Kkkkkkkkk


Демпинг ва демпинга қарши тадбирлар



Download 2,35 Mb.
bet73/84
Sana11.04.2022
Hajmi2,35 Mb.
#543748
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   84
Bog'liq
13-MAKROIQTISODIYOT

14.5. Демпинг ва демпинга қарши тадбирлар.
Ташқи савдони тартибга солишнинг бевосита тарифли бўлмаган усуллари гуруҳига божхона божларининг махсус демпингга қарши, компенсацион ва бошқа турлари киради.
Баъзи холларда мамлакатлар томонидан махсус божхона божлари кулланилади. Масалан, масулотлар олиб келиш ҳажми ва шарти махаллий ишлаб чиқарувчиларга зарар келтирса ѐки мамлакат манфаатларига зид бўлганда кулланилади. Махсус божхона божларининг миқдори ҳар бир аниқ ҳолат учун алохида урнатилади.
Демпинга қарши каратилган божлар жаҳон амалиѐтида кенг кулланилиб ўзида қўшимча импорт божларини акс эттиради. Улар одатда жаҳон нархларидан ѐки импорт килаѐтган мамлакат ички нархларидан паст нархлар бўйича экспорт қилинаѐтган маҳсулотларга урнатилади. Бу божларни белгилаш хақидаги карорни ҳалқаро суд махаллий ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар мурожаатидан сўнг чиқаради ҳамда унинг миқдорини ва тўлаш тартибини белгилайди. Масалан, демпингга қарши божлар ўз валюта ресурсларини тулдириш мақсадида жаҳон бозорига хомашѐ ресурсларини экспорт қилишни кўпайтирган собик иттифокдош республикаларига нисбатан фаол кулланилмокда.
Компенсацион божлар. Олиб келинаѐтган маҳсулотлар каби олиб чикилаѐтган маҳсулотларга ҳам белгиланади. Улар ишлаб чиқариш ѐки экспорт қилишда субсидиялар ажратилган ва бу олиб келиш ѐки олиб чиқиш миллий ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларга зарар етказиши мумкин бўлганда кулланилади. Бундай ҳолат давлат мамлакатга етказилган зарарни ѐки давлатнинг молиявий харажатларини қоплаши лозим бўлган божларини урнатади. Компенсацион божлар миқдори аниқланган субсидиялар миқдоридан ошмаслиги лозим.
Сўнги ун йилликларда экспортни ихтиѐрий чегаралаш ва энг кам импорт баҳоларини белгилаш хақида битимлар тўзиш амалиѐти кенг тарқала бошлади. Савдо чеклашларининг бу янги турларининг хусусиятлари уларни урнатишнинг ноанъанавий усулидан иборат. Яъни импорт килувчи мамлакатни ҳимоя килувчи савдо туcиклари импорт килувчи мамлакат чегарасида киритилганда экспортни ихтиѐрий чегаралаш кулланилади. Худди шунга ўхшаш энг кам импорт баҳосини урнатиш ҳам амалга оширилади. Бундай баҳоларни урнатган импорт килувчи мамлакатлар билан контрактлар тўзишда бунга экспорт килувчи фирмалар томонидан катъий амал қилинмоги лозим. Экспорт баҳоси энг кам даражадан пасайтирилган ҳолда импорт килувчи мамлакат демпингга қарши бож киритади ва уни қўллаш бозордан чиқишга олиб келиши мумкин. Экспортни давлат томонидан рағбатлантириш тадбири сифатида кўпгина мамлакатларда экспорт субсидиялари кулланилади, яъни тажриба конструкторлик ишлари ва экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришни бевосита молиялаштириш ѐки бу мақсадларга давлат бюджетидан имтиѐзли кредитлар бериш кўзда тўтилади.
Рўйхатга олиш урнатилган шаклда тулдирилган рўйхатга олиш варакасини такдим этиш, рўйхатга олинганлик ракамини бериш, Ташқи Иқтисодий алоқа катнашчиларини расмий равишда чоп этиладиган давлат рўйхатлари тупламига киритиш ва рўйхатга олинганлик хақидаги гувохномани беришни ўз ичига олади.
Маҳсулот баѐнномаси - бу ташқи иқтисодий алоқа катнашчисининг маҳсулотни давлат чегарасини кесиб утаѐтгани хақида ушбу мамлакатда урнатилган қоидаларга мувофиқ берган расмий аризасидир. У икки кўринишда, яъни божхона баѐнномаси бўйича ва товар - транспорт харажатлари бўйича (етарли малака ва тажрибага эга бўлган ташқи иқтисодий бирлашмалар учун) амалга оширилади. Баъзи фукаролар мамлакатга киришда ва чиқишда ташилаѐтган буюмлар, мулк шу жумладан валюта хақида баѐнномани бир хил андозадаги варакаларга тулдиришлари лозим.
Ташилаѐтган юкларга баѐннома Ташқи Иқтисодий операция катнашчиси томонидан ҳар бир масулот учун тулдирилади ва унда операция тури (экспорт ва импорт) маҳсулот номи, экспорт ва импорт қилинаѐтган мамлакат, валюта, маҳсулотнинг умумий ҳақиқий баҳоси ва бошқалар кўрсатилади. Бу ҳужжат асосида импорт, экспорт учун солиқлар миқдори аниқланади, ҳорижга пулларнинг утказилишининг тўғрилиги назорат қилинади. У фақат Ташқи савдога эмас, балки бутун Ташқи Иқтисодий фаолиятга тўсиқ бўлган маъмурий тадбир бўлиб, валюта билан чегаралаш ҳисобланади.

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish