдиз деворининг 2/3 қисмидан ортиқ) кенгайтириш натижасида қандай ўзгаришлар келиб чиқиши мумкин.
Тишлов баландлигининг баланд бўлиб қолиши натижасида қандай асоратлар келиб чиқиши мумкин?
Табиий тиш ва қоплама ўртасидаги контакт нуқтанинг нотўғри бўлиб қолишига сабаблар ва унинг асоратлари?
Таянч тишлар атрофида суякда резорбция мавжуд холатда кўприксимон протез билан протезлашда таянч тишга ортиқча куч тушиши натижасида қандай асорталар кузатилиши мумкин?
Металлкерамик қоплама билан протезлашда милкда кўкимтирлик аниқланди. Қандай клиник хатоликка йўл қўйилган?
Штифли конструкцияларда тиш каналининг узунлигини 2-3 қисмдан ортиқроқ очилиши-узайтирилиши натижасида қандай асорталар келиб чиқиши мумкин?
Штифли конструкцияларда тиш каналининг узунлигини 2-3 қисмдан камроқ очилишиғузайтирилиши натижасида қандай асорталар келиб чиқиши мумкин?
Кавшарланаган кўприксимон протез билан протезлашда оралик қисмнинг синиши кузатилди. Бунга қандай сабаб бўлиши мумкин?
8 3
Металлпластмасс қоплама билан протезлангандан сўнг қоплама 3 ой ўтгач ўз рангини ўзгартирди. Бунга сабаб?
Металлкерамик қоплама билан протезлангандан сўнг қопламада керамик қатламнинг кўчиши кузатилди. Бунга нима сабаб бўлиши мумкин.?
Оклюдатор ва артикулятордан тўғри фойдаланишда биз қандай асорталарни олдини олган бўламиз?
Комбинирланган қопламалар учун нотўғри қолип олиниши натижасида қандай асоратлар келиб чиқиши мумкин?
Қопламада экватор қисмининг бўлмаслиги қандай асоратларга олиб келиши мумкин?
Эзиб тайёрланган қопламани оғиз бўлиғида ўлчаб кўрилишида тишга қоплама диаметри мос эмаслиги аниқланди. (кенгрок ёки торроқ копама) Бу қайси босқичдаги хатолик сабаб ккелиб чиқади?
Кўприксимон протез учун таянч тишлар чархлангач беморда 2 кундан сўнг тунги оғриқлар пайдо бўлди. Бунинг сабаблари нимада?
Тўлиқ қуйма кўприксиомн протез билан протезлашда чайнов тишлари соҳасида антогонист тишлар билан дўмбоқли контакт бўлиб қолгани аниқланди. Бунга сабаб нимада ва қандай контакт одатда бўлиши зарур?
Фронтал сохадаги металлкерамик кўприксимон протез билан протезлашда саггитал ёриқ аниқланди. Бунга қандай сабаб бўлиши мумкин.