7.4. Пул-кредит тизими ва пул мультипликатори. Аксарият кўпчилик мамлакатларда давлат пул чиқаришга монопол Хуқуқига эга. Шунинг учун у бутун пул массаси миқдорини тартибга солиб туради. Уни амалга ошириш хуқуқи нисбатан мустақил муассаса Марказий банк ихтиѐрида, пул таклифини кўпайтиришга ѐки пул яратиш қобилиятига тижорат банклари ҳам эга. Улар кредитлар бера бориб, тўлов воситалари эмиссиясини ѐки кредит мультипликациясини амалга оширади. Масалан, А банкнинг депозити 2000 га усган бўлса, резерв нормаси 20 % га тенг бўлганда (резерв нормаси - бу резервларнинг депозитларга нисбати) у 400 сўмни ўзида қолдириб қолган 1600 сўмни қарзга беради. Шундай қилиб А банк пул таклифини 1600 га кўпайтиради ва у энди 2000 + 1600 =3600 ни ташкил этади. Яъни, омонатчиларнинг депозитлардаги 2000 дан ташқари яна 1600 қарз олувчиларнинг қўлларида қолади. Агар 1600 сўм яна банкга тушса (масалан Б банкга) унда 20 % ни тенг бўлган резерв нормасида у 320 ни резервда қолдириб, 1280 ни кредитга беради. Ҳамда шу миқдорда пул таклифини оширади. Кредит беришнинг бу жараѐни сўнги пул бирилигидан фойдаланишга қадар давом этади ва провард натижада жами пул таклифи қуйидагича аниқланади:
Дастлабки омонат = 2000
А банкнинг ссудаси = (1-0,2) х 2000 = 1600
Б банкнинг ссудаси=(1-0,2) х (1-0,2)=2000=(1-0,2)*х2000=1280 ва х.к.
Жами пул таклифи тенг бўлади
(2000+(1-0,2)х2000+(1-0,2)*х2000+...)=Х1+(1-0,2)+(1-0,2)* +...) х2000= 1/1-(1-
0,2)х2000 = 1/0,2х2000. (*-квадратни билдиради).
Бу ифодани қуйидаги формула кўринишида ѐзиш мумкин:
М = (1 / кк ) х Д;
Бунда - М- ҳажми пул таклифи. кк - банк резервлар нормаси.
Д - дастлабки омонат.
Келтирилган формуладан кўриниб турибдики, пул таклифи 1/кк коэффицентига боғлиқ бўлиб, уни банк мультипликатори ѐки пул экспансияси мультипликатори деб аталади. У ушбу банк резервлар нормасида ортиқча резервларнинг бир пул бирлиги билан яратилиши мумкин бўлган янги кредит пулларининг энг кўп миқдорини билдиради.
Кредит - қайтариб бериш шарти билан маълум муддатга қарз бериш маъносини беради. Капитализмда кредитнинг ссуда капитали ҳаракат шакли бўлиб банк ва тижорат кредити кўринишида амалга оширилади. қарзга маблағ берувчи томон кредитор, яъни, кредит берувчи, ссуда олувчи томон эса қарздор, яъни кредит олуви ҳисобланади.
Банк кредитларининг асосий қоидалари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади: - муддатлилик;- аниқ мақсадга йуналтирилганлик;- фоиз; - тўлаш;- моддий таъминланганлик ва бошқалар;
Кредит узоқ ва қисқа муддатли бўлади. қисқа муддатли кредит корхона ва Ташкилотларнинг айланма фоизларини шакллантиришга хизмат қилади. Узоқ муддатли кредит эса моддий ишлаб чиқариш тармокларига капитал маблағлар ажратиш манбаи бўлиб ҳисобланади.
Кредит пул тизимининг асосини банклар ташкил этади. Пул кредит сиѐсатининг учта асосий воситасини ажратиб кўрсатилади. Марказий банк улар ѐрдамида пул таклифини ўзгартиради ва шулар орқали пул кредит муомаласини тартибга солиб туради:
Ҳисоб ставкаси;
Мажбурий резервлар нормаси;
Очик бозордаги операциялар;
Ҳисоб ставкаси деб марказий банк томонидан банкларга бериладиган ссуданинг фоиз ставкаси тушунилади. Бу ссудаларни тижорат банклари айрим кўзда тўтилмаган зарурат туғилганда ва молиявий аҳволи мустаҳкам бўлган ҳоллардагина оладилар. Ҳисоб ставкасининг пасайиши билан тижорат банкларида Марказий банкдан қўшимча резервларни олиш имкониятлари кенгаяди. Ўз навбатида бу тижорат банкларини резервлардан янги кредитлар бериш билан пул таклифини кўпайтиради. Яна шундай ҳоллар мавжудки, марказий банк ҳисоб ставкасини кўтара бориб, тижорат банклари томонидан қўшимча резервларни олиш йўлидаги тўсиқларни бироз кўтаргандай бўлади ва кредитлар бериш бўйича уларнинг фаолиятни пасайтиради. Яъни, шу йўл билан пул таклифини чеклайди.
Мажбурий резервлар - бу кредит мақсадлари учун ишлатилмайдиган банк омонатларининг бир қисмидир. Улар мижозлар томонидан ўз омонатларини талаб қилиб олганда зарур бўлади. Марказий банк тижорат банкларини ушлаб туришга мажбур бўлган резервларнинг энг қуйи нормасини ўрнатади ва шу восита ѐрдамида улар кредитлаш қобилиятига, имкониятига таъсир этади. Бу меъѐр қанчалик юқори бўлса, ортиқча резервлар шунчалик кам ва тижорат банкларининг кредит бериш йўли билан “пулларни барпо этиш” қобилияти паст бўлади.
Очик бозордаги операциялар - марказий банк томнидан давлат облигацияларини (қимматбаҳо қоғозларни) тижорат банклари ва аҳолидан сотиб олиш ва уларга сотиш. Марказий банк тижорат банкларидан ѐки аҳолидан бу қимматбаҳо қоғозларни сотиб олар экан, шу билан тижорат банклари резервларини сотиб олинган облигациялар миқдори ҳажмида кўпайтиради. Бу резервлардан кредит бериб тижорат банклари пул таклифини кенгайтиради. Облигацияларни сотиш салбий натижага олиб келади, яъни марказий банк тижорат банклари ва аҳолига облигицияларни сотиш билан резервларни ҳамда тижорат банкларининг кредит бериш қобилиятини кенгайтиради. Бу ҳолда пул таклифи қисқаради.
Банкларда яратиладиган янги пулнинг заҳира салмоғига нисбати пул таклифининг мультипликатори дейилади ва у қуйидагича аниқланади:
МДП = 1 / заҳира салмоғи ;
Банкларга қўйилган пулнинг асосий қисми нақд бўлмаган пул сифатида сақланади. Турли банкларда нақд пулнинг салмоғи 3% дан 15 % гача тўғри келади. Пул куйган корхоналарга (шахсларга) бериладиган нақд пул заҳира пуллар дейилади.
Масалан, заҳира пуллар салмоғи 10 % га тенг бўлсин. У ҳолда банклардаги баланс ҳисоби қуйидагича аниқланади:
Банкларнинг 1 баланс ҳисоби.
Активлар Пассивлар
заҳира - 1 млн.сўм жамғарма - 10 млн.сўм ссудалар - 9 млн.сўм жами - 10 млн. сўм жами -10 млн. сўм.
Шундай қилиб, пулнинг миқдори 10 млн. сўмдан 19 млн.сўмгача давом этади. 9 млн. сўм банкларда яратилган пулдир. Бу билан пулни банкларда яратиш тугалланмайди. Пулнинг бундай ҳаракати биринчи қўйилган пулнинг ҳаммаси заҳира сифатида ишлатилгунча давом этади. Демак мисолимизда заҳирадаги ҳар бир сўм 10 сўм пулни яратар экан. Бу ерда пул мультипликатори қуйидагича:
МДП = (1 / (1/10)) = 10 ;
Кредит берувчи корхоналарнинг фойдаси улар берган маблағларининг (%) фоизидан жамғармага куйган корхона (шахс) ларнинг (%) фоизини айириб топилади. Банк фойдаси - маржа деб ҳам юритилади.
Кредит тизимига авваллари фақат банклар кирган бўлса, бозор Иқтисоди муносабатларининг ривожланиши билан яна бошқалари ҳам қўшилади.
Кредит тизимини уч гуруҳга бўлишимиз мумкин:
Марказий банк;