16.4. Валюта курсини аниқлаш.
Барча ҳалқаро битимлар валюталарни айирбошлаш билан олиб борилади. ва ҳар қандай айирбошлашда бўлгани каби валюта баҳосининг ѐки валюта курсини аниқлаш зарурияти пайдо бўлади. Шундай қилиб, валюта курси-бу бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакатлар пул бирлигида ифодаланган баҳосидир. Валюта курсини ўрганиш котировкалаш деб аталади. У тўғри ва тескари котировкалашга ажратилади. Агар ҳорижий валюта бирлигининг баҳоси миллий валютада кўрсатилса, бунга тўғри котировкалаш деб аталади. Масалан 1 АҚШ доллари 23 сўмга, 1000 Россия рубли 7,2 сўмга тенг ва хакозо. Тескари котировкалашда миллий валютанинг бир - бирлигига тўғри келадиган ҳорижий валютанинг миқдори урнатилади. Масалан, 1 ўзбек сўми 0,004348 АҚШ долларига тўғри келади. Дунѐнинг кўп мамлакатларида шу жумладан Ўзбекистонда ҳам тўғри котировкалаш қабул қилинган. Валюта бозоридаги талаб ва таклифни солиштириш натижасида валютанинг баҳоси ѐки курси аниқланади. Ўзбек сўмининг курси Ўзбекистон валюта биржасида урнатилади, унинг иштирокчилари бўлиб валюта операцияларини олиб бориш Хуқуқига эга бўлган банклар ҳисобланади. Шу билан бирга, турли пул бирликлари учун валюта курсларини урнатиш жараѐнида бозор кучларини таъсир этиш даражаси бир хил эмас. Бу таъсир кучига боғлиқ ҳамда курслари эркин сўзиб юрувчи, чекланган сўзиб юрувчи ва кайд этилган валюта курсларига ажратилади. Эркин сўзиб юрувчи валюта курси шу валютага бўлган бозор талаби ва таклифи остида эркин ўзгариб туриши мумкин. Масалан, АҚШ доллари, япон йени, ингилиз фунти стерленги курслари. Шу боис, бу валюталар жаҳон валюта айирбошлашида кўпроқ ишлатилади. Чекланган сузиб юрувчи валюта курси унинг ўзгариши айрим ҳорижий валюталар ѐки валюталар туплами курслари ўзгаришига боғлиқ бўлишини кўзда тўтади. кайд этилган валюта курси, бу ҳорижий валютада ифодаланган давлат томонидан расмий урнатилган миллий пул бирлигининг баҳоси бўлиб, унга валюта бозорида талаб ва таклифнинг ўзгариши таъсир қилмайди. Валюта курсининг экспорт ва импортга таъсири. Валюта курсининг товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучларнинг мамлакатлараро ҳаракатини ўзига хос бошқариб турувчиси ҳисобланиб уни ўзгариб туриши мамлакатнинг ташқи иқтисодий оборотига ҳамда бутун макроиқтисодий вазиятга кучли таъсир қилади. Бу таъсирни шундай вазият мисолида кўриб чиқиш мумкин. Масалан, ўзбек сўмининг курси 1000 Россия рублига нисбатан 7,2 сўмдан 10 сўмгача пасайган бўлсин, яъни сўм Россия рублига нисбатан арзонлашган ва аксинча, рубл сўмга нисбатан қимматлашган бўлсин. Бундай ҳолатда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 720 сўмлик қийматга эга бўлган товар Россия бозорида арзонлашиб боради ва энди бу товар 100 минг Россия рублига (720\7,2*1000) эмас, балки 72 минг рубл туради (720\10*1000) Натижада товарнинг рақобатга чидамлилиги орта боради ва унга бўлган талаб ошади, экспорт рағбатлантирилади. Бироқ миллий валютани Россияга чиқариш Ўзбекистон учун фойдали бўлмай қолади. Россияда ишлаб чиқарилган 2000 рубллик маҳсулот энди ўзбек сўми курсининг пасайишини ва Россия рубли курсининг қимматлашуви натижасида ўзбек бозорида 14,4 сўм (2000 х 7,2\1000) эмас, балки 20 сўм (2000х 10\1000) туради. Кўриниб турибдики, маҳсулот нархи қимматлашади ва шу сабабли уни олиб келиш қисқариб боради, ва аксинча, ўзбек сўмининг курси ошиб бориши билан Россиядан товар олиб келиш ва капитални четга чиқариш фойдали бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |