Мактаб бўрлари
Гипс (калций сульфати) ёки магний оксидидан иборат оддий кўринишдаги бўрдан майонез, ўсимлик мойи, сариёғ ва бошқа ёғли маҳсулотлардан қолган доғларни кетказишда фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун доғланган жойни бўр билан яхшилаб ишқаланг ва ёғни ўзига шимиб олгунича кутинг, сўнг чўтка ёрдамида эҳтиёткорлик билан тозалаш ишларини бошланг. Кир ювиш машинаси ёки қўлда ювиб ташлайсиз. Худди шу усулни чарм матоларда қолган доғларни кетказишда ҳам қўллашингиз мумкин. Фақат чарм устидаги бўр қолдиғини намланган мато билан артишингиз лозим.
Муз бўлаклари
Қон ва шоколаддан қолган доғлар билан ажойиб равишда "курашувчи" восита саналади. Барчамизга маълумки, бундай доғлар совуқ сувда дарҳол ювиб ташланмаса, матода кетказиб бўлмас из қолдириши мумкин. Аммо муз бўлаклари эса, ундан-да яхши чора ҳисобланади. Шунингдек, исталган вақт музлатгичингизда хизматга ҳозир. Агар ҳаракатни янада тезроқ амалга оширсангиз, яхшироқ натижага эришасиз.
Ош содаси
Пазанда бекажонлар учун яхши таниш бўлган разрихлител — таркибидаги натрий оксид шарофати билан кийимларингиз худди қордек оқариши мумкин. Сарғайган ва қуёш нурларида ранги ўчган дарпарда-ю, кийимларингиз яна асл ҳолига қайтишини истасангиз, бир-икки қути разрихлителни кир ювиш кукуни билан аралаштириб, кир ювиш машинасининг кукун солувчи махсус қисмига солинг ва ювинг. Шунингдек, тер ҳамда ёғлардан қолган доғларни кетказмоқчи бўлсангиз, доғ устига кукундан сепиб, бироз сув пурканг. Сўнг одатдагидек ювиб ташлайсиз.
Сут
Кони фойда бўлган ушбу маҳсулот турли доғларни бартараф этишда ҳам сизга кўмакчи бўлади. Сут таркибидаги тола деворларига тўлиқ сингиш хусусиятига эга бўлган турли микроорганизм ва энзима (фермент, яъни тирик ҳужайрада ишлаб чиқариладиган ва организмда модда алмашинувини тартибга соладиган органик модда) шарофати билан вино, қаҳва, чой, кока-кола, мева-сабзавот, шарбат ҳамда кўкатлардан қолган доғларни ўзига яхши сингдиради. Бунинг учун кўп меҳнат талаб қилинмайди, бор-йўғи бартараф этилиши лозим бўлган доғли либосни бир кеча сутга ботириб қўйинг, сўнг либосингизни одатдаги усулда ювиб ташлайсиз.
Биз севиб киядиган бирорта кийимимизга доғ теккан бўлса, уни кетказиш жуда қийин деб ўйлаймиз. Баъзан эса бу кийимни ташлашга тўғри келган пайтлар ҳам бўлган. Лекин, кийимни дарров ташлаб юборманг, чунки кўпчилик доғларни кимёвий тозалашсиз ҳам йўқотса бўлади. Уларни бемалол уйда тозалаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |