Китоб мутолааси ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Ҳерманн ҲЕССЕ
Кўпчилик, афсуски, китоб ўқишни билмайди ва кўп кишилар нима учун ўқиётганини
тузукроқ тушуниб ҳам етмайдилар. Баъзилар буни саводли бўлишнинг қийин, бироқ
ягона йўли, деб билади. Уларнинг фикрича, ҳар қандай китоб кишини “ўқимишли” қила
олади. Бошқа бировлар учун эса ўқиш, бу – дам олиш, шунчаки вақтни ўтказиш ва
уларга нимани (мақола, роман, шеър, хабар ва ҳоказо) ўқиш барибир, зерикарли
бўлмаса бас. Шунчаки дам олиш, вақт ўтказишни истаган ва “ўқимишли” бўлиш
ҳақидагина қайғурадиган ўқувчи китобдаги дилни покловчи, кишини руҳлантирувчи
қандайдир номаълум бир кучни сезади. Бироқ бу кучни у аниқ тасаввур этолмайди ва
баҳолай ҳам олмайди. Бундай китобхон тиббиётдан мутлақо бехабар беморга ўхшайди,
яъни айнан қайси дори кераклигини англамасдан, ҳар бир қутичадагидан татиб кўра
бошлайди. Аслида, мутолаа борасида ҳам ҳар бир киши ўзи учун зарур, янги куч ҳамда
руҳий таъсир бахш эта оладиган китобларнигина топа билиши мақбул эмасмикин?
Албатта, биз муаллифларга одамлар кўп мутолаа қилишлари ёқади. Муаллифнинг
китобхонлар ҳаддан ташқари кўп китоб ўқишларига эътибор қаратиши у қадар тўғри
эмас. Чунки мингта лоқайд ўқувчидан ўнта яхши китобхон афзал. Шу боис, бемалол
таъкидлайман, ҳамма жойда ҳаддан ташқари кўп мутолаа қилишади ва бу – адабиёт
учун обрў эмас, балки зиён келтиради, холос. Китоб мустақил бўлмаган кишиларни яна
ҳам маънавий заифлаштириш учун ёзилмайди, бундан ташқари, ундан баъзан ноқобил
одамларга арзон-гаров манзара ҳамда осонгина ўзгартирилган ҳаётни кўрсатиш учун
ҳам фойдаланишади. Китоблар инсонни ҳаётга йўллагандагина, унга хизмат
қилгандагина фойдали. Агар китоб ўқувчига оз бўлса-да, куч-ғайрат, шижоат,
маънавий поклик бахш этмаса, мутолаа учун сарф этилган ҳар бир соат беҳуда ва
бесамар қолаверади.
Шунчаки ўқиш, бу – диққатни тўплашга мажбур этувчи машғулот ва овуниш учунгина
ўқиш, ўз-ўзини алдаш. Лоқайд кишилар учун, умуман, бирор нарсадан овунишнинг
ҳожати йўқ. Аксинча, улар ҳамма жойда диққат-эътиборли бўлишлари, қаерда нима иш
билан шуғулланишмасин, нима ҳақда фикр юритишларидан қатъи назар, ўзларини
бутун вужудлари билан воқеалар гирдобида ҳис этмоқлари зарур.
Китоб мутолааси ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
Ҳаёт қисқа, унинг поёнида ҳеч кимдан ўқилган китоблар сони сўралмайди. Фойдаси
йўқ экан, ўқишга вақт сарфлаш ақллилик белгиси эмас, аксинча, кони зиён эмасмикин?
Мен бу ўринда фақат ёмон китобларни эмас, авваламбор “сифатли мутолаа”ни назарда
тутаяпман. Ҳаётда босган ҳар бир қадаминг каби ўқишдан ҳам бирон натижа
кутилади. Мутолаадан янги куч-ғайрат олмоқ учун аввал куч сарф этмоқ, янада яхши
тушунмоқ учун олдин ўзингни “йўқотмоқ” керак.
Агар ҳар бир ўқилган китоб қувонч ва алам, шижоат ҳамда руҳий тазарру олиб
келмаса, жаҳон адабиёти тарихини билишдан маъно йўқ. Фикр-мулоҳаза қилмасдан
ўқиш – хушманзара табиат қўйнида кўзни боғлаб юрмоқ демак. Биз ўзимизни ва
турмушимизни унутиш учун эмас, балки ҳаёт жиловини янада онглироқ равишда
англаш учун ўқишимиз керак. Китобга димоғдор ўқитувчига қараган қўрқоқ ўқувчи
сингари эмас, балки энг баланд чўққини забт этмоққа шайланган шиддаткор
альпинист каби ёндашмоқ талаб этилади.
Руҳиятимизнинг табиий, туғма эҳтиёжи – тур, хил, намуналарни аниқлаб олиш ва улар
асосида бутун инсониятни тур-турга ажратиб чиқишни тақозо этади. Теофраст
[1]
“Характерлар”идан тортиб, то аждодларимиз ва ота-боболаримизнинг тўрт мизож
тўғрисидаги тушунчалари (инсон табиатига хос хусусиятлар) ва энг замонавий
психологияга қадар, мана шу эҳтиёж турланган тартибда мунтазам намоён бўлиб,
сезилиб туради. Қолаверса, ҳар қандай киши ҳам атрофидаги одамларни ёшлигида ўзи
учун муҳим характерлар билан ўзаро ўхшашлигига қараб, кўпинча ғайришуурий бир
тарзда гуруҳларга бўлиб чиқиши табиий. Бундай бўлинишлар, қанчалик жозибали ва
ёқимли бўлмасин, соф шахсий тажрибага ёки қандайдир илмий типологияга
асосланишидан қатъи назар, ҳар қандай одамда ҳам ҳар қайси турга хос хусусият,
белгилар ва ўта қарама-қарши характерлар ҳамда мизожлар, бир-бири билан ўзаро
алмашиниб турадиган ҳолатлар янглиғ, ҳар бир алоҳида шахсда учраши
мумкинлигини таъкидлаб, тажрибанинг янги кесимини белгилаб олиш баъзан ўринли
ва самарали бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, мен қуйида китобхонларнинг уч тури ёки бошқача қилиб айтганда, уч
даражаси хусусида тўхталиб ўтмоқчиман. Албатта, бу билан камина китобхонларнинг
бутун дунёси узил-кесил мана шу уч тоифага бўлинади, демоқчи эмасман. Зеро, ҳар
биримиз ўз шахсий ҳаётимизнинг турли даврларида гоҳ у, гоҳ бу гуруҳларга мансуб
Китоб мутолааси ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3
бўлишимизга тўғри келишини ҳам унутмаслигимиз лозим.
Шунга кўра, энг аввало, содда китобхонни олиб кўрайлик. Ҳар биримиз ҳам дам-
бадам ана шундай ўқувчи қиёфасида намоён бўлиб турамиз. Бундай китобхонлар –
ҳиндулар ҳақидаги китобчани ўқиётган болакай ё граф аёл ҳаёти тўғрисида ҳикоя
қилувчи романни мутолаа қилаётган оқсоч ёки Шопенҳауэрни ўрганишга киришган
талаба – барчаси, овқатни паққос туширадиган сертомоқ хўранда сингари, китобни
ютиб юборади. Бундай ўқувчининг китобга муносабатини бир шахснинг иккинчи бир
шахсга муносабатидек, деб бўлмайди, балки аксинча, от сулига ёки извошчига қандай
қараса, худди шундай дейиш мумкин. Китоб етаклайди, китобхон эса унга эргашади.
Китоб сюжети холисона, беғараз воқелик сифатида идрок қилинади. Сюжетнинг ўзи
бўлса кошкийди! Бадиий адабиётнинг туппа-тузук билимга эга ашаддий ўқувчилари
ҳам борки, улар буткул содда китобхон синфига мансубдир. Гарчи улар сюжетнинг ўзи
билангина кифояланиб қолмасалар-да, романда қанча аза ёки қанча тўй тасвир
этилганига қараб баҳо бермайдилар, шу билан бирга, муаллифнинг ўзини тушуниб,
китобнинг эстетик моҳиятини холисона қабул қиладилар. Улар асар муаллифининг
барча завқ-шавқ, қувончига ва илҳомига шерикдирлар, унинг дунёқарашига буткул
қўшилиб, муаллифнинг тасаввур маҳсулини, турлича маъно бериш ҳолатларини ҳеч
бир эътирозсиз қабул қиладилар. Оддий одамларни асар сюжети, ундаги вазият, воқеа
ва ҳаракатлар қизиқтирса, ўткир ақл соҳиблари учун эса муаллиф маҳорати, тили,
билими, маънавий савияси муҳим. Улар бунинг барчасини қандайдир холисона воқелик
сифатида – адабиётнинг сўнгги ва энг юксак бойлиги сифатида – Карл Май
[2]
мухлиси
бўлмиш навқирон ўқувчи “Эски пайпоқ” асаридаги воқеаларни мавжуд воқелик деб
қандай идрок этса, худди шундай тушунадилар.
Бундай содда китобхон, мутолаага муносабатига кўра, умуман, шахс ҳисобланмайди,
балки ўзи билан ўзи андармон ўқувчи, холос. У романдаги воқеаларнинг кескинлигига,
хавф-хатарга тўла саргузаштларига, ишқий лавҳаларга бойлигига, тасвирнинг
дабдабали ёки ожизлигига қараб баҳолайди ёки бунинг ўрнига, муаллифнинг
ўзигагина баҳо бериб қўяқолади, яъни унинг муваффақиятларини шундай андаза
билан ўлчайдики, бу меъёр охир-оқибатда доимий одатга айланади. Бундай ўқувчи
китоб, умуман, ҳис қилиб, тушуниб ўқиш ва мазмуни ёки шаклига муносиб баҳо бериш
учунгина яратилган деб ўйлайди, бунга шак-шубҳа қилмайди. Яъни, китоб – нон ёки
кўрпа-тўшакка ўхшаган нарса, деб ҳисоблайди.
Китоб мутолааси ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 4
Бироқ дунёдаги мавжуд барча нарсаларга нисбатан бўлганидек, китобга ҳам ўзгача
муносабат жоиз. Инсон тарбиясига эмас, табиатига амал қилди дегунча, болага
айланади ва буюмларни ўйнай бошлайди. Шунда нон ерости йўли қазилган тоққа,
кўрпа эса ғорга ёки қор босган далага айланади. Шундай болаларга хос соддаликдан
ва бу ўйинчи даҳодан иккинчи турдаги китобхонга нимадир юқади. Бу ўқувчи асар
мазмуни ёки шаклини қанчалик қадрласа, унинг ҳақиқий, янада муҳимроқ қадр-
қимматини ҳам шунчалик юқори баҳолайди. Бу китобхон болаларга ўхшаб, ҳар бир
нарсанинг эҳтимол ўн ёки юз мазмун-моҳияти, аҳамияти ва қадр-қиммати борлигини
яхши билади. Мазкур ўқувчи, масалан, ёзувчи ёки файласуфнинг воқеа, ҳодисалар,
нарсаларга нисбатан ўз баҳосини ўз-ўзига ёхуд китобхонга мажбуран қабул
қилдиришга уринаётганини кузата бориб, жилмайиб қўйиши ҳамда муаллифнинг
эркинлиги ва асоссизлиги бўлиб кўринаётган нарса аслида сусткашлик ва
мажбурлашдан бошқа нарса эмаслигини пайқаб олиши мумкин. Бу китобхон
профессор-адабиётшунослар ва адабиёт мунаққидларига кўпинча бутунлай
номаълумлигича қоладиган жиҳатни: мазмун ва шаклнинг эркин танлови деган
тутуриқсиз гапнинг мутлақо мавжуд эмаслигини ҳам яхши билади. Яъни, адабиёт
тарихчиси, Шиллер фалон йили фалон сюжетни танлаб олиб, уни беш бўғинли ямб
(вазн) орқали ифодалашга аҳд қилган, дейди. Китобхон эса на сюжет, на ямб
шоирнинг эркин танловига сабаб эмаслигини, унга роҳат бағишлаган ягона нарса –
шоир сюжетни нима қилиши эмас, балки сюжет шоир билан нималар қилганини кўриш
истагидир.
Шу хилдаги фикрга келганда, эстетик деб аталадиган қадриятлар деярли бутунлай ўз
қимматини йўқотади ва айнан ҳар қандай хато, камчилик ва номукаммалликлар улкан
жозибадорлик касб этиши мумкин. Чунки бундай китобхон ёзувчи кетидан извошчига
эргашган отга ўхшаб эмас, балки ўлжанинг изига тушган овчидек боради ва поэтик
эркинлик бўлиб кўринаётган нарса томон ногоҳ ташланган назар, шоирнинг сустлиги
ва зўракилигини пайқаган нигоҳ, соз техника ҳамда нафис сўз санъатининг барча
гўзалликларидан ҳам кўра кўпроқ завқ-шавқ, шодликка ноил бўлмоғи мумкин.
Яна йўлимизда давом этамиз ва учинчи – охирги типдаги китобхонга дуч келамиз. Шу
ўринда яна бир бор таъкидлаймиз, ҳеч ким, ҳеч қайси биримиз у ёки бу тоифада
муқим, абадий қолиб кетишга мажбур эмасмиз, зотан, ҳар биримиз бугун иккинчи,
эртага учинчи, индин эса яна биринчи гуруҳга мансуб бўлмоғимиз ҳам мумкин. Шундай
Китоб мутолааси ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 5
қилиб, энди ниҳоят, учинчи – сўнгги босқич ҳақида сўз юритамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |