III боб бўйича хулоса
Диссертация ишининг ушбу бобида мултиагентлар, уларнинг вазифаси, булутли тизимларда қўлланилиши кўриб чиқилди.
Мулти-агентли тизимлар бу автоном агентларга асосланган, ишларни марказлашмаган ва параллел амалга ошириш билан тавсифланадиган, сунъий интеллект соҳасидан келиб чиққан ҳисоблаш парадигмаси. Агентлар чекланган билим ва кўникмаларга эга бўлгани учун, улар ўзаро ишлаши керак, масалан, 3.3-расмда кўрсатилгандек, ўзларининг алоҳида мақсадларига эришиш учун ўзаро мулоқот қилишлари керак. Бундай ечимлар билан тақдим этилган юқори даражадаги автономлик ва ҳамкорлик уларга ўзгаришларга тезкорлик билан жавоб бериш имконини беради. Мулти-агентли тизимлар оддий тизимлар ечиши қийин ёки имконсиз бўлган муаммоларни ечишда фойдаланилиши мумкин.
Шунингдек, булутли инфраструктурада тармоқ самарадорлигини ошириш учун мултиагентли тақсимлаш усулидан фойдаланган ҳолда тизимга келиб тушувчи пакетларнинг тизимда бўлиш вақтини қисқартириш учун AnyLogic симуляциялаш муҳитида модел ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, моделни амалга ошириш жараёни, агентларга яратилган алгоритмлар бўйича кодлар ёзилиши, генераторларда турли хил хизмат пакетларининг яратилиши, агентларда юкламани тақсимлашда мулти-агентли усул кўриб чиқилди. Моделни амалга ошириш орқали натижалар олинди, олинган натижалар Matlab дастурий муҳити ёрдамида график кўринишда тақдим этилди.
Хулоса
Ушбу диссертация ишининг биринчи бобида булутли ҳисоблашлар ҳақида маълумотлар берилган. Булутли ҳисоблашнинг бир қанча таърифлари келтирилган, жумладан стандартларни белгилайдиган миллий стандартлар ва теxнологиялар институти (NIST) нинг ва IEEE стандартлари ассоциацияси (IEEE-SA)нинг булутли ҳисоблашга берган таърифлари ҳам келтириб ўтилган. Бундан ташқари булутли ҳисоблашлар ва хизматларнинг жаҳон ва Ўзбекистонда ривожланиши ҳақида, булутли хизматлар ҳақида маълумотлар келтирилган.
Диссертация ишининг иккинчи бобида булутли инфраструктура компонентларини самарали ташкил этиш ва бошқариш бўйича, сифат тизими концепцияси доирасида ресурсларни самарали бошқариш масаласи ҳақида, булутли инфраструктурада муаммолар, фойдаланувчилар томонидан уларни қабул қилишдаги тўсиқлар келтириб ўтилган. Ушбу бобда булутли инфраструктурада бир қанча симуляциялаш муҳитлари ва уларнинг имкониятлари, қўлланилиш мақсадлари келтириб ўтилган.
Диссертация ишининг учинчи бобида мулти-агент тизимлари, уларни қўллашдан мақсад келтириб ўтилган ва AnyLogic симуляциялаш муҳитида булутли инфраструктурада ҳисоблаш ресурсларига тушувчи юкламани мулти-агент тизими ёрдамида самарали баланслаш моделини амалга оширилган. Яратилган модел натижасида булутли инфраструктурада ҳисоблаш ресурсларига фойдаланувчилар томонидан келиб тушувчи пакетларнинг тизимда бўлиш вақти бўйича натижалар олинди. Олинган натижалар асосида график чизилди.
Диссертация иши бўйича яратилган модел натижасида булутли инфраструктурада ҳалқали ва мултиагентли баланслаш усулларида пакетларнинг тизимда бўлиш вақти бўйича натижалар олинди. Олинган натижаларга биноан диссертация xулосаси қуйидагича олинди:
- булутли инфраструктурада ҳисоблаш ресурсларига келиб тушувчи юкламани тадқиқ этиш амалга оширилди;
яратилган мулти-агентли тақсимлаш усулида пакетларнинг тизимда бўлиш вақти тизимда ишловчи ҳалқали тақсимлаш усулидагидан кичиклиги аниқланди;
булутли инфраструктурада тармоқ ресурсларини самарали ташкиллаштириш модели ишлаб чиқилди;
имитация натижалари асосида булутли инфраструктурада тармоқ ресурсларини самарали ташкиллаштириш имконийлиги кўриб чиқилди. Олинган натижалардан келиб чиқиб аниқ (реал) тармоқ инфраструктураларда ушбу усулни қўллаш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |