Мундарижа
Кириш………………………………………………………………………………2
Вагон оқимлари ҳисоби………………………………………………………...3
2–Минтақавий темир йўл узели участкаларининг техник фойдаланиш таснифи …………………………………………………………………….3
Вагон оқимлари катакли жадвалини хисоблаш, бўш вагон оқимлари схемасини тузиш….………………………………………………………....4
Юк поездлари таркибидаги вагонлар сонини ниқлаш……..……....……..5
Участкалар махаллий ишларини ташкил этиш……………………………9
Юк поездларини тузиш режасини хисоблаш........……………………….13
МТУ участкаларининг ўтказувчанлик қобилияти……………...……………22
МТУ участкалари бўйича ҳаракат миқдори ва поездлар турини аниқлаш……..……………………………………………………..………..22
Поездлар ҳаракат графигининг асосий элеметларини аниқлаш......……24
Зарурий (талаб этилаётган) ўтказиш қобилиятини хисоблаш.…………26
Мавжуд ўтказиш қобилиятини хисоблаш……………………..…………27
Участкалар ўтказиш қобилиятини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш……..…………………………………………………………..…...29
Поездлар ҳаракат графиги ва локомотивлар айланмаси…………………….31
Поездлар ҳаракат графиги кўрсаткичлари……………………………….31
Локомотивлардан фойдаланиш кўрсатгичлари…………….……………34
Хулоса…………………………………………………………………………......38
Фойдаланилган адабийотлар…………………………………………………….39
Кириш
Поездлар ҳаракати графиги – бу поездлар ишини ташкил этишнинг ва темир йўл линияларининг ўтказувчанлик қобилиятини ва ҳаракатдаги таркибнинг самарали ишлатилишининг асосий воситасидир.
Темир йўл транспортида техник фойдаланиш қоидаларида кўрсатилганидек поездлар ҳаракатини ташкил этишнинг асосини ҳаракат графиги ташкил этади ва у темир йўл корхоналарининг барча ишини бирлаштиради.
Ҳаракат графиги, поездлар ҳаракати билан боғлиқ темир йўл транспорти корхоналарининг станция, техник хизмат кўрсатиш пунктлари, локомотив ва вагон деполари, электротаъминот участкалари, сигнализация ва алоқа масофаларини барча ишлар режаси бўйича умумий транспорт конвейирига бирлаштиради.
Поездлар ҳаракати графигида ҳар бир поезднинг перегон бўйича юриш вақти, ажратиш пунктига қабул қилиш, жўнатиш ёки тўхтамасдан ўтказиб юбориш вақти, локомотивларни айланиш станцияларида бўлиши давомийлиги ўрнатилган бўлади.
Ушбу курс лойиҳасида 4 та минтақавий темир йўл узелидан (МТУ) иборат бўлган темир йўлнинг вагон оқимлари ҳисобланади, 2–МТУнинг техник фойдаланиш тавсифи келтирилиб, унинг участкаларида маҳаллий ишлар ҳажми аниқланади ва юк поездлар тузиш режаси ҳисобланади. 2–МТУ участкалари бўйича поездлар ҳаракат миқдорини ҳисобланади, ўрганилаётган участкаларнинг талаб этиладиган ва мавжуд ўтказувчанлик қобилиятларини таққослаш натижасида уларни ошириш тадбирлар белгиланади ҳамда Б-В ва В-Г участкалари учун поездлар ҳаракати графиги тузилади. Ушбу участкалар поездлар ҳаракати графигининг ва 2-МТУнинг фойдаланиш ишлари кўрсаткичлари ҳисобланиб, тегишли хулосалар қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |