4.4. Инвестиция ва уларга талаб.
ЯММни харажатлар бўйича аниқлашнинг иккинчи қисми бўлган
инвестицияларга тўхталиб утамиз.
Инвестициялар ёки капитал қўйилмалар - бу хали буюмлашмаган, лекин
ишлаб чиқариш воситаларига қўйилган капитал. Ўзининг молиявий шаклига
кура, улар фойда олиш мақсадида хўжалик фаолиятига қўйилган активлар
ҳисобланса, Иқтисодий хусуситяга кура, у янги корхоналар кўриш, узоқ
муддатли хизмат кўрсатувчи машина ва асбоб-ускуналарга ҳамда шу билан
боғлиқ бўлган айланма капиталнинг ўзгаришига кетган харажатлардир.
Демак, инвестициялар бу янги корхоналар курилишига, машина ва асбоб-
ускуналар сотиб олишга, яъни капитал барпо этишга кетган харажатлардир.
Соф харажатларнинг инвестицияга бўлган харажатининг миқдори иккита
омилга, яъни, соф фойданинг кўтилаётган меъёри ва фоиз ставкаси ёки
52
тадбиркор реал капитални сотиб олишга зарур бўлган пулга эга бўлиши учун
тўлаши лозим бўлган баҳога тенг.
Агарда кўтилаётган фойда меъёри фоиз ставкасидан юқори бўлса,
инвестициялаш фойдали ва аксинча, фоиз ставкаси кўтилаётган фойда
миқдоридан юқори бўлса, инвестициялаш фойдали бўлмай қолади.
Мисол учун, заводга 100000 сўмлик янги станок сотиб олинди. Уни
ишлатиш муддати бир йилга тенг дейлик. Янги станокни қўллашдан завод
110000 сўмлик кўтилаётган соф даромад олади десак завод станок харажатини
(100000 сўм) қоплаган ва 10000 сўм даромад олган бўлади. Соф фойда нормаси
қуйидагича аниқланади:
Фн = 10000/100000 х 100 = 10%
Инвестиция харажатлари фойда келтиришини аниқлашда номинал фоиз
ставкаси эмас, балки реал фоиз ставкаси ҳисобга олинади. Реал фоиз ставка
нархлар даражасини ўзгаришини акс эттириб, номинал ставкадан инфляция
даражасини айирмаси кўринишида аниқланади. Масалан, номинал фоиз
ставкаси 16% га тенг бўлса, инфляция даражаси йилига 12% ни Ташкил этса,
унда реал фоиз ставкаси 4% (16% - 12%) Ташкил этади. Шуни таъкидлаш
керакки, инвестициялаш карорини қабул қилишда номинал фоиз ставкаси
эмас, балки реал фоиз ставкасида, номинал фоиз ставкаси жорий баҳоларда,
реал фоиз ставкаси доимий ёки инфляция ҳисобга олингандан кейин
аниқлаштирилган баҳоларда ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, реал фоиз
ставкаси - бу номинл фоиз ставкасидан инфляция чегириб ташлаб топилган
фоиз ставкасидир.
Юқоридаги мисолимизда баҳо ўзгармас деб олинди. Агар инфляция бўлса
реал фоиз ставкаси ва кўтилаётган соф фойда нормаси қандай аниқланади.
Мисол учун 100000 сўмлик инвестиция 10% ҳақиқий кўтилаётган соф фойда
келтиради, дейлик. Номинал фоиз ставкаси 15% Ташкил килсин. Реал фоиз
ставкаси=номинал фоиз ставкаси - инфляция фоизи = 15%-10%=5%
Энди реал фоиз ставкасини (15%) кўтилаётган соф фойда нормаси (10%0
билан таққосласак инвестиция оилшга карор қилиш мумкинлигини аниқлаймиз,
53
яъни (10%-5%=5%). Демак, 5% соф кўтилаётган фойда нормасига эришиш
мумкин экан.
Мисол учун биз қуйидаги жадвал маълумотномаларидан фойдаланиб
кўтилаётган фойда нормаси билан (%) инвестиция ҳажми ўртасидаги ўзвий
боғлиқликни кўриб чиқамиз. Яъни, ялпи кўтилаётган фойда нормаси ва ялпи
инвестицяини аниқлаймиз.
Кўтилаётган фойда ва инвестиция (ракамлари шартли)
Кўтилаётган соф фойда
нормаси %
Инвестиция миқдори (йилига млрд.
сўм ҳисобида).
16
14
12
10
8
6
4
2
0
0
5
10
15
20
25
30
35
40
Жадвалдан кўриниб турибдики, кўтилаётган фойда нормаси 16% га тенг
ва ундан кўп бўлган миқдордаги инвестиция лойиҳаларини инвестиция билан
таъминлаб бўлмас экан. Кўтилаётган фойда нормаси 14% ва 16% бўлганда 5
млрд. сўмлик инвестиция мавжуд. Бунинг маъноси шуки, қўшимча 5 млрд.
сўмлик инвестиция 12-14 % оралиғидаги кўтилаётган соф фойда нормасини
келтиради.
Яна қўшимча 5 млрд. сўм эса 10-12% оралиғидаги кўтилаётган соф фойда
нормасини билдиради. Буни биз графикда ҳам тасвирлашимиз мумкин.
Графикдан кўриниб турибдики, агар инвестициялар миқдори 10 млрд.
сўмга тенг бўлса, фойда нормаси 12% ва ундан кўп, 14% гача бўлади.
54
Юқорида айтилганидек, инвестиция олишга карор қилиш учун энг асосий
шарт шуки, кўтилаётган соф фойда нормаси фоиз ставкасидан юқори бўлиши
зарур, акс ҳолда инвестиция харажатлари қопланмайди.
Демак, реал фоиз ставкаси, яъни пул капиталини қарз олиш баҳоси
қанчалик юқори бўлса, инвестициялашни хохловчилар шунча кам бўлади ва
аксинча реал фоиз ставкаси қанчалик паст бўлса, фойда келтирадиган
инвестиция лойиҳалари шунча кўп бўлади.
Фоиз ставкасининг миқдори пул-кредит сиёсатининг муҳим қуроли
ҳисобланади: давлат уни ўзгартириш орқали мамлакатдаги пул таклифини
тартибга солиб туради.
Фоиз ставкасини кўтарилиши пулнинг қимматлашуви ва унга бўлган
талабнинг қисқараётганлигини билдиради. Демак, инвестиция харажатлари ҳам
қисқариб боради. Ўз навбатида инвестиция харажатларининг қисқариши,
келажакда миллий ишлаб чиқариш ҳажмини пасайишини билдиради.
4.3-расм.
к(%)
16
14
12
10
8
6
4
55
2
0 I
5 10 15 20 25 30 35 40
Do'stlaringiz bilan baham: |