Кириш Мавзунинг долзарблиги


-расм. 2020 йил сентябр-ноябр ойларида банклар томонидан жисмоний шаҳслардан чет эл валютасини сотиб олиш тўғрисида, вилоятлар кесимида МАЪЛУМОТ10



Download 184,37 Kb.
bet6/8
Sana23.02.2022
Hajmi184,37 Kb.
#174454
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
VALYUTA KURSI

6-расм. 2020 йил сентябр-ноябр ойларида банклар томонидан жисмоний шаҳслардан чет эл валютасини сотиб олиш тўғрисида, вилоятлар кесимида МАЪЛУМОТ10
Октабр ойидаги банк кассаларидаги нақд пул айланмаси ҳажми биринчи ярим йилликдаги ўртача ойлик кўрсаткичга нисбатан 2,3 баробардан кўпроққа ошди, бунда нақд пул тушуми ва унинг сарфланиши ўртасидаги мувозанат таъминланди. Бунда, банк кассаларига тушум ҳажми биринчи ярим йилликдаги ўртача ойлик 2 трлн. сўм миқдоридаги кўрсаткичдан октабр ойидаги 5,7 трлн. сўмга ёки 2,8 баробарга ошди.
Шунингдек, аҳолининг банкларда жойлаштирилган миллий валютадаги депозитлари ҳажмида ҳам ижобий ўсиш динамикаси кузатилмоқда. Хусусан, сўнгги икки ой давомида аҳоли муддатли депозитлари ҳажми 9 фоизга ўсди.
Шу билан бирга чет эл валютасидаги депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 9 фоиздан 4 фоизгача пасайиши кузатилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эртага, 19 декабр санасидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан бўладиган янги қийматини эълон қилди.
Унга кўра, АҚШ долларининг қиймати бироз 8 сўм 62 тийинга қимматлаб, 8101 сўм 62 тийинни ташкил этди.
Евро эса пасайишда давом этмоқда. Бу сафар пасайиш 3 сўм 62 тийинни ташкил этиб, 1 евро қиймати 9528 сўм 32 тийинни этиб белгиланган.



  1. Валюта курси режимларини такомиллаштириш йўналишлари

Бозор муносабатлари жадал қарор топа­ётган шароитда мамлакатда муваффақият­ли монетар ва валюта сиёсатининг қўлланилиши миллий валюта курси барқарорли­гини таъминланиши, валютавий назоратни самарали қўллланилиши кўп жиҳатдан мам­лакат миллий валюта тизимининг қай дара­жада тараққий этганлигига боғлиқ.
Миллий валюта тизимининг риножланишини тадқиқ қилишда, унинг элементларини такомиллаштиришдаги асосий муаммо ва ному­таносибликларни ўрганиш ва уларни бартараф қилиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, валюта тизими элементларини такомиллаштириш миллий валюта тизимининг ўзини ривожлантиришга хизмат қилади.11
Шу ўринда, дастлаб, миллий валюта ти­зими элементи хисобланмиш валюта курси валюта бозори режимига тўхталамиз, Ўзбекистон валюта бозорида асосий алмашув курси бу Марказий банк курси бўлиб, у Республика валюта биржасидаги банклараро савдо сессияларининг ўртача тортилган курслари асосида аниқланади. Ушбу курс бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботлар ҳамда Ўзбекистон Реепубликаси ҳудудидаги божхона тўловла­рини ҳисоблаб чиқариш учун фойдаланиланилади.
Сўмнинг алмашув курсини аниқлашда асосий резерв валюта бўлиб АҚШ доллари ҳисобланади ва унинг нисбати асосида тўғри котировка қўлланилади. Сўмнинг башқа хо­рижий валюталарга нисбатан алмашув курси кросс-курсни қўллаш орқали аниқланади. Шуни таъкидлаш жоизки, республикамиз тижорат банклари ҳозирда нақд хорижий валюта савдосида асосий тўрт резерв валюта­дан, яъни АҚШ доллари, эвро, Британия фунт стерлинги на Япон иенидан фойдаланади.
Ўзбекистон Республикаси миллий валю­та тизимини ривожлантириш борасида сезиларли муаммолар мавжуд бўлиб, улардан асосийлари сифатида қуйидагиларни ажра­тиб кўрсатиш мумкин:
1. Ўзбекистон Республикасида муддатли валюта битимлари бозорининг шаклланиш жараёнининг ниҳоясига этмаганлиги. Хўжа­лик субектларига тегишли валюта захираларининг валюта рискидан ҳимоя қилиш имконияти кескин чекланмоқда.
Республикамизда муддатли валюта бозо­рини ривожлантиришнинг бирламчи ҳуқуқий базаси яратилган бўлсада, ҳамон ўз эчими­ни топмаган бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардир:
- деривативлар воситасида валюталарни сотиб олиш ва сотиш оператсияларини ҳуқуқий жиҳатдан чеклаб қўйилганлиги;
- республикамизда валютавий деривативлар билан боғлиқ бўлган валюта оператсия­ларини тартибга солувчи алоҳида меъёрий ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги.
Шуниси характерлики, валюта дериватив­лари билан боғлиқ оператсияларни амалга оширишнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини шакллантириш муддатли валюта бозорининг ривожланишида муҳим рол ўйнайди.
Жорий валюта бозорининг ликвидлили­гини таминлаш, кунлик валюталар савда­сини шакллантириш муддатли валюта бозорини шакллантириш учун асос бўлиб хиз­мат қилади.
2. Сўмнинг номинал алмашув курсининг пасайиш тенденииясигаезга эканлиги.
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мил­лий валюта тизимининг муҳим элементи бўлган халқаро ҳисоб-китоб шаклларидан фойдаланиш механизмининг такомиллашмаганлиги. Ушбу муаммонинг моҳияти шундаки, республикамиз тижорат банклари томони­дан корхоналарнинг импорт тўловлари бўйи­ча очилаётган ҳужжатлаштирилган аккреди­тивларнинг 90 фоиздан ортиқ қисми таъмин­ланган аккредитивларга тўғри келмоқда.12
Бунинг натижасида мамлакатимиз корхона­ларига тегишли бўлган валюта маблағлари­нинг сезиларли қисми уларнинг хўжалик оборотидан чиқиб қолмоқда. Чунки, халқа­ро ҳисоб-китобларнинг таъминланган акк­редитив шакли корхона маблағларининг маълум муддат мобайнида, яъни шартнома шартлари бажарилгйнга қадар банк-емитент томонидан ушлаб турилишини кўзда тута­ди. Шу сабабли, аккредитивдан фойдала­ниш шарт-шароитларини ўзгартириш, илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш заруриятини юзага келтиради.
4. Хўжалик юритувчи субъектларнинг хо­рижий валютадаги захираларининг диверсификатсия даражасининг пастлиги.
Ўзбекистон миллий валюта тизимини ри­вожлантириш билан боғлиқ юқоридаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида қуй­идаги илмий-амалий таклифларимизни шакллантирдик:
1. Муддатли валюта битимлари бозори­ни шакллантириш учун шарт-шароит яратиш лозим. Бунда биржадан ташкари банклараро валюта бозорини риюжланиши муддатли валюта бозорини шаклланишига хизмат килади. Бундан ташкари, валютавий деривативлар билан боғлиқ оператсияларни тартибга солувчи алоҳида меъёрий ҳужжат ишлаб чиқиш лозим.
2. Сўм алмашув курсининг пасайишига барҳам бериш мақсадида самарали ва ошкора интервенсия сиёсатини амалга оши­риш. Бунда сўм алмашув курсининг мақсадли йўлакчаларини жамоатчиликка эълон қилиш ва унинг белгиланган йўлакча доирасида бўлишини таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг валюта бозорида фаол иштирок этиши муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки биржадан ташқари валюта бозорида Бирлашган барқарорлаштириш фонди (ББФ) маблағлари ҳисобидан фаолият юритади. Мазкур маблағларидан қонунчиликка мувофиқ валюта бозорини эркинлаштириш даврида тўлов балансини ва миллий валютани алмаштириш курси барқарорпигини сақлашда фойдаланилади. Шу сабабли, ББФнинг этарлича эркин алмашинадиган валюталарга эга бўлиши ва бу маблағларнинг интервенсия мақсадларида самарали фойдаланилиши мақсадга мувофиқ саналади.
3. Халқаро ҳисоб-китоб шаклларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш лозим. Бунинг учун аса, халқаро ҳисоб-китоб муносабатларида соф инкассо бўйича ва банкларнинг ордерли чеклари воситасидаги ҳисоб-китоблар ҳамда очиқ ҳисоб рақамлари бўйича ҳисоблашиш амалиётини жорий қилиш, республикамиз тижорат банкларининг ривожланган хорижий давлатларнинг тижорат банклари билан тўғридан-тўғри ва икки томонламали вакиллик муносабатлари ўрнатишларини таъминлаш керак.
4. Хўжалик юритувчи субъектларнинг хорижий валютадаги захираларининг диверсификатсия даражасини ошириш лозим. Бун­да мамлакатимизнинг асосий савдо ҳамкорлари валюталарига устуворлик бериш Талаб этилади. Эвро, Британия фунт стерлинги Япон иенидан валюта бозори битимларида фойдаланиш амалиётини ривожлантириш лозим. Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти доирасида интегратсия жараёнларининг чуқурлашувига монанд тарзда Россия рублининг валюта битимларида кенг қўлланилиши мақсадга мувофиқдир.13
2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, республика экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвеститсияларни фаол жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордаги рақобатдошлигини ошириш, мамлакатимизда инвеститсия ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида:
Валюта бозорини янада либераллаштириш соҳасида давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:14 
биринчидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиш ва сотиш ҳамда ўз маблағларини ўзининг хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни тўлиқ таъминлаш; 
иккинчидан, миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан курсини белгилашда фақатгина бозор механизмларини қўллаш;
учинчидан, валюта ресурсларидан фойдаланишда бозор инструментларининг ролини ошириш, валюта бозорида барча хўжалик юритувчи субектлар учун тенг рақобат шароитларини яратиш, валюта сиёсатининг ноанъанавий тармоқларда экспортни ривожлантиришда, минтақавий ва халқаро иқтисодий хамкорликни мустаҳкамлашда рағбатлантирувчи ролини ошириш;
тўртинчидан, сифатли иш ўринлари ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бевосита рағбатлантириш учун иқтисодиётнинг барча секторларига тўғридан-тўғри хорижий инвеститсиялар, билим ва технологиялар жалб этишга хизмат қиладиган ишбилармонлик ва инвеститсия муҳитини яхшилаш; 
бешинчидан, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган қатъий монетар сиёсатни амалга ошириш, бу борада монетар инструментлардан фаол ва мослаштирилган ҳолда фойдаланиш, давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш, шунингдек, очиқ бозорда оператсиялар ҳамда давлат қимматли қоғозларини банклар ликвидлигига гаровга бериш бўйича оператсияларни амалга оширишни амалиётга жорий қилиш; 
олтинчидан, монетар ва фискал сиёсатни мувофиқлаштириш ҳамда Давлат бюджетининг мутаносиблигини таъминлаш орқали пул массаси ҳаддан зиёд ўсишининг олдини олиш; 
еттинчидан, банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва унинг таваккалчиликларга бардошлилигини, шу жумладан, валюта сиёсатини либераллаштиришнинг вужудга келиши мумкин бўлган салбий таъсирини юмшатишга қаратилган самарали чораларни қўллаш ҳисобига ошириш; 
саккизинчидан, валюта сиёсатининг янги шароитларида таянч тармоқлар корхоналари самарали фаолият юритиши учун уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш; 
тўққизинчидан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари турмуш даражасига валюта сиёсатини либераллаштиришнинг салбий оқибатларини камайтириш имконини берадиган ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш. 
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, миллий валюта тизими элементлари ва консептуал асосларининг такомиллаштирили муваффақиятли валюта сиёсатини қўллаш орқали мамлакат экспорт салоҳиятини валютавий назорат самарадорлигини ошириш учун қулай шарт-шароит яратилишига хизмат қилади.

Хулоса
Курс ишининг натижаларига асосланган ҳолда қуйидаги хулосаларга келдим.
Валюта курси – бу бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакатлар пул бирликларида ёки халқаро валюта бирликларда ифодаланган баҳосидир. Ташқи валюта курси алмашув қатнашчилари учун валюта бозоридаги талаб ва таклиф нисбати орқали аниқланадиган бир валютани бошқасига қайта ҳисоблаш коефитсиентидир. Бироқ валюта курсининг қиймат асоси бўлиб валютанинг харид қобилияти ҳисобланади. Валютанинг харид қобилияти инвеститсия, товар ва хизматларнинг ўртача миллий нархлари даражасини ифодалайди. Бу иқтисодий (қиймат) категорияси товар ишлаб чиқаришга тегишли бўлиб, у товар ишлаб чиқарувчилар ва жаҳон бозори ўртасидаги ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалайди.
Қиймат товар ишлаб чиқариш иқтисодий шартларининг кенг кўламли ифодаси бўлгани учун, турли мамлакатларнинг миллий пул бирликларининг таққосланиши қиймат муносабатига асосланади ва у ишлаб чиқариш ва алмашув жараёнларида юзага келади. Товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчилар ҳамда сотиб олувчилар валюта курси ёрдамида миллий нархларни бошқа мамлакат нархлари билан солиштирадилар.
Таққослаш натижасида мазкур мамлакатларда ишлаб чиқариш ёки хорижда инвеститсияни ривожлантиришнинг фойдалилиги даражаси кўринади. Қиймат қонунига қанчалик амал қилинмасин, охир оқибат валюта курси унинг таъсирига бўйсинади. Валюта курси валютанинг реал курс нисбатлари кўринадиган миллий ва жаҳон иқтисодиётларининг ўзаро алоқасини ифодалайди.
Ҳар қандай баҳо каби валюта курси валютага талаб ва таклиф таъсирида асосий қийматидан (яъни валютанинг харид қилиш қобилиятидан) нари-бери силжийди. Бундай талаб ва таклифнинг ўзаро мослиги бир қатор омилларга боғлиқ. Валюта курсининг кўп омиллилиги унинг бошқа иқтисодий категориялар билан боғлиқлигини, жумладан, қиймат, нарх, пул, фоиз, тўлов баланси ва бошқалар билан боғлиқлигини акс эттиради.
Ўзбекистон Республикаси миллий валюта тизимининг барқарорлигини таъминлашда принсипиал аҳамиятга эга бўлган муаммолар сақланиб қолмоқда. Улардан асосийлари қуйидагилардан иборат:
- миллий валютанинг қадрсизланиш жараёнининг давом этаётганлиги;
- халқаро ҳисоб-китоб шаклларидан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш тартибини белгилайдиган алоҳида меъёрий ҳужжат мавжуд эмаслиги.
Фикримизча, Ўзбекистон Республикасида валюта курси режимини танлашда асосий эътибор экспорт тушуми ва импорт тўловлари ўртасидаги ижобий салдонинг барқарорлигини таъминлашга қаратилиши лозим.
Бунинг сабаби шундаки, ҳозирги даврда республикамиз мамлакат экспорт тушумининг умумий ҳажмида хом-ашё ресурсларининг экспортидан олинган тушум сезиларли даражада юқори салмоқни эгаллайди. Хом ашё ресурсларининг жаҳон бахосининг ўзгариши натижасида улардан олинадиган экспорт тушуми камаяди ва шунинг асосида ташқи савдо айланмасининг нобарқарорлиги юзага келади.



Download 184,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish