Kkkkkkkkk


Пул таклифи ва талаби назарияси



Download 2,35 Mb.
bet37/84
Sana11.04.2022
Hajmi2,35 Mb.
#543748
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   84
Bog'liq
13-MAKROIQTISODIYOT

7.2. Пул таклифи ва талаби назарияси.
Авваломбор биз пул таклифи асосида нималар ѐтишини билиб олишимиз лозим. Яъни, биринчидан пул таклифининг асосий қисми бўлиб қоғоз пуллар ва чек қўйилмалари ҳисобланади. қоғоз пуллар - республика марказий банкининг муомалага қўйилган қарз мажбуриятларидир. Чек қўйилмалари эса тижорат ѐки ҳалқ банкларнинг қарз мажбуриятларидан иборат.
Бундан ташқари қоғоз пуллар ва чек қўйилмалари ҳақиқий қийматга эга эмас. Ун сўмлик купѐр бу бир булак қоғоз ѐки чек қўйилмалари эса ҳисобхона китобидаги оддий ѐзувдан иборатдир. Танга пуллар эса, биз биламизки, унинг ҳақиқий қиймати номинал қийматдан кам. Давлат сизнинг қўлингиздаги қоғоз пулларни қиймати юқорироқ бўлган, масалан, олтинга алмаштирмайди.
Иккинчидан, пул қиймати. Агарда қоғоз пуллар ва чек қўйилмалари қиймат беридаган ички хусусиятга эга бўлмаса ва улар олтин ѐки бошқа металл қийматликларга алмашинмаса нима учун улар унда пул бўлиб ҳисобланади. Ўн сўмлик купѐрга ѐки юз сўмлик чекларга қиймат қандай берилади. Бу саволларга жавоб олиш учун биз қуйидаги учта жиҳатни қараб чиқамиз.

  1. Яроқлилиги. Нақд ва чек қўйилмалари оддий сабабга кўра, яъни, уларни инсонлар пул сифатида қабул қилади, амалиѐтда улар асосан пул вазифасининг асосий қисмини бажаришади ва муомала воситаси сифатида қабул қилинган. Масалан, сиз магазинда қоғоз пулларни кийим кечакга алмаштирасиз. Нима учун. Сотувчи бу қоғоз булагини қабул қилиб олади. Жавоб оддий, яъни сотувчи биладики уни бошқа бировлар ҳам товарга алмаштиради.

  2. Қонуний тўлов воситаси. қоғоз пулларга бизнинг ишончимиз қонунларга асосланган. Давлат нақд пулларни қонуний тўлов воситаси сифатида эълон килган.

  3. Нисбий камлиги. Яъни, пул қиймати унинг фойдалилигига нисбатан камлиги билан аниқланади. Пулнинг фойдалиги унинг ҳозир ва келажакда товар ва хизматларга эркин алмаштириш қобилиятидан келиб чиқади. Иқтисодиѐтда пулга бўлган талаб бажарилган ишларнинг сўмдаги қиймати плюс корхона ва индивидларнинг кейинчалик бирор бир ишни амалга ошириш учун зарур бўладиган пуллар миқдори орқали аниқланади.

Пулнинг реал қиймати ѐки тўлов қобилияти - пул бирлигига сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдори орқали аниқланади. Товар ва хизматларни сотиб оладиган пулнинг қиймати баҳо даражаси билан тескари алоқага эга. Нархлар қанча юқори бўлса пулнинг тўлов қобилияти шунчалик кам бўлади ва аксинча. Умумий пул таклифи нафақат жорий ҳисоблардаги маблағлардан (Д) балки аҳоли қўлидаги нақд пуллардан (С) ҳам ташкил топади. Шунинг учун пул таклифининг умумий модели пулларни банк депозитларидан нақд пулга мумкин бўлган оқиб ўтишини ҳисобга олиб тузилади. Нақд пуллар миқдорини омонатлар ҳажми билан боғлиқлигини депонентлаш коэффициентини СЧ ифодалайди. Бу коэффициентни ва банк мультипликаторини 1/чч қўллаб пулнинг умумий таклифини аниқлаш мумкин.
М=(Ск + 1)* х В / ( Cк + кк )
Бунда: М - пулнинг умумий таклифи.
Ск-С/D тенг бўлган депонетлаш коэффициенти. У пул маблағларининг нақд пулга (С) ва омонатларга (Д) тақсимланишини аҳоли томонидан мақбуллигини билдиради. кк-к/D бўлган банк резервлари нормаси (резервларни омонатларга нисбатан).
В- С+к га тенг бўлган пул базаси ѐки қуввати кучайтирилган пуллар, яъни нақд пуллар плюс банк резервлари.
Юқоридаги Ск+1/Скк+кк ифодани пул мультипликатори деб аталади ва одатда m билан белгиланади. Бу ҳолатда пулнинг умумий таклифи қуйидагича аниқланади:
М=m х В
Пулга бўлган умумий талаб битимлар учун пулга талабдан ва молиявий активлар учун пулга талабдан иборат.
Битимлар учун пулга бўлган талаб бу аҳолига ва корхоналарга товар ва хизматларни харид қилиш учун зарур бўлган пул миқдоридир. У номинал ЯММни ўсиши билан ортиб боради.
Молиявий активлар томонидан пулга бўлган талаб пулнинг жамғариш воситаси сифатидаги функциясига асосланган, яъни одамлар ўзларининг молиявий активларини акциялар, облигациялар, банкдаги омонатлари кўринишида қўлларида тутиб туради.
Пулга бўлган талаб умумий талаб фоиз ставкаси миқдорига ѐки пулнинг ишлатилиши баҳосига нисбатан тескари боғлиқликда бўлади. Фоиз ставкаси қанчалик юқори бўлса, пулга бўлган талаб шунча паст бўлади ва аксинча, фоиз ставкасини пасайиши билан пулга бўлган талаб ошади.

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish