15- БОБ: Тўлов баланси.
15.1. Тўлов балансининг моҳияти.
15.2. Тўлов балансининг таркибий тузилиши.
15.3. Тўлов балансининг номутаносиблигини тартиблаш усуллари.
15.4. Ўзбекистонда тўлов балансини ишлаб чиқиш тажрибаси.
15.1. Тўлов балансининг моҳияти.
Мамлакатнинг маълум вақтдаги барча ҳалқаро Иқтисодий фаолияти шу жумладан Ташқи савдо, капитал ва ишчи кучи миграцияси ҳам тўлов балансида ўз аксини топади. Ҳар қандай Ташқи Иқтисодий битим валюта айирбошлаш ва валюта операциялар орқали амалга оширилади. Олиш - сотиш битими ҳисобланар экан, демак мамлакатнинг жаҳон бозоридаги фаолиятининг натижалари провардида ҳорижий валюта тушумлари ва харажатларида ифодаланади. Шунинг учун ҳам тўлов баланси - бу бир томонида четдан келадиган барча тушумлар, иккинчи томонда эса, четга чиқарадиган барча тўловлари кўрсатилган ҳужжатдир. Тушум (кредит) фақат экспорт ѐрдамида таъминланиши мумкин. Аксинча ҳорижий валюталарни сотиб олиш (импорт) тўловлар ва ҳорижий валюта харажатлари билан (Дт) боғлиқ бўлади. Бунда товар деганда айирбошланадиган ҳар қандай нарса тушинилади, яъни у моддий неъмат, хизмат, ишчи кучи, капитал ва валюта бўлиши мумкин.
15.2. Тўлов балансининг таркибий тузилиши.
Барча Иқтисодий битимлар иккита катта гуруҳга бўлинади: жорий операциялар ва капитал ҳаракати билан боғлиқ опреациялар (1-жадвал). Жорий операцияларнинг асосий моддаси товарлар экспорти ва импорти ҳисобланади, уларнинг фарқи Ташқи савдо балансининг қолдиги деб юритилади. Бизнинг мисолда бу баланс салбийдир, яъни мамлакат товарларни четга олиб чиқишдан кура кўпроқ олиб келади. (-80).
Жорий операцияларнинг кейинги моддаси бу хизматлар экспорти ва импортидир уларга транспорт, суғурта, сайѐхлик хизматлари ва бошқалар киради. Товарлар билан операциялардаги каби хизматлар билан операцияларда ҳам мамлакат ҳорижий хизматларни кўпроқ олади, яъни мамалкатда яшовчилар ҳорижга четдан сайѐхларга нисбатан кўпроқ борадилар, шунингдек мамлакатдаги тадбиркорларга ҳорижий транспорт ва суғурта хизматларини кўрсатиш ҳажми, ҳорижий тадбиркорларга мамлакатда траспорт ва суғурта компаниялари кўрсатадиган хизматлар ҳажмига караганда юқорирок. Бу операция ҳам баланснинг салбий қолдигига эга. (-2)
1-Жадвал.
Мамлакат тўлов балансининг тахминий кўриниши (ракамлар шартли)
№
|
Моддалар номи
|
Кредит
(+) ѐки экспорт
ҳисобига тушумлар
|
Дебит (-)
ѐки
импорт
натижасидага
харажатла
р
|
Соф кредит
ѐки соф дебит
|
I
|
Жорий операциялар счѐти
|
|
|
|
1
|
Товарлар
|
+125
|
-205
|
-80
|
2
|
Ташқи савдо балансининг қолдиги
|
|
|
|
3
|
Хизматлар
|
+35
|
-37
|
-2
|
4
|
Инвестициялардан даромадлар (фоизлар ва диведентлар)
|
+17
|
-10
|
+7
|
5
|
Пул утказмалари
|
+1
|
-8
|
-7
|
6
|
Жорий
|
опреациялар
|
|
|
|
|
бўйича қолдиги
|
баланснинг
|
|
|
-82
|
II
|
Капитал счѐти
|
ҳаракатининг
|
|
|
|
7
|
Инвестициялар ва бошқа ўрта ва узоқ муддатли
капитал
|
+90
|
-37
|
+53
|
8
|
Капитал ҳаракати
баланснинг қолдиги
|
|
|
+53
|
9
|
Жорий операциялар ва капитал ҳаракати бўйича баланснинг қолдиги
|
|
|
-29
|
II
I
|
Расмий резервлар (олтин,
СДР,ХВФ даги резервлар)
|
+29
|
|
+29
|
Инвестициялардан даромадлар фоизлар ва двидентлар бўйича тўловларни ўз ичига олади. Агар ҳорижга қўйилган миллий капиталга чет элликларнинг амалга оширадиган бундай тўловларидан тушумлар мамлакат Иқтисодиѐтига жалб этилган ҳорижий капиталдан бундай тўловлар миқдоридан кўп бўлса, унда соф даромад ижобий бўлади.(+7)
Пул утказишлар шу мамлакатларнинг ҳорижда яшаѐтган фукароларига тўланидаган нафакаларни, мухожирларнинг ҳориждаги ўз кариндошларига пул утказишлари, турли кўринишдаги ҳукумат ѐрдамларини ўз ичига олади. Жадвалдан кўриниб турибдики, ҳорижга жунатилаѐтган пул утказишлар миқдори олинаѐтганга нисбатан юқори, яъни операциялар мамлакатдаги ҳорижий валюта заҳираларини камайтиради. (-7).
Жорий ҳисоблар бўйича барча операциялар йиғиндиси жорий операциялар тўлов балансини Ташкил этади. Бизнинг мисолда у салбий (-82), бу эса шуни англатадики, мамлакатда импорт операциялари натижасида ҳорижий валютага бўлган талаб унинг экспорт операциялари таъминлайдиган таклифдан ортиқ булди. Ёки бошқача айтганда ушбу ҳолда мамалакат жорий операциялар бўйича такчилликга эга. Уни қоплаш учун мамлакат ѐки қарз олади (узоқ ва қисқа муддатли, ) ѐ ўз кучмас мулкини (ер, бино ва молиявий активларини ( акция ва облигациялар) сотади.
Бироқ мамлакат жорий тўлов балансининг ижобий қолдигига эга бўлиши мумкин. Агар унинг экспорт операциялари импорт операцяиларидан ортиқ бўлса, шундай хол юз беради. Бунда мамлакатда чет элда кучмас мулкни сотиб олиш ѐки бошқа мамлакатларга қарзга беришга йуналтирилиши мумкин бўлган ҳорижий валюта ортиқчалиги юзага келади. Инвестициялаш ва кредитлаш билан боғлиқ операциялар тўлов балансининг кейинги бўлимида, яъни капиталлар ҳаракати ҳисобида акс эттирилади. Бу ерда моддий ва молиявий активларни (корхоналар, ер, уйлар, қимматбаҳо қоғозлар, акциялар, хазина мажбуриятлари ва бошқалар) олиш-сотиш билан боғлиқ капиталлар окимини акс эттиради. Агар бу активлар сотилса ѐки экспорт қилинса, унда бу ҳорижий валютани мамлакатга келишини, тушумини кўпайтиради (+90). Бироқ капитални олиб келиш билан бир вақтда уни олиб чиқиш билан боғлиқ операциялар ҳам амалга оширилади. Бунда мамлакатнинг тадбиркорлари ҳориждан акциялар сотиб олади, ҳорижликларга кредитлар беради ва шу асосда улар ҳорижий валюта заҳараларини сарфлайди. Бу операциялар дебит кўринишида акс эттирилади (37). Капитал ҳаракати балансининг қолдиги - бу уни олиб келиш ва олиб чиқиш ўртасидаги фарқдир (+53).
Аввал айтиб ўтилганидек, жорий операциялар бўйича баланс ва капитал ҳаракати баланси ўзаро чамбарчас боғланган. Бизнинг мисолда биринчисининг такчиллиги (-82) капиталнинг соф окиб келиши ҳисобига (+53) молиялаштирилади ва аксинча, агар жорий операциялар бўйича активга эга бўлса у ҳолда бир вақтда капиталлар баланси бўйича капиталларнинг соф келиб чиқиши амалга оширилган бўлади.
Шундай қилиб баланснинг бу икки бўлими бир-бирини тенглаштириб боради ва аслида ҳам бир-бирига тенг бўлиши керак. Бироқ амалда доимо такчиллик ѐки ортиқчалик юзага келади. Шунинг учун турли мамлакатларнинг Марказий банклари расмий резервлар деб аталувчи хоражий валюта заҳираларига эга. Бу резервлар жорий операциялар бўйича баланс ва капитал баланси номутаносиблигини бартараф этишда кулланилади. Бизнинг мисолда бу номутаносиблик ѐки қолдиқ (-29)ни Ташкил этади ва расмий резервлардан тушумлар ҳисобига тартибга солинди. Резервлардан тушумлар кредит (+) устунида акс эттирилган, чунки мамлакатда ҳорижий валюта таклифини кўпайтириш бошқа ҳар қандай экспорт операциясига хосдир. Натижада тўлов балансининг қолдиги умуман “о”га келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |