Kirish: Musiqa madaniyatining o`tmishdagi va bugungi kundagi ahamiyati Reja



Download 50,57 Kb.
bet4/4
Sana23.02.2022
Hajmi50,57 Kb.
#135816
1   2   3   4
Bog'liq
Документ Microsoft Word

etiborlari.

Манбаларда чолғучилар, хонандалар ва бастакорлар ҳақида кўп маълумотлар учрайди. Биз ҳам сўзни шулардан бошламоқчимиз. Чунки томоша санъатларининг бирон бир тури, хили йўқки, у чолғусиз ўтган бўлсин. Амир Темур ва темурийлар давлатида турли байрамлар, сайиллар, томошалар ўтказилиб келинганлиги тўғрисида кўпгина илмий маълумотлар бор. Маъракаларда ҳар тоифа ижрочилар алоҳида – алоҳида тарабхона ва хосхона санъаткорларнинг аралаш гуруҳлари ўз маҳоратларини намойиш этишган бўлса, театрлашган сайиллар ва намойишларда минглаб ҳар хил ижрочилар қатнашган ва ўзаро беллашган.


Ҳатто сайлгохдарда, кенг майдонларда уюштириладиган кўпкари, пойга, қабоқ ўйин, чавгон, кураш, зўргарлик, дорбозлик каби томошалар ҳам карнай, сурнай, ногоралар жўрлигида ўтган. Бу даврдаги халқ ашулаларининг аксарияти, ўн икки мақомнинг айрим қисмлари ўйинлар билан қўшиб ижро этилган. Масхара, муқаллид, афсунгар, кўзбоғловчи, дорбоз кабиларнинг маъракалари ҳам куй ва усуллар билан йўғрилган. Ҳатто воиз, қиссагўй, дарвеш ва қаландарларнинг чиқишлари ҳам турли тоифа мусиқадан холи бўлмаган. Шу боисдан мусиқа ва у билан боғлиқ ижрочиларнинг эътибори сарбаланд эди. Кўпгина темурий шаҳзодалар ва маликаларнинг, олиму шоирларнинг мусиқа билан шуғуллангани, рисолалар ёзгани ана шундан. Алишер Навоий маълумотига қараганда, Бу Алишоҳ, Мир Муртоз, Хожа Шиҳобиддин, Абдуллоҳ Марворий, Мавлоно Биноий мусиқа ва адвор (мусиқа назарияси) бобида рисола тасниф этишган.96 Айниқса, ҳазрат Абдураҳмон Жомийнинг "Рисолаи мусиқа" асари шуҳрат қозонган. "Бу фанда андоқ мунаққаҳ ва муфид рисола йўқдур", — дейди Навоий.
Мумтоз ижрочилардан бири Мавлоно Соҳиб Балхийдир. Алишер Навоий унинг "ўз ғазалларини ўз амалларига боғлагани", шундан хусусан "Чоҳоргоҳ" амали машҳур бўлгани, Жўғи Мирзо шуни айттиришни хуш кўргани ҳақида ёзади. Абдураҳмон Жомийнинг укаси Маапоно Муҳаммад ҳам "адвор ва мусиқий" илмида моҳир бўлган экан. Хожа Юсуф Бурхон ўз шеърига ўзи куй боғловчи ажойиб бастакор сифатида таърифланади. Асли Андижонлик. "Фақир мусиқий фанида анинг шогирдимен", — дейди Навоий.100 Муҳаммад Али Ғарибий бир қатор созларни яхши чалар экан. "Уни ва усули хўб эрди. Мусиқий илмидин ҳам хабардор эрди", — дейди Навоий.101 Мавлоно Солимий ҳам уд ва танбурда маҳорат кўрсатган.102 Мавлоно Шайхий бастакорликда яхши ютуқларга эришган. Навоий маълумотича, у бир муддат Ирокда яшаб, мусиқада малака орттириб қайтган. "Андин келганда, адвор ва мусиқийда ҳам соҳиби вуқуф бўлиб келди", — деб ёзади шоир.
Алишер Навоийнинг дўсти, мусоҳиби Паҳлавон Муҳаммад Гўштигир "мусиқий ва адвор илмида даврининг беназири" бўлган, Неъматобод деган манзилда созанда, хонанда ва раққос тўдасига бошчилик қилиб, мусиқа ва томоша санъатларининг ривожига муҳим ҳисса қўшган.
Яна Хожа Камолиддин Удий, Али Кармол деган хушнавоз чолғучилар ўттан. Крнун номли чолғуда Хожа Абдуллоҳ деган киши уста бўлган экан.Бу каби соз аҳлига Ҳусайн Бойқаро ҳам, Алишер Навоий ҳам саховат кўрсатган, мураббийлик қилган. Шуларнинг орасида, айниқса, Хожа Абдулло Марворий, Устод Қулмуҳаммад, Хожа Юсуф Андижоний, Мавлоно Шайхий, Шоҳқули Ғижжакий, Ҳусайн Удий, Ғулом Шодий, Паҳлавон Муҳаммад Бусаид ижро маҳорати билан ажралибтурганлар. Чунончи, Алишер Навоий Кулмуҳаммаднинг мусиқа қобилиятини сезиб, унинг тарбияси билан махсус шуғулланган. Натижада у устод даражасига кутарилган. Наққошлик, хаттотликдан яхши хабардор бўлган. "Нур" таҳаллусида шеърлар битган. "Аммо уд ва ғижжак ва қўбузни асрида онча киши чола олмас'г, — дейди Навоий. Бобур ҳам Навоийга қўшилиб: "Аҳли нағмадин ва аҳли создин ҳеч ким мунча кўп ва хўб пешрав боғлағон эмастур'*', — деб Устод Қулмуҳаммаднинг бастакорлик фаолиятини юқори баҳолайда.
Дарвеш Алининг ёзишича, Ҳусайн Бойқаро саройидаги наққорахонада 30 йил Саид Аҳмад деган моҳир ноғорачи бошлиқ (меҳтар) бўлган. Ҳусайн Бойқаро вафотидан кейин Бухорода 70 йил меҳтар вазифасини бажарган. Саид Аҳмад 117 ёшда вафот этган. Шундан кейин унинг невараси (исму шарифи номаълум) 30 йил давомида шу лавозимда ишлаган. У вафот эттач, меҳтарлик шарафига Саид Аҳмаднинг шогирди Мавлоно Ҳусайн муяссар бўлган. У, 18 йил Андижонда, 4 йил Шаҳрисабзда, 10 йил Балхда ва 8 йил Бухорода меҳтарлик қилган экан.
Султон Ҳусайн Бойқаро санъаткорларни, шу жумладан меҳтар Саид Ахмадни қадрлаган. Ўзи ҳам танбурда, ногора усулларида моҳир бўлган. Кунлардан бир кун у Кофур исмли мулозимини бир қадаҳ шароб билан наққорахонага Саид Аҳмад ҳузурига юборади. Аммо йўлда Кофур қоқилиб кетиб жомни синдириб, шаробни тўкиб қўяди. Буни кўрган Саид Аҳмад шу заҳотиёқ "Кофур қадаҳни синдирди" мазмунида усул қила бошлайди. Султон Ҳусайн дўсти Алишер Навоий билан суҳбатлашиб ўтирган бўлади. У бехосдан чалинган ноғора усулини тинглаб, Мир Алишерга: "Кофур қадаҳни синдириб қўйибди-я!" — дейди. Ҳусайн Бойқаро ёшлигидан ота-боболари сингари мақом куйлари ва усулларига алоҳида меҳр билан қараган. У Мавлоно Шайхимга майатайн (туркум) яратишни тоширади. У майатайн устида 12 йил иш олиб боради. Байрамлардан бирида майатайн ижро этилади.
Демак, Ҳусайн Бойқаро даврида унинг, шаҳзодаларнинг хос мажлисларида уд, қонун, танбур, чанг, ғижжак, қўбуз, най чолғулари воситасида мақом куйлари янграган, ижрочилар, бастакорлар юксак маҳоратга эришганлар. Юқори савияли ижрочилар одций машшоқлар билан қаноатланмай, куйлаган, эски куйларга янги ғазаллар боғлаган ёҳуд янги куйлар ижро қилиб, ўн икки мақом таркибига қўшганлар. Ҳар қандай ҳолда ҳам уларга дойрада усул бериб туришганки, бу уларни куйдан олган туйғу ва эҳтиросларини рақс ҳаракатлари орқали ифода этишга ундаган.
Зайниддин Восифийнинг ёзишича, Мақсудали Миржон ҳофиз бошчилигидаги тўққиз кишилик тўда билан Ҳиротдан йўлга чиқиб, Термиз, Хузор, Шаҳрисабз, Самарқанд ва Бухорода томошалар кўрсатган. Созандалар таркибига қараганда (Косимали Конуний, Жигарий Чангий, Саййид Аҳмад Ғижжакий, Муҳибали Болобоний, Ҳасан Удий, Устод Ҳусайн Ноий, Шоҳқосим Ноий) Мақсудали асосан мақом куйларига ўйнаган. Тўдада биргина Миржон ҳофизнинг ўзи ашулачи, қолганлар — чолғучилар. Бу ҳам тўданинг Мақсудали раққосга хизмат қилишга мўлжалланганини кўрсатади.Миржон ҳофиз ўз хонишлари билан Мақсудалини мадҳ этган, чолғучилар жўр бўлишган. Мақсудалининг рақслари тўда дастурининг асосини ташкил этган.
Манбалардан яна шу нарса маълумки, созанда ва хонандалар баъзилари мутасаввиф бўлишган, асосан нақшбандия тариқатига эргашиб, зикри само қилиб туришган. Шундай пайтларда улар соз чалиб, хонишу нола қилиб, худони ёдлаш, унинг руҳига туташиш ҳаракатида бўлишган.
.
Download 50,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish