9.4. Очик иқтисодиѐтда фискал сиѐсат.
Ҳозирги шароитгача бизнинг мулоҳазаларимиз ѐпик Иқтисодиѐт шароитида олиб бориладиган фискал сиѐсат тўғрисида чекланган эди. Агарда мамлакат жаҳон иқтисодиѐтининг бир қисмини Ташкил қилса, яъни, очик Иқтисодиѐт шароитида фаолият кўрсатаѐтган бўлса қўшимча қийинчиликлар келиб чиқади.
Олдинги мулоҳазаларимиздан маълумки, чет мамлакатларда руй бераѐтган ходисалар ва улар томонидан қабул қилинаѐтган сиѐсий тадбирлар мамлакат экспортига ва Иқтисодиѐтига таъсир қилади. Буни биз бугунги таҳлилимизда ифода килар эканмиз, яъни ялпи талабнинг ҳалқаро зарбасига дучор бўлишимиз мумкин, чунки у бизнинг (СММ) ни қисқартириш ва фискал сиѐсатимиз тадбирларини кадрсизлантириши мумкин. Масалан, тахмин қилайлик бизни республикамизда ишлаб чиқаришни пасайишини кутаяпмиз ва давлат харажатлари ва солиқларини миқдорини шу даражагача қисқартирдикки, яъни ялпи талабни ўсишини таъминлашга етарлидир. Энди фараз қилайлик, бизни асосий савдо ҳамкоримиз бўлган давлатлар иқтисодиѐти кўтилмаганда ва тезлик билан ўсиб бошлайди. Таъминланганлик даражасининг ошиши ва даромадларининг ўсиши бу мамлакатларда бизни республикамиздан товарларни сотиб олишнинг ўсишига олиб келади. Бизнинг соф экспортимиз усади. Ялпи талаб нихоятда тез усади ва биз талаб инфляцияси муаммоси олдида турибмиз. Агар биз олдиндан билган бўлсак, яъни бизни соф экспортимиз шунчалик ўсишини биз рағбатлантирадиган қулай фискал сиѐсат юритган булар эдик.
Соф экспорт самараси, фискал сиѐсат самарадорлигини ҳалқаро савдо орқали барбод қилишга ҳаракат қилади. Биз ўрин алмашиш самарасини карашни тугатдик ва рағбатлантирувчи фискал сиѐсат орқали фоиз ставкаларини ошиши мумкинлиги хақида хулосага келдик, яъни инвестицияни қисқаришига олиб келади шундай экан фискал сиѐсатни бекорга чиқаради. Энди биз ишонишимиз керакки, фоиз ставкаларини ўсиши бизни соф экспортга қандай таъсир қилади. Кейин фараз қилайлик, биз рағбатлантирувчи фискал сиѐсат олиб бораяпмиз, яъни иқтисодиѐтга юқори ставкали фоиз олиб келади. Бундай фоиз ставкалари четдан молиявий капиталларни жалб қилади. Четдан келган молиявий инвесторлар четдан қимматбаҳо қоғозларни сотиб олишдан олдин, ўзининг ҳисобида уша мамлакатнинг валютасига (мос, республикамизнинг сўми) эга бўлиши керак.
Биз биламизки, товарга талабни ошиши ҳозирги шароитда сўм баҳосининг ошишига олиб келади. Шундай қилиб, сўмни нархи бошқа валютага тенглаштирилган нархда ошади, бошқача айтганда сўм қимматлашаяпти.
Соф экспортни фискал сиѐсатга таъсири олдинги саволларда кўриб утганимиздек вақт омили, Иқтисодий муаммо, инфляция ва ўрин алмашишлар билан мос равишда амалга ошади ва ялпи талабни нихоятда қийинлаштиради. Кейинги жадвалда фискал сиѐсатга соф экспортнинг таъсири икки йўналиш бўйича берилган. Ушбу жадвалда соф экспортга таъсир икки йўналишда ҳам руй беради. Яъни, ички фоиз ставкасини камайтириш, босик фискал сиѐсат, соф экспорт миқдорини ўсишига имконият яратади.
1-Жадвал.
Фискал сиѐсат ва уни соф экспортга таъсири
1) Рағбатлантирувчи фискал сиѐсат.
|
2) Босик фискал сиѐсат.
|
Муаммо: инқироз, секин ўсиш.
Рағбатлантирувчи фискал сиѐсат.
Энг катта ички фоиз ставкаси.
Сўмга ташқи талабни ошиши.
Сўмни қимматлашуви.
Соф экспортни камайиши, (рағбатлантирувчи фискал сиѐсатни қисман қарама-қаршилигидан ялпи талаб камаяди).
|
Муаммо: инфляция.
Босик фискал сиѐсат.
Энг кичик ички фоиз ставкаси.
Сўмга ташқи талабни камайиши.
Сўмни арзонлашуви.
Соф экспортни кўпайиши (босик фискал сиѐсатни қарама-қаршилигидан қисман ялпи талаб ўсади).
|
Do'stlaringiz bilan baham: |