Клинические и функциональные изменения при деформациях зубных рядов


Кўприксимон протезлар конструкциясини танлаш принциплари



Download 487,5 Kb.
bet35/38
Sana13.07.2022
Hajmi487,5 Kb.
#791256
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Otp javoblar.

Кўприксимон протезлар конструкциясини танлаш принциплари.

Куприксимон протезлар конструкциясини тузишда қуйида келтирилган асосий тамойилларга амал килиш лозим.
1-тамойил. Таянч тишлар ва оралиқ қисми бир текисликда жойлашиши шарт. Оралиқ қисмининг бир йуналишда жойлашмаслиги тушаётган вертикал ва горизонтал босимни ўзгартириб, кўприксимон протезнинг айланма ҳаракатига сабаб бўлади. Босим кўприксимон протез оралиқ қисмининг энг бўртиб турган жойига тушади. Агар таянч тишларнинг оралиқ қисми билан уланган жойидан перпендикуляр чизиқ ўтказилса, таянч тишдан узоқлашган сари, елка оғиши пайдо бўлади ва тушаётган босим натижасида протезни айланма ҳаракат ҳосил қилишга ундайди. Кўприксимон протезнинг айланма ҳаракати унинг танасининг эгрилигига боглиқ. Оралиқ қисмининг эгрилигини камайтириш босимни баравар тақсимлаб, протезнинг айланишини чеклайди.
2-тамойил. Кўприксимон протез конструкциясининг тузилишида таянч тишлар тож қисмининг узун бўлиши нохуш оқибатларга олиб келади. Таянч тишларни танлашда уларнинг тож қисми узун бўлиши ва илдизлари калта бўлиши пародонт тўқимаси учун хавфли ҳисобланади. Бу ҳолатда функционал зўриқиш натижасида компенсация ҳолатидан декомпенсация ҳолатига ўтиш жараёни тезлашиб, таянч тишларнинг патологик қимирлашига, унинг суяк тўқимаси атрофиясига, шунингдек, тишнинг клиник тож қисмининг узайишига, яъни тиш илдизи альвеоляр ички қисмининг камайишига олиб келади. Шу билан бирга, кўприксимон протезлар учун таянч тишларнинг жуда калтасини танлаш ҳам қўшимча қийинчиликларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлади, яъни унинг мустаҳкамлиги камайиб, оралиқ қисмининг таянч тишларга кавшарланадиган майдони ҳам кичраяди. Айниқса, кавшарлаш усули билан тайёрланган кўприксимон протезлар учун бундай ҳолат ортиқча ноқулайликлар туғдиради.
3-тамойил. Кўприксимон протезнинг оралиқ қисмидаги чай­нов юзалари табиий тишларнинг чайнов юзасидан энсизрок, бўлиши даркор. Ҳар бир кўприксимон протез босимни танаси билан қабул қилиб олиб, таянч тишлар периодонт тўқимаси орқали тарқатади. Оралиқ қисми қанчалик энсиз бўлса, босим унга шунча кам тушади. Бундан ташқари, яна кўприксимон протезга қарама-қарши тишлардан тушаётган чайнов босимини ҳам эътиборга олиш зарур, яъни бундай босим сунъий тишлардан ёки табиий тишлар­дан тушаётганлиги, шубҳасиз, муҳим аҳамиятга эгадир.
4-тамойил. Босим кучи тушган жойдан то таянч тишгача бўлган масофага тескари пропорционалдир. Шундай қилиб, тушаётган босим таянч тишларга қанчалик яқин бўлса, уларга шунча кўп босим тушади, агар узоқроқда бўлса унга шунча кам босим тушади. Кўприксимон протезларнинг бир тарафлама таянч тишли конструкциясида, аксинча, сунъий тиш танаси қанчалик кенг бўлса, якин таянч тишга шунча кўп босим тушади. Таянч тишларга тушаётган босимни камайтириш учун таянч тишлар сонини кўпайтириш, кўприксимон протезларнинг бир тарафлама таянч тишли конструкциясидан воз кечиш ёки унинг танасининг узунлигини қисқартириш лозим.
5-тамойил. Таянч тишларни ўзаро ва ёнидаги табиий тишлар билан жипслашув нуқталарини ҳосил қилиш талаб қилинади. Бу ҳолат тиш ёйининг узлуксизлигини таъминлаб, босимнинг баравар тақсимланишига, айниқса, горизонтал босим кучининг оғиз бўшлиғида қолган тишлар ўртасида тақсимланишига сабабчи бўлади. Буни сагиттал эгрилик ривожланган ҳолатларда, тушаётган вертикал босим горизонтал босимга ўтиб, таянч тишларнинг медиал тарафга сурилишида кузатиш мумкин. Кўприксимон протез таянч қопламаларининг экваторлари табиий тишлар билан апроксимал нуқтали жипслашув ҳосил қилиши туфайли, горизонтал кучнинг бир қисми табиий тишлар орқали тарқатилади. Натижада, мазкур ҳолат таянч тишларнинг мустаҳкамлигини таъминлаб, уларнинг медиал томонга силжишига бардам беради.
6-тамойил. Окклюзияни тўғри ташкил қилиш. Бунда биз беморларни 2 гуруҳга бўламиз. Биринчи гуруҳ беморларида нуқсон бор ерда оралиқ қисмининг окклюзион юзасини мукаммал равишда шакллантириб, тегиб турадиган ўзаро ёндош нуқтавий алокаларни олдиндан йўқотиб, тишлов (прикус) баландлиги пасайишининг ва пародонт зўриқишининг олдини олиш зарурдир. Иккинчи гуруҳ беморларида эса, нуқсонларни кўприксимон протезлар билан тиклашдан ташқари, бутун тиш қаторларининг функционал окклюзияси ўзгартирилади. Мазкур ҳолат қисман адентияда, патологик емирилишда, пародонт касалликларида, окклюзия аномалияларида, қисман адентия асоратларида учрайди. Бу ўринда ҳамма патологиялар учун хос бўлган умумий симптом — прикус баландлигининг пасайишидир.
7-тамойил. Шундай протез конструкцияларини таклиф қилиш керакки, улар эстетик жиҳатдан ҳамма талабларга жавоб бера оладиган бўлсин. Бунинг учун протезлар конструкциясида ниҳоятда эстетик манзара берувчи хомашё материаллари — пластмасса, чинни ва композитлар ишлатилиши лозим


  1. Download 487,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish