Kkkkkkkkk



Download 2,35 Mb.
bet79/84
Sana11.04.2022
Hajmi2,35 Mb.
#543748
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84
Bog'liq
13-MAKROIQTISODIYOT

16- Боб: Валюта курси.
16.1. Валюта курси тушунчаси ва валюта айирбошлаш зарурияти.
16.2. Валюта бозори.
16.3. Валюта курсини аниқловчи омиллар.
16.4. Валюта курсини аниқлаш.
16.1. Валюта курси тушунчаси ва валюта айирбошлаш зарурияти. Ҳалқаро валюта муносабатлари пулнинг ҳалқаро тўлов оборотида амал қилиш жараѐнида вужудга келади. У Ташқи савдо билан бирга пайдо булди ва ривожланишнинг узоқ йўлини босиб утди. Тарих давомида жаҳон пули шакллари ва ҳалқаро ҳисоб китоб шакллари ўзгарди. Бир вақтда валюта муносабатлари аҳамияти усди ва уларнинг нисбатан мустақил даражаси ошди. Товарлар, хизматлар, капиталлар ва ишчи кучи ҳаракати мамлакатдан мамлакатга кучадиган пул массасалари окими ѐрдамида амалга ошади. Бу ҳаракатни тартибга солиш зарурлиги ҳалқаро валюта тизими ва жаҳон валюта тизимларининг шаклланишига олиб келди. Валюта - бу мамлакатлар пул бирлиги (масалан, сўм, доллар, марка, фунт-стерлинг ва хоказо.) Жуда қисқа маънода - бу чет эл давлатларининг пул белгилари. Ҳар бир миллий бозор хусусий миллий валюта тизимига эга бўлади.
Миллий валюта тизими базасида жаҳон бозори ривожланиши таркиб топадиган ва давлатлараро келишувлар билан мустаҳкамланган ҳалқаро валюта муносабатларини Ташкил қилиш шакли бўлган жаҳон валюта тизими амал қилади.
Мамлакатлар ўртасида товар ва хизматлар окими кўпайган сари пул воситаларини айирбошлаши ҳам тобора ошиб боради, ўзаро ҳисоб китоблардаги номутаносиблик муаммолари юзага келади. Буларнинг барчаси жаҳон валюта тизимининг барпо этилишига объектив шарт-шароитлар яратади. Унинг мақсади - мамлакатлар ўртасидаги барча турдаги битимларни амалга оширишни тартибга солишдан ва шунингдек бу ишларни тезлаштиришдан иборат. Шундай қилиб, жаҳон валюта тизими бу ҳалқаро айирбошлашнинг барча шаклларига хизмат қилишига ва уларнинг самарали ривожланашини таъминлашга каратилган мамлакатлар ўртасидаги валюта муносабатларининг йиғиндисидир. Ҳалқаро иқтисодий муносабатларининг таркибий қисми сифатида у қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Ҳалқаро битимларда фойдаланиладиган тўлов ва кредит воситаларини (олтин, энг ривожланган мамлакатларнинг миллий валюталари, ҳалқаро пул бирликлари);

  2. Валюта курсларини урнатиш ва сақлаб туриш механизми;

  3. Валюта бозорини ишлаш тартибини;

  4. Ҳалқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиб ва қоидалари;

  5. Валюта ѐрдамида тартиблаш ва назорат қилиш тизимини;

  6. Валюта муносабатларини тартибга солиб турувчи ва жаҳон валюта тизимининг барқарор фаолиятини таъминловчи ҳалқаро Ташкилотлар тизимини (Ҳалқаро валюта фонди, Умум жаҳон банки, Европа миллий тикланиш ва тараққиѐт банки).

Ҳозирги замонда ҳалқаро ҳисоб-китобларда ва кредитлашда уч кўринишдаги пул воситалари ишлатилади:

  • олтин, ҳозирда ўзининг асосий тўлов ва ҳисоб-китоб воситаси хусусиятини йўқотган бўлсада, аммо кўпчилик валюта заҳираларининг сезиларли қисмини ташкил этади ва муҳим Ташқи савдо операцияларига хизмат қилиш ва кредитлашни кафолатлаш учун ишлалитиди;

  • жаҳонда асосий ўрин тутувчи ривожланган мамлакатларнинг милиий валюталари (АҚШ доллари, Инглиз фунт-стерленги, Немис маркаси, Щвейцария франки, Япония йенаси ва бошқалар);

  • ҳалқаро пул бирликлари (ЕВРО, СДР, ЭКЮ). Улар миллий валюталардан фарқли равишда банкноталар кўринишидаги моддий шаклга эга эмас ва накт пулсиз ҳисоб-китобларда ишлатилади. Уни ишлатиш шарти - шу пул воситаларини муомалага чиқарган Ташкилотга аъзо бўлган мамлакатлар Марказий банкларининг махсус ҳисобларига ѐзилган пули билан амалга оширилади. Бундай пул бирликлари жаҳон валюталари деб ҳисобланади. Улар барча мамлакатлар томонидан ташқи савдо операцияларини амалга оширишда ишлатилади. Ҳорижда кредитлаш ва инвестициялашда, чет эллик ишчи кучи меҳнатига, шунингдек мамлакат валюта заҳираларини яратишда кулланилади.

Ҳалқаро валюта ѐки ҳалқаро тўлов-ҳисоб ва кредитлаш воситаларига жавоб беришга керак бўлган талаб уларнинг конвертирлашуви ҳисобланади.
Валюта конвертирлашуви деганда уни бошқа ҳорижий валюталарга алмашиш қобилиятига тушинилади. Хизирги пайтда улар эркин конвертирланадиган, қисман конвертирланадиган ва конвертирланмайдиган валюталарга ажратилади. Эркин конвертирланадиган валюта бу амалда курс бўйича ҳар қандай бошқа ҳорижий валюта эркин ва чекланмаган миқдорда айирбошланадиган валютадир. Бунга мисол қилиб АҚШ, Европо ҳамжамиятига аъзо мамлакатлар , Японияларнинг валюталарини киритиш мумкин.
Қисман конвертирланадиган валюта, бу фақат баъзи бир ҳорижий валюталарга алмаштириладиган ва ҳалқаро тўлов оборотини қисман камраб оладиган миллий валютадир.
Конвертирланмайдиган валюта бу фақатгина ички тўловларга хизмат қиладиган ва ҳорижий валютага айирбошланмайдиган миллий валютадир.
Конвертирлашни ички ва ташқи конвертирлашга ҳам ажратиш мумкин. Ички конвертирлаш резидентларининг (яъни, шу мамлакатда яшаш жойи бўлган шахсларнинг) мамлакат ичкарисида ҳорижий валютани сотиб олиш, уни ушлаб туриш ва у билан айрим операцияларни олиб боришни акс эттиради.
Ташқи конвертирлашда ҳорижда тўловларни амалга оширишга ва молиявий активларни ушлаб туришга рухсат этилади. Валюталарни конвертирлаш кўпгина мамлакатлар олиб бораѐтган Иқтисодий сиѐсатлариниг муҳим мақсади бўлиб ҳисобланади.

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish