Кириш. Тошкент давлат техника университети тарихи



Download 48 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi48 Kb.
#282208
  1   2
Bog'liq
1-маъруза узб(1)


1-маъруза
Кириш. Тошкент давлат техника университети тарихи

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети узоқ тарихга эга бўлиб, уни ташкил этиш санаси 1918 йили 21 апрелга бориб тақалади. Шу куни Туркистон Халқ Университети таркибида техника факультети ташкил этилган бўлиб, айни шу факультет негизида кейинчалик нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда Олий техник билим тизими шаклланган.


1923 йили техника факультети муҳандислик-мелиоратив факультетига айлантирилди, 1929 йили эса унинг асосида Ўрта Осиё пахтачилик-ирригация институти очилади. 1933 йилда ягона Олий техника билим юрти сифатида Ўрта Осиё индустриал институти ташкил этилади. 1949 йили бу институт Ўрта Осиё Политехника институти номи билан юритила бошлади. 1961 йили эса Тошкент Политехника институтига айлантирилди. 1973 йилда Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1000 йиллиги муносабати билан институтга алломанинг номи берилди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, давлатимиз раҳбари И.А.Каримовнинг ташаббуслари билан мазкур олий техника даргоҳининг университет мақомини олиши улкан аҳамиятга эга бўлди. 1991 йилда Тошкент давлат техника университети ташкил этилди ва республикамизнинг энг пешқадам ва замонавий Олий ўқув маскани сифатида нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг илмий, техник, маданий ва маърифий ҳаётида ўз ўрнига эга бўлди.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йилнинг февралидаги фармонига кўра ТошДТУ га биринчи президентимиз И.Каримов номи берилди.
Айтиш лозимки, ТошДТУ битирувчилари ичида ўнлаб академиклар (Х.М.Абдуллаев, М.Т.Ўрозбоев, М.З.Хомудхонов, У.О.Орифов, К.С.Ахмедов, Х.Ф.Фозилов, В.Қ.Қобулов, О.М.Акрамхўжаев, И.Х.Хамробоев, М.Н.Набиев, Ғ.О.Мавлонов, Х.Н.Боймухамедов, А.С.Уклонский, О.У.Салимов, Т.М.Миркомилов, З.Салимов, Ғ.Р.Раҳимов, В.Р.Раҳимов, Н.Р.Юсупбеков), давлат мукофотлари совриндорлари, юзлаб ихтирочилар, профессор ва фан докторларини кўриш мумкин. Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳам шу билим юртини битирган.
Ўзининг 92 йиллик тарихи давомида Туркистон давлат университетининг техника факультети заминида дунёга келиб, фаолият бошлаган техника университети 15 та олий техника ўқув юртининг ва 3 та техник коллежнинг ўз бағридан ажралиб чиқиб, мустақил ҳаёт оқимига кириб боришига барча шарт–шароитларни яратиб берди. Улар орасида
Фарғона политехника институти (1967 йил),
Тошкент автомобилсозлик ва автомобиль йўллари институти (1972 йил),
Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти (1977 йил),
Самарқанд меъморчилик–қурилиш институти (1980 йил),
Наманган муҳандислик–педагогика институти (1989 йил),
Тошкент машинасозлик институти (1989 йил),
Тошкент меъморчилик–қурилиш институти (1991 йил),
Тошкент кимё–технология институти (1991 йил),
Наманган муҳандислик-иқтисодиёти институти (1993 йил),
Жиззах политехника институти (1995 йил),
Навоий давлат кончилик институти (1995 йил),
Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти (1995 йил),
Қарши муҳандислик–иқтисодиёт институти (1995 йил),
Тошкент давлат авиация институти (1995 -2010 йил),
Нукус давлат педагогика институти (1995 йил),
Ангрен техника коллежи (1995 йил),
Олмалиқ техника коллежи (1995 йил),
Чирчиқ техника коллежи (1995йил) Тошкент давлат техника университети дунёга келтириб, ҳаёт йўлланмаси берган техник ўқув юртлари эканлигини алоҳида кўрсатиб ўтиш жоиздир.
Ҳозирги 2021 йилда ўзининг 92 йиллигини нишонлаётган Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида мавжуд 8 та факультетларда бакалаврлар ва магистрлар тайёрланмоқда:
электроника ва автоматика факультети
кончилик иши ва металларгия факультети,
механика факультети,
машинасозлик факультети,
муҳандислик технологиялари факультети,
электр энергетикаси факультети,
иссиқлик энергетикаси факультети,
геология-қидирув факультети.

Бундан ташқари, Тошкент давлат техника университетида бугунги кунда 3 та филиали фаолият юритмоқда. Булар:



  • Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали;

  • Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали;

  • Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиали.

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ”



Download 48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish