Klasterlarni shakllantirish: tajribalar, natijalar va innovatsion yondashuvlar



Download 3,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/179
Sana27.06.2022
Hajmi3,82 Mb.
#708222
TuriСборник
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   179
Bog'liq
Анжуман Клатер-2021

 
 


61 
II ШЎБА. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИХТИСОСЛАШГАН 
КЛАСТEРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ҲОЛАТИ ВА 
РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
ҒАЛЛАЧИЛИК КЛАСТЕРИ ТИЗИМИДА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИНИНГ 
ТАШКИЛИЙ –УСЛУБИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич
 
и.ф.д., профессор, «Ўзбекистон Республикаси олий таълими аълочиси»,
 
ТДАУ 
Бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит кафедраси мудири. 
Бозорбоева Зарнигор Гулмирза қизи
ассистент 
Маълумки, Президентимиз Ш.М. Мирзиёев раислигида 2021 йил 27 октябрь куни 
қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор 
йиғилишида, 2022 йилдан ғаллачилик кластерлари ва фермерларга буғдойни бозор 
нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилишини маълум қилди
1
. Шунингдек, кластер ва 
фермер хўжаликлари 3 йил давомида ҳар гектардан 2,5 тонна ғаллани биржа савдоларига 
чиқариши талаб этилади. Қолган ҳосилни эса тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқи берилиши
2
таъкидланди. 
Бундай улкан, кенг қамровли ва масъулиятли вазифаларни рўёбга чиқариш улар 
ечимига илмий-услубий, норматив-ҳуқуқий ва ташкилий-иқтисодий ёндашувларни тақазо 
этади. Хусусан, ғаллачилик кластерлари таркибига кирувчи фермер хўжаликларида ишлаб 
чиқариш харажатларини режалаштириш, ҳисобга олиш ва маҳсулотлар таннархини 
ҳисоблаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда бошқарув ҳисобининг илмий-
услубий асосларини яратиш бўйича маълум ишлар амалга оширилган [3.4 ва б. ]. Лекин, 
бевосита ғаллачилик кластери тизимидаги ва хусусан, ғалла уруғчилигида харажатлар 
ҳисоби масалалари ўрганилмаган. 
Бу борада харажатлар ва маҳсулот олинишининг ҳисобини ташкил этиш хусусиятлари 
тадқиқ қилиниб, қуйидаги хулосалар шакллантирилди: 
Ҳозирча, дон экинлари бўйича оммавий танлашда қуйидаги тартиб қўлланилмоқда: 
- биринчи йилда кўпайтириш питомниги; 
- иккинчи йилда кўпайтириш питомниги; 
- суперэлита; 
- элита. 
Ғалла уруғчилигининг бирламчи звенолари бўйича барча харажатлар дала ишлари, 
илмий ходимлар, техниклар, лаборантлар ва бошқа ишчиларнинг иш ҳақи ва бошқа 
харажатларни ҳисобга олиш учун амалдаги счётлар режасига 2011 – «Ғаллачиликда 
инновацион фаолият харажатлари» счёти очишни таклиф қиламиз. Ушбу счётга ҳар бир 
нав бўйича «...навнинг селекция – тажриба харажатлари» аналитик счётларни очиш 
мақсадга мувофиқ. 
Суперэлита ва кўпайтириш питомникларида етиштирилган уруғликлар таннархига 
уруғлик қиймати орқали бирламчи уруғлик звеноларининг дала ва лаборатория 
харажатлари ҳам қўшилиши керак. Ғаллачиликчилик кластери тизимидаги хўжаликларда 
харажатларни ҳисобга олишнинг амалдаги тартиби эса бундай талабга жавоб бермайди. 
Шу муносабат билан ғалла уруғчилиги харажатларини ҳисобга олиш ва таннарх ҳисоблаш 
учун саноат ишлаб чиқаришининг айрим тармоқларида қўлланилаётган харажатларни 
ҳисобга олишнинг «бўлимли усули»ни қўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Ушбу 
усулни қўллаш биринчи йилда олинган авлодларни синаш питомниги бўйича қилинган 
ҳақиқий харажатлар уруғлик қиймати орқали иккинчи йил авлодларини синаш 
питомнигининг харажатларига олиб боришни таъминлайди. 
1
https://daryo.uz/k/2021/10/27/ 
2
Шу манба 


62 
Ғалла уруғчилигида олинган элита уруғлар, репродуктив ва қўшимча маҳсулотларни 
кирим қилиш учун қуйидаги счётлар корреспонденциясини тузиш таклиф қилинади: 
Дебет 1011 – «Уруғлик» 
2811 – «Тайёр ўсимликчилик маҳсулоти» 
Кредит 2011 – «Ўсимликчиликда инновацион фаолият харажатлари» 
Дебет 1011 – «Уруғлик» 
2811 – «Тайёр ўсимликчилик маҳсулоти» 
Кредит 2011 – «Ўсимликчиликда инновацион фаолият харажатлари» 
Бир вақтнинг ўзида шу миқдордаги олдин кирим қилинган дон сторно қилинади. Мос 
равишда фойдаланилмайдиган чиқитлар ҳам сторно қилинади. Шундай қилиб, 2011 – 
«Ўсимликчиликда инновацион фаолият харажатлари» счётининг кредити бўйича аналитик 
счётларда уларнинг сифати бўйича кирим қилиниши таъминланади; 
Элита уруғчилигига ихтисослашган хўжаликлар учун айрим дастлабки ҳужжатларга 
махсус реквизитлар, қўшимча графалар ва сатрлар киритиб, такомиллаштирилиши зарур. 
Мавжуд дастлабки ҳужжатларнинг шакллари уруғчилик хўжаликларида харажатларни ва 
элита уруғлари, биринчи, иккинчи ва учинчи репродукция уруғлар, ёндаш ҳамда қўшимча 
маҳсулотларни акс эттирадиган тарзда такомиллаштирилиши лозим. Шунингдек, уларни 
расмийлаштиришда қуйидаги хусусиятлар инобатга олинади: 
Элита уруғи, биринчи, иккинчи ва учинчи репродукция уруғлар етиштириш 
харажатларини ҳисобда акс эттиришда меҳнат ва моддий харажатлар ҳисобига доир барча 
дастлабки ҳужжатларда нафақат ўсимлик номларини, балки уруғчилик звенолари ҳам 
(суперэлита, элита, биринчи репродукция ва ҳ.к.) кўсатилиши зарур. 
«Дала ишларини бажаришда тракторчи – машинистларнинг ҳисоб варақаси» ва 
«Меҳнатни ва бажарилган ишларни ҳисобга олиш варақаси»да ишлар қайси ўсимлик тури 
ва уруғчилик звеноси учун бажарилганлигини кўрсатиш зарур. Бу меҳнат харажатлари, 
ёқилғи – мойлаш материаллари ва бошқа харажатларни тегишли экин тури (экинлар 
гуруҳи) ва уруғчилик звеносига тўғридан – тўғри олиб боришга имкон яратади. 
«Минерал, органик ва бактериологик ўғитлар, пестицидлар ва гербицидларнинг 
ишлатилиши тўғрисида далолатнома» (18 – қ/х шакл), «Моддий қийматликларни олиш 
учун лимит – забор карта» (19 – қ/х шакл)да ҳам харажатлар қайси экин тури ва уруғчилик 
звеносига олиб борилиши кўрсатилиши зарур.
 
Шундай қилиб, ғалла уруғчилигига қилинадиган харажатларни ҳисобга оладиган 
дастлабки ҳужжатларда экин тури (экинлар гуруҳи) ва уруғчилик звеноси кўрсатилиб, 
натижада барча асосий харажатларни экин тури (экинлар гуруҳи), уруғчилик звеноси ва 
репродуктив маҳсулотларга тўғридан – тўғри олиб бориш имкони яратилади;
 
Ғалла экинларининг навли уруғликларини ишлаб чиқаришда харажатлар ва олинган 
маҳсулотларни ҳисобга олиш учун «Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш 
ведомости» номли машинаграмма тузилиши зарур. Ушбу машинаграмма 2011 – 
«Ўсимликчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш» счети бўйича аналитик ҳисоб регистри 
вазифасини бажаради. Фикримизча, «Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш 
ведомости» машинаграммасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва 
сув хўжалиги вазирлигининг 2008 йил 21 – январдаги 1 – сон ва ½ - сон қарори билан 
тасдиқланган “Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган 
тизимини ташкил этиш туғрисидаги Низом” нинг 18 – сон иловаси негизида тузиш 
мақсадга мувофиқ. Машинаграммани тузишда юқорида қайд этилган “Ғаллачилик 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот чиқишини ҳисобга олиш 
қайдномаси” га “меъёр бўйича” ва “меъёрдан четга чиқиш” деган қўшимча графалар 
киритиш тавсия этилади. 
Фойдаланилган манбалар 
1. Президент Ш.М. Мирзиёев раислигида 27 октябрь куни қишлоқ хўжалигида кластер 
тизимини 
ривожлантириш 
масалалари 
бўйича 
видеоселектор 
йиғилиши, 
https://daryo.uz/k/2021/10/27/. 
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2019 йил 806-сон Қарори 
“Бошоқли дон етиштиришда кластер тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали 


63 
юқори ҳосилдорликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”. 
https://lex.uz/docs/4529920. 
3. Пардаев А. Бошқарув ҳисоби.-Т.: Академия, 2002.-176 б. 
4. Хасанов Б.А. Бошқарув ҳисоби: назария ва услубиёт.-Т.: Молия нашриёти, 2003.-247 б. 

Download 3,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish