Kiyimlarni tozalash va saqlash qoidalari


Рангли кийимларни оппоқ доғлардан қандай ҳимоя қилиш мумкин?



Download 0,6 Mb.
bet8/10
Sana12.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#659860
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
КИЙИМ

Рангли кийимларни оппоқ доғлардан қандай ҳимоя қилиш мумкин?
Эътиборингизга қўл остидаги воситаларни қўллаб, доимий натижа берадиган усул тақдим этилади.

1. Оқ доғ устига ош содасини кўп миқдорда сепиб қўйинг.

2. Ош содаси сирка билан яхши реакцияга киришади. Шунинг учун сода вишиллагунига қадар унинг устидан сиркани қуйинг.

3. Аралашма максимал натижа бериши учун бир неча дақиқага қолдиринг. Бу жойни чўтка ёки қўл билан ишқалаш мумкин.

Баракалла!
Кийимни одатий ювиш режимида ювиш қолди холос. Антиперспирант доғидан асар ҳам қолмайди.
Оқ доғларга қарши курашишда қандай табиий воситалар ёрдам беради?
1. Водород пероксиди (фақат оқ рангдаги кийимлар учун, чунки пероксид оқартирувчи таъсирга эга).
2. Лимон суви. Сув билан тенг ўлчамларда аралаштиринг ва доғни ювинг.
3. Ош тузи. Лимон суви каби самара беради. Бироқ кўпроқ ишқалашга тўғри келади.
Кийимлардаги оқ доғларни сиз қандай кетказасиз?

Қандай қилиб кийимдаги бўёқ доғини тез ва осон кетказиш мумкин?


Бир қарашда, саранжом-саришта одамнинг кийимдаги кетиши қийин бўлган доғларни қандай тозалаш устида бош қотиришига тўғри келмайдигандек бўлиб кўринади.

Фото: «Hoznauka.ru»
Одатда фақат ривожланишга улгурмаган кичкина болаларгина бемаъни вазиятларга тушишади ва ҳар доим кийимларини ифлос қилишади деб ҳисоблаймиз.
Лекин тажрибалардан маълум бўлишича, катта одамларнинг ҳам деярли ҳар бири ҳаётида ҳеч бўлмаса бир марта баҳорги шанбаликлардан кейин жуда ёпишқоқ бўёқ билан бўялган ўриндиқ устига билмасдан ўтиради.
Биз бўёқ теккан кийимни ташлаб юборишга шошилмасликни, лекин бўёқ билан биргаликда газламани ҳам емирувчи кучли эритувчилар, бензин ва ацетон каби воситалардан фойдаланмасликни таклиф қиламиз.
Бўёқни кетказувчи самарали воситани тайёрлаш усули жуда оддий.

  • Бир хил миқдорда кир ювиш кукуни ва сариёғ олинг.

  • Уларни бир хил масса ҳолатига келгунча яхшилаб аралаштиринг.

  • Доғ устига суринг ва у бутунлай йўқолгунча ишқаланг. Лекин бу жараён унчалик кўп вақт талаб қилмайди.

  • Кийимни кир ювиш машинасига қўйинг ва авайлаб ювиладиган режимни ёқинг.

  • Ювиш тамом бўлгандан кейин буюмни олинг ва қуритинг.

  • Либослардаги турли доғларни кетказишда уй шароитида ишлатилувчи бир неча воситалар қўлланади. Айтайлик, тальк (минерал) ёки крахмалдан фойдаланган ҳолда ёғ теккан кийимни ўша вақтнинг ўзида тозалашга эришиш мумкин. Бунинг учун мазкур воситалардан бирини кийимнинг доғли жойига сепиш, селгигандан сўнг чўтка ёрдамида қоқиб ташлаш лозим. Аслида ҳар қандай матодаги ёғ доғини тозалашда унга тальк сепиб, устидан босма қоғоз қўйган ҳолда қиздирилган дазмол босилади. Ушбу жараёнда тальк ва қоғоз алмаштириб турилади. Талькни доғ устида бир кун давомида қолдириш ҳам кутилган натижани бериши мумкин.

  • Рангли газламадан тикилган кийимлардаги ёғ доғини кетказишда унга туйилган бўр кукунини 2-4 соатга сепиб қўйиш яхши самара беради. 0,5 ош қошиқ нашатир спирти, 1 ош қошиқдан глицерин ва сувдан тайёрланган аралашма ипак матодаги шундай доғни бартараф этишда қўлланади. Бунда аралашма иссиқроқ ҳароратда бўлиши талаб этилади. Кийимдаги эмаль, лок, елим, асфальтдан қолган доғларни кетказишда тоза скипидар ёрдамга келади. Хина доғини эса 3 фоизли водород перикси ва 2 фоизли нашатир спирти қўшилган сув билан ювиб, кейин иссиқ сувда чайиб ташлаган маъқул.

  • Оппоқ ёки рангли кийимга йод тўкилган вақтда матонинг ушбу жойи крахмалдан тайёрланган бўтқага 10 – 12 соатга ботириб қўйилади. Сўнгра иссиқ сувда совун билан ювилади. Кийимда ўсимликдан ҳосил бўлган яшил доғни нашатир спирти қўшилган сувда совунлаб ювиш яхши наф беради. Қаҳва ва сутдан қолган доғни кетказиш учун глицерин доғ теккан жойга юпқа қилиб бир неча бор суртилади. Сўнг 10 – 12 соатга совунли сувга солиб қўйилади. Сирка қўшилган сув кийимга теккан балиқ ёғини тез кетказади. Музқаймоқ доғ қолдирган кийимни дастлаб иссиқ совунли сувга ивитиб қўйиб, кейин яхшилаб чайии керак бўлади. Шоколад доғи эса нашатир спирти ёки тузли сув ёрдамида осон бартараф этилади.

  • Оқ ва ёрқин рангли кийимларда тердан қолган доғни кетказиш учун аввал либосни истеъмол содаси аралаштирилган совуқ сувга ивитиб қўйиш зарур. 30 дақиқа ўтгач, иссиқ сувда кир совун билан ювиб ташланади. Сўнг уни 1 ош қошиқ нашатир спирти қўшилган 250 г сувда ювиш билан тозалаш жараёни давом эттирилади. Бўёқ доғи ҳам нашатир спирти ва яна бензин, скипидар воситасида артиб кетказилади. Агар бўёқ теккандан сўнг анча вақт ўтган бўлса, даставвал ўша доғ скипидар билан ҳўлланиб, истеъмол содаси қўшилган сув ёрдамида тозаланади. Шундан сўнг иссиқ сувда ювиб ташланади.



Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish