Kkkkkkkkk


 Давлат ўзининг пул-кредит сиёсатида нималарга асосланади



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet61/93
Sana13.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#666104
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   93
Bog'liq
34-y-Makroiqtisodiyot-oquv-qullanma-A.B.Shakarov-F.B.Abdukarimov-2009

10.2. Давлат ўзининг пул-кредит сиёсатида нималарга асосланади. 
Давлатнинг пулга бўлган талаб ва таклифи ўзгариши борасидаги 
сиёсатини монетар сиёсат деб юритилади. Бу сиёсат монетаризм назариясига 
асосланади. Унинг бош гояси-иқтисодий ўсишни бозор механизми таъминлай-
ди, бу механизмнинг асосий воситаси пул, деган хулосадан иборат. Пулга бул-
ган талаб ва таклифни қуйидаги боғланиш ёрдамида ўзгартириб турилиши тав-
сия этилади.
М х V = P х Q 
Бу тенглик бозор Иқтисодиётидаги энг муҳим мувозанат бўлиб, унга 
асосланиб қуйидаги боғланишларни аниқлаш мумкин : 
- Бозордаги баҳо пул массаси билан бозорга чиқарилган товар ва хизматлар 
қийматига боғлиқ . 
P* = M х V / P х Q ; 
Яъни, пул массаси бозорга чиқарилган товар ва хизматларнинг бозордаги 
баҳосини белгилайди. Агар;
1. P* > 1 бўлса, пул талабга нисбатан кўп бўлади; 
2. P* < 1 бўлса, пул талабга нисбатан кам бўлади; 
3. P = 1 бўлса, пул массаси билан товар ва хизматлар массаси тенглашади, 
яъни бозор мувозанатлашади.
Биринчи ҳолда нарх ошган бўлади ва пул қадри пасаяди, иккинчи ҳолда 
эса аксинча, пул массаси камайган бўлади ва тўлов кризиси юзага келади. 
- муомалада бўлиши зарур бўлган пул массаси товар ва хизматлар массаси 
билан пул ҳаракати-пул оборот тизимига боғлиқ; 
M = P х Q / V ; 
Муомала учун зарур бўлган пул массасини давлат ўзи белгилаган курс 
бўйича олтинга мувофиқлаштирилган ҳолда муомалага чиқаради ва шу давлат 
доирасида ҳаракат қилади. Муомалада товарлар билан таъминланмаган 
пулнинг пайдо бўлиши инфляцияни билдиради. Пул кадрсизланганда 


129 
муомаладаги пул кўпайиб унга нисбатан товар ва хизматлар камайиб кетади. 
Пул бирлигининг харид кучи унга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва 
хизматлар миқдоридан камаяди, унинг натижасида уларнинг баҳоси ўсади. Бу 
эса ўз навбатида пулнинг валюта курсини пасайтиради, чунки унга нисбатан 
бошқа валютага кўпроқ товар сотиб олиш мумкин бўлади.
Давлат ўз харажатларини қоплаш учун пул эмиссиясини жорий қилиб уни 
кўпайтириб муомалага ташлаши мумкин. Лекин уни товар ва хизматлар 
массаси билан таъминлай олмайди. Бунинг натижасида пул инфляцияси 
кучайиб боради. Демак, қоғоз пуллар олтинга, чет эл валютасига нисбатан 
кадрсизланади. Бинобарин пул миқдори асосан ишлаб чиқариш ҳолатига, 
нархга, пул обороти тизимига боғлиқ бўлиб унга нисбатан давлат жиддий 
ёндошади. Иқтисодиётни тартиблаш учун муомаладаги пул миқдорини 
ўзгартириб уни нормал холга келтириб туради. Бу ишни Марказий банк амалга 
оширади. Монетаристлар Иқтисодиётга амалий жиҳатдан ёндошиб пул 
массасини 3 - 5 фоиз оширишни тавсия этишади. 
Агар молия барча хўжалик субъектларини ўзига тегишли пул маблағлари 
хусусидаги алоқаларни англатса, кредит, ўзга мулки бўлган пулни қарзга олиб, 
ишлатиш борасидаги муносабатларни билдиради ва бозор муносабатларининг 
бир унсири ҳисобланади. 
Кредит деганда вақтинча ўз эгалари қўлида бўш турган пул 
маблағларини бошқалар томонидан маълум (ҳудуд) муддатга хак тўлаш шарти 
билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан муносабатларни 
тушуниш керакдир. Кредит муносабатлари икки субъект ўртасида юзага 
келади; бири пул эгаси, яъни қарз берувчи, иккинчиси пулга мухтож, яъни қарз 
олувчи. 
Қарз берувчи қарздорга айланиши ва бунинг акси ҳам рўй беради. Айни 
бир субъект бир вақтнинг ўзида ҳам қарз берувчи ҳам қарз олувчи бўлиши 
мумкин. Масалан, банк аслида пул эгаси билан қарз олувчи ўртасида воситачи, 
айни вақтда унинг ўзи буш пулни қарзга олади ва сўнгра уни бошқаларга қарзга 
беради. 


130 
Кредит субъектлари ҳар хил, буларга корхона, фирма, ташкилот, 
муассаса, давлат ва турли тоифа аҳоли киради. Кредит объекти ҳар қандай пул 
эмас, балки вақтинча буш тўрган эгаси томонидан ишлатилмай ва қарзга 
берилиши мумкин бўлган пулдир. Буш пул уч хил бўлади: 
1) Тадбиркорлар ёки катта пулдорлар кулидаги пул, яъни пул капитали: 
2) Аҳоли кулидаги пул - эртами кечми эҳтиёжни қондириш учун тупланган пул, 
эгаси кулида капитал эмас, балки истеъмолни қондириш воситаси: 
3) Давлат ихтиёридаги пул. Бу ҳам пул капитали (Давлат корхонаси учун) ҳам 
умумий истеъмол пулдир.
Хуллас, жамиятдаги пул ресурслари ҳаракатининг нотекист бўлиши, бир 
кисм пулнинг буш колиб, қарз фондига айланиши учун имкон бўлади. Албатта, 
бу ходиса буш пулнинг таклифини билдиради. Аммо, кредит пайдо бўлиши 
учун пулга талаб ҳам бўлиши зарурдир. Бу талабни иқтисодиётнинг ўзи юзага 
чиқаради. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish