МУНДАРИЖА:
КИРИШ .........................................................................................................................................2
НАЗАРИЙ ҚИСМ
I БОБ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР НУТҚИНИ ЎСТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
1.1. Болаларда нутқнинг ривожланиши ва унга таъсир қилувчи омиллар…………………6
1.2. Мактабгача ёшдаги болалар нутқини ўстиришнинг педагогик - психологик
асослари.………………………………………………………………………………………...14
АСОСИЙ ҚИСМ
2-БОБ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАНИНГ НУТҚ МАДАНИЯТИНИ ЎСТИРИШДА МТМ ВА ОИЛА ҲАМКОРЛИГИ
2.1. Бола шахсини шакллантиришда - оила ва мактабгача таълим муассасаси ҳамкорлигининг аҳамияти……………………………………………………………………21
2.2. Мактабгача ёшдаги боланинг нутқ маданиятини ўстиришда оиланинг роли……….28
ПЕДАГОГИК ТАЖРИБА(ТАҲЛИЛИЙ) ҚИСМ
III БОБ. ТАЖРИБАНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА НАТИЖАЛАР ТАХЛИЛИ
3.1. Мактабгача ёшдаги боланинг нутқ маданиятини ўстиришда Мактабгача таълим ташкилотининг вариатив мавзулар режаси бўйича иш олиб бориш ва унинг таҳлили.......34
3.2. Оилада боланинг нутқ маданиятини ўстиришга оид ўйин машғулотларни режалаштириш ва уларни ўтказиш ......………………………………….…............................41
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР....................................................................................................48
Фойдаланилган адабиётлар.....................................................................................................50
Битирув малакавий ишига иловалар
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги:
“Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тўғрисида”ги низомга мувофиқ бола мактабгача таълимни уйда, ота-оналарнинг мустақил равишда таълим ва тарбия бериш орқали ёки доимо фаолият кўрсатадиган мактабгача таълим муассасаларига жалб қилинадиган болалар учун болалар боғчаларида, мактабларда, маҳалларда ташкил этилган махсус гуруҳлар ёки марказларда олади. Мактаб давридаги ҳаёт тарзи ҳамда фаолияти учун кўприк вазифасини ўташини, оила ёки боғчадаги таълим ва тарбия шароитларидан мактаб таълимига озорсиз ўтказишни таъминлаш зарурлиги ва бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлиги бир қатор олимлар, мутахасис психологлар тамонидан исботланган.
Мактабгача таълим, бола шахсини мактабгача ёшдаги болалар таълимтарбиясига қўйиладиган Давлат талабларига мувофиқ соғлом ва етук, мактабга ўқишга тайёрланган тарзида шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу мавзуда болаларни мактабга тайёрлашда халқнинг бой миллий, маданийтарихий мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида ақлий ва маънавийахлоқий жиҳатдан тарбиялаш миллий ғурур, ватанпарварликни шакллантириш, билим олишга, ўқишга эҳтиёжни, майлларни шакллантириш ва жисмоний, руҳий соғлигини таъминлаш мақсадини вазифа қилиб қўйган. Президентимизнинг мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб ушбу соҳага бўлган алоҳида эътибори, унинг тараққиёти тимсолида юртимизнинг порлоқ келажагини, давлатимизнинг буюклиги тасаввур этганлигининг натижаси ўлароқ 1997-йилда “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ” дунёга келди. Унда узлуксиз давом этадиган бир бутун таълим-тарбия жараённинг белгиловчи илк тури- мактабгача таълим, дея аталади. Биргина ушбу ёндашувнинг ўзиёқ бу таълим турига ҳар томонлама эҳтиёткорлик, эътиборлилик ва меҳрибонлилик билан қарамоқни талаб этади. Негаки, бугунги болакай ёки қизалоқ ХХI асрда кучга тўлиб, соғлом, билимли, ақлли бўлиб жамиятимизнинг фаол аъзоларига айланишдек улкан вазифа турибди. Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг биринчи бўғини ҳисобланиб, у мактабда ўқиш учун тайёр, соғлом болани тарбиялашни кўзда тутади. Болани мактабда муваффақиятли таълим олишга тайёрлашда, унга она тилининг барча бойликларини эгаллаб олиш учун тегишли шартшароитлар яратиш зарур.
Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларининг асосий йўналишларидан бири нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарликдан иборат. Бу умумий вазифа – “Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик” қуйидаги махсус вазифалардан иборат: нутқнинг товуш маданиятини тарбиялаш, луғатни бойитиш, мустаҳкамлаш ва фаоллаштириш, нутқнинг грамматик тўғрилигини такомиллаштириш, оғзаки (диалогик) нутқни шакллантириш, равон нутқни ривожлантириш, бадиий сўзга қизиқишни тарбиялаш, саводга тайёргарликдан иборат бўлиб, бу борада оилада бола нутқини ўстиришда ота-оналарнинг роли ва вазифаларини ўрганиш хамда мактабгача ёшдаги боланинг нутқ маданиятини ўстиришда МТМ ва оила ҳамкорлигини янада ошириш каби масалаларни ҳал этиш ишнинг долзарблигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |