Адабиѐтлар рўйхати.
Каримов И.А Бунѐдкорлик йўлидан. 4 Том. Т.: “Ўзбекистон”, 1996.351 бет.
Агапова Г.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика С., ДИС нашриѐти 1997
М.К.Бункина, В.А.Семянов. “Макроэкономика” М.:1995
М.Бурдо, Ч.Виплош. “Макроэкономика”(Европейский текст). С. Петербург. Судоистроение. 1998
В.М.Гальпирин, С.М.Игратов, В.И.Моргунов. “Макроэкономика” Том-1. С. Петербург.: 1994
Д. Жеффри, Д. Сакс и др. “Макроэкономика. Глобальный подход”. М.: Из-во “Дело”. 1996
Йўлдошев З., косимов М.С.“Макроиқтисодиѐт асослари”. Т.: Укитувчи. 1994
В.Н.Костьюк. “Макроэкономика”.М.:1998
Т.Линвут, Гайгер. “Макроэкономика теория и переходная экономика”.
М.:1996
Н.Г.Менкью. “Макроэкономика”. Из-во Московского университета.:1994
11.Эдвин ДЖ. Допан. “Макроэкономика”. С. Петербург.: 1994
12. М.А. Хақимова. “Макроиқтисодиѐт”. Т.: “Меҳнат”. 1997
14- Боб: Савдо сиѐсати.
14.1. Божхона тарифлари назарияси.
14.2. Божхона тарифларини ишлаб чиқарувчиларга, истеъмолчиларга ва мамлакат аҳолиси турмуш даражасига таъсири.
14.3. Тарифларни қўлловчи ҳамда уларга қарши фикрлар.
14.4. Импорт квоталари ва лицензияларини тақсимлаш услублари.
14.5. Демпинг ва демпингга қарши тадбирлар.
14.1. Божхона тарифлари назарияси.
Савдо сиѐсати - давлат томонидан ҳалқаро савдога солиқ, субсидия, валюта назорати ва импорт ѐки экспортни тўғридан-тўғри чеклаш сиѐсатлари олиб бориш орқали таъсир кўрсатиш ҳисобланади.
Мамлакат ташқи савдосини чеклаш борасида олиб борилаѐтган ҳар қандай чора-тадбирлар аҳоли турмуш фаолиятининг пасайишига олиб келади. Шу нуқтаи-назардан олиб карасак эркин ташқи савдо сиѐсати фойдалирок бўлиб ҳисобланади. Аммо, амалиѐтда ташқи савдони чеклашнинг 50 дан ошикрок тури мавжуд. Уларнинг айримлари давлат газнасини тулдиришга йуналтирилган бўлса, бошқа бирлари эса умуман импортни чеклашга ва яна бошқа бир тадбирлар эса экспортни чеклашга ѐки рағбатлантиришга йуналтирилган. Бундан ташқари, кўпгина мамлакатлардаги катта-катта иқтисодчи ва сиѐсатчи гуруҳлар протекционизмни кучайтиришни қўллабқувватлашади. Савол тугилади, агарда ташқи савдони чеклаш натижасида аҳоли турмуш фаолияти ѐмонлашса протекционизмни кенг қўллаш нима билан боғлиқ ?
Яъни, кўпгина аргументлар протекционизмга ѐн босса ҳам, у хато ҳисобланади. Чунки уни иқтисодий таҳлиллар ѐрдамида асослаб бериш мумкин. Эркин савдо жаҳон иқтисодиѐти нуқтаи-назаридан фойдали бўлиш мумкин, аммо алохида олинган мамлакат иқтисодиѐти нуқтаи-назаридан эса эркин савдо ҳамма вақт ҳам фойдали ҳисобланавермайди. Айрим ҳолатларда савдо чеклашларини ташқи савдо ютуқларини қайта тақсимлашда, яъни, бир мамлакат аҳолиси турмуш фаолиятини ѐмонлаштириш эвазига оширишда фойдаланиш мумкин. Улардан шунингдек гуруҳлар ўртасида оладиган даромадларини қайта такисимлашда фойдаланиш мумкин. Шунинг учун ҳам Ташқи савдо сиѐсатини ишлаб чиқишда олиб бориладиган Ташқи савдо сиѐсатининг иқтисодий таҳлили катта аҳамиятга эгадир.
Ташқи иқтисодий савдони тартибга солишнинг энг асосий усулларидан бири бўлиб божхона божлари ва таърифлари ҳисобланади. Таъриф, яъни импортга божхона божи савдо сиѐсатининг энг кадимий усулларидан бири бўлиб ҳисобланади ва доимий равишда давлат газнасини тулдириш учун фойдаланилади. Аммо, тариф нафақат давлат газинасини тулдиришда фойдаланилади, балки миллий ишлаб чиқарувчиларни импорт рақобатидан ҳимоя қилишда ҳам фойдаланилади. Тарифларни ўзгартириш орқали давлат экспорт ва импортни рағбатлантириши ва шу йўл билан ишлаб чиқариш ва истеъмол муносабатларига таъсир этиши мумкин.
Божхона божи - бу мамлакатга олиб келинаѐтган ѐки мамлакатдан олиб чикилаѐтган маҳсулотларга солинадиган мажбурий солиқдир. Ҳалқаро амалиѐтда божхона божларининг турли хиллари кулланилади ва уларни ҳисоблаш йўллари, ифодаланиши ҳамда ҳаракат соҳасига кура қуйидагича гуруҳлаш мумкин.
кура ҳаракат соҳасига кура
-адвалер маҳсулотлари - маҳсулот
|
лар Билвосита таъсир Билвосита таъсир
|
|
қийматидан фоиз ҳисобида олинади:
|
куртсатувчи: им-
|
- мавсўмий
|
ўзига хос (специфик) - маҳсулот огир-
|
порт божлар
|
- махсус
|
лиги ҳажми ѐки бирлигидан пул мик-
|
а)энг кам мидорд
|
а -демпингга қарши
|
дорида олинади:
|
б)энг кўп миқдорда
|
- компенсацион
|
аралаш-юқорида кўрсатилган иккала экспорт божлар - қайтариладиган турларни мувофиқлаштиради.
Чизмадан кўриниб турибдики, амалиѐтда кулланиладиган божхона божлари турлича. Агар уларнинг ҳисоблаш бўйича гуруҳланишини курадиган бўлсак, маҳсулот нархига нисбатан фоизда белгиланадиган адвалер божлар жаҳонда кўпроқ тарқалган. Шу сабабдан ҳам божнинг бу тури кулланиладиган мамалкатларда маҳсулотнинг бож қийматини яъни, адваллер божларини ҳисоблашига асос бўладиган маҳсулотнинг нархини аниқлаш усулларига катта эътибор берилади. Бож қиймати импорт ва экспорт килувчи, ташувчи ѐки уларнинг ишончли вакиллар томонидан маҳсулотлар баѐнномасида кўрсатилади ва шунга мувофиқ ҳужжатлар билан тасдикланади.
Божхона божларининг ифодаланиши ва фаолият соҳаси бўйича бирлаштирилган иккинчи гуруҳи аввало импорт божлари ва экспорт божларига ажралади.
Импорт божлари давлат бюджетини тулдириш мақсадида ва ички бозорларга тушадиган чет эл товарлари окимини тартибга солиш учун белгиланади. Ўз навбатида улар энг кам ва энг кўп миқдордаги импорт божларига бўлинади. Энг кам микдодаги импорт божлари ўзаро кулай шароитларни яратиб беришни кўзда тутувчи савдо шартномалари ва битимлари бўлган мамлакатлар маҳсулотларига урнатилади. Энг кўп миқдордаги импорт божлари эса бундай шартнома битимлар тузилмаган мамлакатлар маҳсулотига нисбатан урнатилади.
Экспорт божлари мамлакат ичида талаб кўп бўлган маҳсулотлар такчиллигини олдини олиш мақсадида белгиланади.
Бож олинадиган маҳсулотлар, бож олинмайдиган маҳсулотлар, олиб келиш ва олиб кетиш такикланган маҳсулотлар, шунингдек божхона божлари ставкаси яъни, уларнинг тартибга солинган рўйхати божхона тарифлари деб аталади.
Божхона тарифларини ишлаб чиқариш, табиий фарқлар (хайвонот ва усимлик дунѐси), қайта ишлаш даражасига (хом ашѐ, ярим тайѐр маҳсулотлар, тайѐр буюмлар) кура тақсимланган маҳсулотлар рўйхатини ўз ичига олган маҳсулот сархилловчилар (классифиқаторлари) асосида курилган.
Бу классифиқаторлар маҳсулотларини тарифлаш ва шартли белгилашнинг уйгунлаштирилган тизими бўлиб унда олти хонали шартли ракам белгига эга бўлган маҳсулот хақидаги асосий маълумотлар ҳамда унинг маҳсулотлар номенклатурасидаги урни кўрсатилган.
Божхона тарифлари бир ѐки бир неча бож миқдорлари устунига эга бўлиши мумкин, яъни улар оддий ва мураккаб бўлади. Оддий божхона тарифлари устуни маҳсулотлар келиб чиққан мамлакатлардан катъий назар маҳсулотларга ягона ставкаларни кўзда тўтади. Мураккаб божхона тарифлари устунида эса, маҳсулот бир неча бож ставкаларига эга бўлади ва у ѐки бу мамлакатга унда вужудга келган Иқтисодий ва сиѐсий вазиятларга қараб танлов асосида кулланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |