Kkkkkkkkk


Пул-кредит сиѐсатининг мақсадлари ва турлари



Download 2,35 Mb.
bet54/84
Sana11.04.2022
Hajmi2,35 Mb.
#543748
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   84
Bog'liq
13-MAKROIQTISODIYOT

10.1. Пул-кредит сиѐсатининг мақсадлари ва турлари.
Пул-кредит сиѐсати деганда, тўлиқ бандлик шароитида жами маҳсулотни ишлаб чиқаришга инфляцияни таъсирини камайтириш ѐки бартараф этиш мақсадида муомаладаги пул миқдорини ўзгартириш тушинилади. Унинг ѐрдамида ҳар қандай давлат, мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифасини ҳаѐтга такдим этади.
Ҳозирда ҳамма мамлакатларда пул миқдорини тартибга солишда очик бозорда операцияларни, яъни давлат қимматбаҳо қоғозларини таклиф қилиш усулидан кенг фойдаланилмокда. Ушбу операцияларни Марказий банк асосан нуфўзи катта банклар гуруҳи билан биргаликда амалга оширади. Бозорда Марказий банк хазина қимматбаҳо қоғозларини сотиш ѐки харид қилиш йўли билан пул таклифига таъсир этади, яъни пул бозоридаги талаб ва таклиф мувозанатини таъминлайди.
Пул бозорида муомалада пул миқдори ортиқчалиги мавжуд деб фараз қиламиз. Табиийки Марказий банк ортиқча пул массасини камайтириш ѐки йўқ қилишга ҳаракат қилади. Бунинг учун, у очик бозорда ўзининг қимматли қоғозларини аҳоли ва банкларга таклиф этади, улар эса уни харид кила бошлайдилар. Давлат қимматбаҳо қоғозларининг (сотиш ѐки харид қилиш йўли билан) таклифи ошиб борган сари, унга бўлган баҳоси пасаяди, ўз навбатида унга бўлган фоиз (яъни, қимматбаҳо қоғозларини сотиб олганларга фоиз шаклида хак тўланади) ошади, бу эса унга бўлган талабни оширади. Банклар ва аҳоли қимматли қоғозларини кўпроқ харид кила бошлайдилар, пировард натижада банкларнинг заҳираларини қисқаради, ўз навбатида бу хол пул таклифини банк мультипликаторига тенг нисбатда қисқаришига олиб келади.
Бу банк заҳира ва пул таклифининг ортишига олиб келади.
Пул - кредит сиѐсатини амалга оширишнинг яна бир воситаси, бу ҳисобкитоб ставкаси сиѐсатидир. Ҳисоб-китоб ставкасини Марказий банк белгилайди. Агар ушбу ставка паст бўлса, унда тижорат банклари кўпроқ кредит олишга ҳаракат қиладилар. Бунинг натижасида банкларнинг ортиқча банк заҳиралари ортиб боради ва муомаладаги пул массаси миқдорининг ошиб боришига олиб келади. Агарда ҳисоб ставкаси миқдори юқори бўлса, унда банклар камроқ кредит олишга, олганларини эса қайтариб беришга ҳаракат қиладилар, пировард натижада, ортиқча банк заҳиралари қисқаради, бунинг натижасида эса муомаладаги пул миқдори камаяди.
Амалиѐтда, давлатлар ҳисоб ставкаси сиѐсатини очик бозордаги операциялар сиѐсати билан мувофиқлаштирилган ҳолда олиб боришга ҳаракат қиладилар.
Пул кредит сиѐсатининг воситаларидан яна бири бу мажбурий банк заҳира меъѐрини ўзгартириш сиѐсатидир. Мажбурий банк заҳира меъѐрини Марказий банк белгилайди ва уни ўзгартириб туради. Агар Марказий банк мажбурий банк заҳирасини камайтирса, ортиқча банк заҳиралари ортади, бу эса пул таклифининг мультипликацион ортишига олиб келади. Масалан, ушбу меъѐр 25 % бўлса, унда банкка қўйилган 800 сўмдан 200 сўм мажбурий банк меъѐрини Ташкил этади. Бунда банк фақат 600 сўмни қарзга бериш мумкин бўлади. Энди фараз қилайлик меъѐр 10 % га туширилади, унда банк 720 сўмни қарзга бериш имкониятига эга бўлади.
Мажбурий банк заҳира меъѐрини кўтариш ѐрдамида давлат пул таклифини камайтиради. Зеро бу банкларнинг ортиқча банк заҳираларининг қисқаришига олиб келади. Пул-кредит сиѐсатини утказишда бу восита бутун банк тизимини асосларига таъсир этади. Шунинг учун у кўпчилик мамлакатларда ута зарур бўлгандагина кулланилади.
