Мавзунинг вазифаси: Юқори синф ӯқувчилари билан волейбол дарсларини ташкил қилиш ва ӯтказишга бағишланган бӯлиб, мавзуга оид ӯйин техникаси ва уни ӯргатиш услубиёти, дарс машғулотларини ташкил қилиш ва ӯтказиш услубиёти, дарс конспектини тузишга бағишланган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Спортчиларни дастлабки тайёрлаш босқичида спорт маҳоратининг пойдевори бӯлмиш жисмоний сифатларни ривожлантириш услубиёти аксарият ҳолларда умумий ёки махсус жисмоний машқларни қӯллаш устунлигига асосланганлиги кӯзга ташланади. Ваҳоланки, бундай машқларга зӯр бериш маълум салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки, ушбу машқларнинг муайян хажм, шиддат ва давомийликда стандартлаштириб қӯлланилиши ҳар доим ҳам болаларнинг жисмоний ва функционал ҳолатлари даражасини эътиборга олиш имкониятини бермайди. Бинобарин, жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг бундай услубияти ӯқувчида зӯриқиш, тез чарчаш ҳолати, ҳатто касаллик аломатларига олиб келиши мумкин. Бундай асоратларни олдини олиш ҳамда жисмоний сифатларни «безарар» ривожлантиришда ностандарт, ӯйинсимон машқларнинг устунлиги кузатил-ган. Лекин, қайси машқлар кӯпроқ ана шундай устунликка эга?
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- муайян ностандарт машқлар мажмуаси танлаб олинди ва синаб кӯрилди;
- танлаб олинган машқлар самарадорлиги текшириб курилди;
- тезкорлик-куч (сакровчанлик) сифатларини шакллантиришда умумий ҳамда махсус жисмоний машқларга нисбатан танлаб олинган ностан-дарт машқлар устунлиги аниқланди.
Диплом ишининг мақсади: Волейболчиларнинг харакатларини ахамияти, техник, тактик ва жисмоний тайёргарликларини ёритиш.
МАВЗУ: ЮКОРИ СИНФ УКУВЧИЛАРИ БИЛАН ВОЛЕЙБОЛ ДАРСЛАРИНИ ТАШКИЛ КИЛИШ ВА УТКАЗИШ.
I. Боб. ВОЛЕЙБОЛ ўйинининг ВУЖУДГА КЕЛИШИ ТАРИХИ.
I. 1. Дунёда ва ўзбекистонда волейбол уйинининг пайдо булиш тарихи.
Волейбол 1895 йилда Америка қўшма штатларининг Массачусетс штатидаги Холиок шаҳрида жисмоний тарбия бўйича раҳбар Вильям Морган томонидан яратилган. У волейбол ўйинини оддий, кўп маблағ сарфламасдан ташкил этишни кўзда тутиб янги ўйиннинг қоидаларини ишлаб чиқди. 1896
йилда Спрингфилд шаҳридаги коллеж директори доктор Альфред Халстед бу ўйинга “волейбол” деб ном берди. “Волейбол” инглизча сўз бўлиб, ўзбек тилида “парвоз қилувчи тўп” деган маънони билдиради. 1895 - 1920 йиллар
волейбол ўйини ривожланишининг биринчи босқичи бўлиб ҳисобланади. Ўйиннинг бошқа давлатларда вужудга келиши ва ривожланиши қуйидагича: 1900 й – Канада, 1908 й – Куба, 1909 й – Пуэрто-рико, 1910 й – Перу, 1917 й – Бразилия, Уругвай, Мексика, Осиёда 1900-1913 йиллар – Япония, Китай, Филиппинда, 1914 й – Англия, 1917 й – Франция.
Do'stlaringiz bilan baham: |