Хуш пул-кредит сиѐсатларининг оқибатлари қандай? Давлат томонидан амалга ошириладиган пул-кредит сиѐсати ЯММ, бандлик ва баҳолар даражасига бевосита таъсир кўрсатади, фараз қиламизки, Иқтисодиѐтда ишлаб чиқариш қисқармокда ва ишсизлар сони ортиб бормокда. Бундай шароитда давлат Марказий банк орқали пул таклифини оширишга, биз юқорида кўриб чиққан воситалар ѐрдамида амалга оширишга ҳаракат қилади. Бунинг натижасида пул таклифи ўсади, фоиз ставкаси эса камаяди. Бу эса инвестицияларга бўлган талабни оширади ва ўз навбатида ЯММ миқдорининг кўпайишига олиб келади. Бу билан давлат маълум даврда ўз мақсадига эришади, ишлаб чиқаришнинг оркага кетиши тўхтайди, ишсизлар сони камаяди, жамиятнинг даромадлари эса ошади.
Пул-кредит сиѐсатининг оқибати тўғрисида гапирганда қисқа муддатли ва узоқ муддатли оқибатларини фарқлаш керак. Агарда қисқа муддатли даврда давлат пул таклифини ошириш ва бунинг натижасида ЯММ миқдорини ўсишини рағбатлантирган бўлса, бу билан у маълум даражада самарадорликка эришган бўлса, узоқ муддатли даврда эса бу чораларнинг самарадорлиги пасаяди.
Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, пул-кредит сиѐсати асосида яхлит иқтисодиѐтга пул-кредаит сиѐсатининг таъсир жараѐнларини ўрганувчи пул назарияси ѐтади. Ушбу назария икки хил ѐндошувчи Иқтисодчилар ўртасида кўп йиллардан бери тортишувлврга сабаб бўлиб келмокда. Булар такомиллаштирилган кейнсиан назария ва замоновий пул миқдори назарияси. Ушбу икки назария тарафдорлари ҳам пул таклифини номинал ЯММ га таъсирини инкор этмайдилар, аммо бу таъсирнинг аҳамиятига ҳар хил баҳо берадилар. Кейнсчилар фикрича монетар сиѐсат асосига фоиз ставкаси даражаси асос қилиб олиниши зарур, монетаристлар фикрича эса пул таклифининг даражаси асос қилиб олинган. Кейнсчилар бозор иқтисодиѐтини тартибга солишда давлат аралашуви шарт деб ҳисоблашадилар, монетаристлар эса уни ортиқча деб ҳисоблайдилар.
Кейнсчилар пул таклифини ЯММ га таъсирини қуйидаги кетма-кетликда амалга ошади деб ҳисоблашади; пул таклифининг ўзгариши фоиз ставкасининг ўзгаришини, у эса ўз навбатида инвестицияларга бўлган талабни ўзгариши орқали ЯММ га таъсир этади. Монетаристлар эса бу борада шундай дейдилар; пул миқдорининг ўзгариши билан ЯММ ўзгариши ўртасида яқинрок алоқа мавжуд; яъни пул миқдорининг ўзгариши бевосита ЯММ ўзгаришига олиб келади.
Кейнсчиларнинг асосий тенгламаси қуйидагича;
ЯММ = С + I + Q + NХ ;
Бу ерда, C - аҳоли истеъмол харажатлари; I - инвестициялар; Q - давлатнинг товар ва хизматларни сотиб олиш харажатлари; NХ - соф экспорт. Монетаристлар М х V = P х Q тенгламага асосланадилар. Агар
P х Q = ЯММ бўлса, унда тенгламани қуйидагича ѐзиш мумкин бўлади; M = ЯММ / V ; Бу ерда, M - пул таклифи; V - пулнинг айланиш тезлиги ѐки айланишлар сони; P - товар ва хизматларнинг ўртача баҳоси; Q - сотилган товарлар сони.
Бунда монетаристлар пулнинг айланиш тезлигини барқарор деб ҳисоблайдилар, кейнсчилар эса аксинча нобарқарор дейдилар.
Ҳозирда мавжуд бўлган монетаристик сиѐсатнинг моделлари бу икки ѐндошувнинг синтез қилинган вариантидир. Яъни, бу ѐндошувларнинг ижобий жиҳатларини кушиб ўзида акс эттирган монетаристик сиѐсатнинг вариантидир. Узоқ муддатли даврда монетаристик ѐндошув кўпроқ ишлатилади. Шу билан бирга қисқа муддатли даврларда эса давлат фоиз ставкасига таъсир этишдан воз кечмайди.
Ўзбекистонда пул-кредит сиѐсатининг қуйидаги йўналишлари мавжуд; - давлат томонидан пул массасини олдиндан билиш, уни доимий назорат қилиш;

  • Марказий банк томонидан тижорат банкларининг операцияларини пул билан таъминлаш, бунда Марказий банкнинг тижорат банкларига фоиз ҳисобида кредит бериши назарда тўтилади, бу эса ўз навбатида Марказий банк томонидан, умуман пул муомаласи соҳасини назорат қилишга имкон беради; - кредит ва бюджет тизимлари ўртасида ўзаро муносабатлар воситасини такомиллаштириш, кредит бериш, бюжет камомади шароитида пул чиқариш ҳисобига эмас, балки давлатнинг қимматбаҳо қоғозларини сотиш ҳисобига қоплаши зарур.


Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish